25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 05:56
Жамият 👁 232

ТАЪҚИҚЛАНГАН ҲУДУДЛАРДА ЧЎМИЛМАНГ!

ТАЪҚИҚЛАНГАН ҲУДУДЛАРДА ЧЎМИЛМАНГ!

Тўртта фасл ўз жозибаси ва гўзаллигини намоён этадиган юртимиз табиати ҳар бир инсонга ҳузур-ҳаловат бағишлайди. Айниқса, ёз фаслининг иссиқ тафти, мафтункор манзаралари инсонни соя-салқин, баҳаво жойларга чорлайди. Бунда ҳузурбахш, ёз қуёши сингган сувда чўмилиш инсон вужудига ҳузур бағишлайди.

Бироқ чўмилиш инсонга қанчалик ҳузур бағишламасин, сувда чўмилиш, сузишни билишдан ташқари, сувнинг санитария-гигиена  қоидаларига мос келиш-келмаслигини аниқлаш ва ана шундан кейингина чўмилиш  зарур. Белгиланмаган жойларда, хусусан, анҳорлар, тезоқар катта ва чуқур каналлар, дарёларда, зах сувларда чўмилиш асло мумкин эмас. Ана шундай жойларда “сувда чўкиш мен ва менинг яқинларим билан содир бўлмайди”, қабилидаги бефарқлик, бепарволик туфайли ҳар йили дунё бўйлаб 300 минг нафарга яқин инсонлар, кўпинча ёш болалар, бевақт ҳаётдан кўз юмишмоқда.

Сувда чўкиш билан боғлиқ ўлим ҳолатларининг қарийб 90-95 фоизи ота-оналар томонидан назоратсиз қолдирилган ёш болалар ҳиссасига тўғри келади. Бундай бахтсиз ҳодисалар кўпинча катталарнинг спиртли ичимлик ичиб, белгиланмаган ҳудудларда, ўзбошимчалик билан таъқиқланган жойларда чўмилиши оқибатида ҳам содир бўлаётгани жуда ачинарли.

Туманимизда ҳам ёз мавсуми келиши билан кўпинча оқар сув ҳавзалари, анҳор ва катта каналлар чўмилувчилар билан гавжум бўлади. Шу боис, ёз мавсуми келиши билан катталар ва ёш болалар чўмилиши мумкин бўлмаган сув ҳавзаларида туман Санитария эпидемиология осойишталик маркази ва Жамоат саломатлиги бўлими, туман Фавқулодда вазиятлар бошқармаси мутахассислари ҳамкорлигида назорат тадбирлари ўтказилиб, аҳоли ва ёш болаларнинг таъқиқланган ҳудудларда чўмилишининг олди олинмоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2021 йил 26 май кунги “2021 йил чўмилиш мавсуми мобайнида кўл, дарё ва каналлар акваторияларида ясама ҳавзалар ҳамда чўмилиш таъқиқланган ҳудудларда одамларнинг ҳаёти ва соғлигини муҳофаза қилиш бўйича чора-тадбирлар” режасининг ижросини таъминлаш мақсадида Амударё тумани ҳокимлининг махсус чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди ва ишчи гуруҳ тузилиб, фаолияти йўлга қўйилди. 2021 йил 26 май кунидан бошлаб ҳар куни ишчи гуруҳ аъзолари билан туман ҳудудидан ўтувчи Амударёнинг чўмилиш таъқиқланган ҳудудларида рейдлар ташкил қилиниб, фуқароларнинг белгиланмаган жойларда чўмилишларининг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Аҳоли гавжум жойларга, қўл, дарё ва каналлар бўйларига “Белгиланмаган жойларда чўмилиш ҳаёт учун хавфли” мазмунида баннерлар ўрнатилиб, оммавий ахборот воситалари орқали аҳолига зарур тушунчалар берилиб борилмоқда.

Ёз мавсумининг илк кунлариданоқ туманимиз ҳудудидан оқиб ўтувчи йирик сув ҳавзалари – Қиличбой арна, Манғит арна, Қипчоқ арна, Босув каналлари ҳамда Тошёп катта ариғи ва йирик захкашларда тез-тез назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

Хусусан, ёш болаларни асло назоратсиз қолдирмаслик, уларнинг тез оқувчи ва бўйлама чуқурлиги ўта чуқур бўлган катта каналларда, айниқса, дарёда чўмилишларига йўл қўймаслик, мабода, болалар орасида сувга чўкиш, кўп миқдорда сув ютиш ҳолатлари юз берган тақдирда биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича маслаҳат ва тавсиялар берилиб, чўмилишда нималарга эътибор бериш зарурлиги бўйича буклетлар тарқалилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026