25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:40
Жамият 👁 381

“COVID ҳали чекингани йўқ , огоҳ бўлинг!” мавзусида тезкор рейд тадбирлари ўтказилмоқда

“COVID ҳали чекингани йўқ , огоҳ бўлинг!” мавзусида тезкор рейд тадбирлари ўтказилмоқда

Бутун дунё халқларини ларзага солган коронавирус инфекциясига қарши курашиш бугунги кунда инсониятнинг энг долзарб вазифаси бўлиб  турибди. Шу баробарида мамлакатимизда ҳам 2020 йилнинг март ойидан бери ушбу кўринмас ёв билан курашиш, инфекциянинг тарқалиш занжирини узиш, ҳудудларни коронавирус инфекцияси балосидан халос  этиш мақсадида Республика Махсус комиссиясининг қарори талаблари доирасида қатъий чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Гарчи, 2020 йил охирига бориб COVIDнинг тарқалиш тезлиги пасайиб, қамров майдони камайган бўлса-да, одамлар орасида касалланиш ва бири-биридан касалликни юқтириб олиш ҳолатларига узил-кесил барҳам берилмади. Аксинча, мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг  2021 йил бошидан бери қайд этилиш даражаси муттасил ошиб бормоқда. Эпидемиологик таҳлиллар натижасида ҳозирги кунга келиб Республикамизда вирус билан касалланиш кўрсаткичи аста-секин ошиб, кунига 450-500 ва ҳатто айрим кунлари бундан ҳам ортиқни ташкил этмоқда. Касалланиш географияси ҳам кенгайиб, инфекцияни юқтириб олиш билан боғлиқ ҳолатлар мамлакатимизнинг барча вилоятларида, хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида ҳам қайд этилмоқда.

Республика Махсус комиссиясининг қарорига кўра, аҳоли гавжум бўладиган жойларда  бироз чекловлар ўрнатилиб, тўйхоналарда тўй ўтказиш ва оилавий маросимларни ташкил этишда меҳмонлар сонини ҳаддан зиёд ошириб юбормаслик, бозорларда, озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконларда, умумий овқатланиш шохобчаларида карантин назорати кучайтирилди.

Чунки аҳолининг асосий қатлами бўлган ёшларимиз карантин қоидаларига амал қилишни  унутиб қўйишди. Оддийгина ниқоб тақиш, ижтимоий масофани сақлаш, антисептик воситалардан фойдаланиш, ҳатто шахсий  гигиена қоидаларига амал қилиш масалаларига  эътибор бермаслик ҳолатлари содир  этилмоқда. Ваҳоланки, ҳали коронавирус батамом чекингани йўқ. Қаттол вирус ҳамон орамизда юрибди ва ҳар куни юзлаб одамлар унинг тузоғига илинмоқда, ҳатто айрим юртдошларимиз COVID туфайли ҳаётдан бевақт кўз юмишмоқда.

Шуларни инобатга олган ҳолда  ва Республика Махсус комиссиясининг 2021 йил 25 июнь кунги 74-сонли Баённомаси талаблари ижросини таъминлаш мақсадида туманимиз ҳудудида жорий йил 28 июнь санасидан бошлаб туман ИИБ томонидан тунги  тезкор рейд тадбирлари ўтказилмоқда.

Ана шундай назорат тадбирларидан бири 28 июнь куни тунги соати 22-23лар оралиғида Манғит шаҳридаги умумовқатланиш шохобчаларида амалга оширилди. Рейд тадбири давомида тунги соат 22:40лар чамасида Манғит шаҳридаги “Manas” кофесида белгиланган карантин қоидалари талабларига риоя қилмасдан, тунги соат 20:00дан кейин ҳам, яъни 22:40лар чамасида хўррандаларга хизмат кўрсатилаётгани аниқланди.

Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 54-моддасида эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик чоралари белгиланган. Ушбу жавобгарлик карантин ва инсон учун хавфли бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ва тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз юриш ёки иш фаолияти юритиш – базавий ҳисоблаш миқдорининг  5 баравари, яъни 1 миллион 225 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўллашга сабаб бўлади.

Рейд тадбири давомида мавжуд қонун-қоидаларга зид равишда, шунингдек, тунгги соат 20:00дан сўнг ҳам мижозларга хизмат кўрсатиш фаолиятини давом эттиргани учун Манғит шаҳридаги бир неча кафеларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 54-моддаси 2-қисига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди.

Бу каби тезкор рейд тадбирлари туманимизнинг ҳар бир ҳудудида амалга оширилмоқда.

Тадбир иштирокчилари фуқароларга ўзи ва ўзгалар саломатлигига бефарқ бўлмаслик ўз саломатлигини асрашни ёддан чиқармаслик ҳақида зарур тушунтиришлар ҳам олиб боришмоқда. Чунки карантин қоидалари ҳали бекор қилингани йўқ, коронавирус эса нафақат бутун дунёда, балки мамлакатимизда ҳам тобора фаоллашиб бормоқда. Шу боис, азиз юртдошлар, жамоат жойларида тиббий ниқоб тақмасдан юрманг! Карантин қоидаларига амал қилиш – ҳаммамизнинг бурчимиз эканини унутманг! Зеро, халқимизнинг саломатлиги – авлодлар бардавомлигидир.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026