25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:38
Жамият 👁 434

Туманимиздаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти - намунали таълим-тарбия маскани

Туманимиздаги 1-сонли мактабгача таълим ташкилоти - намунали таълим-тарбия маскани

Мамлакатимизда ёш авлоднинг таълим-тарбия олишларига аълоҳида эътибор қаратилиб, кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Эртамиз эгаларининг ҳар томонлама етук, баркамол бўлиб вояга етишида боғча ёшидан сифатли таълим-тарбия олишлари муҳим аҳамиятга эга эканлиги инобатга олиниб, мактабгача таълим тизимини янада ривожлантириш борасида тизимли ишлар қилинмоқда.

Амударё туманидаги 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фарзандларимизнинг сифатли бошланғич таълим-тарбия олишларида намуна кўрсатиб келаётган ташкилотлардан бири ҳисобланади. Навоий маҳалласида жойлашган мазкур тарбия маскани биноси 1992 йилда барпо этилган. Ҳозирда 260 ўринга мўлжалланган тарбия масканида 15 та гуруҳларда болажонлар таълим-тарбия олишмоқда. Мазкур гуруҳларнинг 13 таси асосий ҳамда 2 таси қисқа муддатли гуруҳлар бўлиб, айни пайтда жами 350 нафар болалар тарбияланмоқда.  Шуларнинг 300 нафари асосий гуруҳлардаги, 50 нафари қисқа муддатли гуруҳлардаги тарбияланувчилар ҳисобланишади.

Ҳозирда мактабгача таълим ташкилотида жами 76 нафар ходимлар фаолият юритмоқдалар. Уларнинг 37 нафари педагог, 39 нафари техник ходимлар ҳисобланади. Ушбу педагог ходимларнинг 15 нафари олий маълумотли, 22 нафари ўрта махсус маълумотга эга. Шунингдек, 2019 йилда 2 нафар педагоглар – Ойдин Казакова ва Ҳамида Ҳайтбаевалар  иккинчи малака тоифасига эга бўлдилар.

Маълумот тариқасида келтириш жоизки, туманимизда жорий йилнинг июль ойи ҳолатига жами 117 та мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, шундан, 51 таси давлат, 4 таси давлат-хусусий шерикчилик асосидаги ва 62 таси нодавлат оилавий мактабгача таълим ташкилотлари ҳисобланади.

Бугунги кунга қадар туманда 3-7 ёшгача бўлган, яъни мактабгача таълим ёшидаги болалар сони 16 минг 682 нафарни ташкил қилади. Шундан давлат мактабгача таълим ташкилотларига 9 минг 466 нафар, давлат хусусий шерикчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилотларига 285 нафар, оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотларига 1 минг 520 нафар болажонлар қамраб олинган. Жами мактабгача таълим ташкилотларига қамраб олинган болалар сони 11 минг 271 нафар бўлиб, қамров кўрсаткичи 67,6 фоизни ташкил қилади.

Мактабгача таълим ташкилотларида болаларга таълим-тарбия беришда Ўзбекистон Республикасининг “Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Мактабгача таълим ва тарбиянинг давлат стандартини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорига асосланган ҳолда самарали ишлар олиб борилмоқда. Қолаверса, “Илк қадам” давлат ўқув дастури ҳамда 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни мактаб таълимига тайёрлаш бўйича “Илм йўли” вариатив дастури асосида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёнинг тўғри ташкил этилиши ҳамда меҳнаткаш, масъулиятли ва изланувчан ходимларнинг самарали хизматлари натижасида катта ютуқлар қўлга киритилмоқда.

Жумладан, 1 июнь “Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” кунига бағишлаб туманимиздаги мактабгача таълим-ташкилотлари ўртасида “Ўзбекистон – умумий уйимиз” мавзусида ўтказилган асфальтга расм чизиш бўйича кўрик-танловнинг туман босқичида 1-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари фаол иштирок этдилар ҳамда фахрли 1-ўринни эгалладилар.

Шунингдек, туман Мактабгача таълим бўлими томонидан ташкил этилган “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” касбий кўрик-танловининг туман босқичида “Энг яхши ижодкор тарбиячи” номинацияси бўйича мазкур тарбия маскани тарбиячиси Моҳира Бозорбоева фаол иштирок этиб, танловнинг Республика босқичига йўлланмани қўлга киритган.

Мактабгача таълим ташкилотида таълим-тарбия жараёни тўғри йўлга қўйилган бўлиб, ҳар бир боланинг индивидуал имкониятларини, қобилиятларини, хоҳиш-истакларини, эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда таълим ҳамда тарбия берилмоқда.

Шунингдек, тарбия масканидаги машғулотлар хорижий мамлакатлар тажрибаси, илм-фан ютуқларини ўрганган ҳолда ҳамда илғор педагогик технологиялар ва замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этган ҳолда ташкил қилинади. Бу каби самарали ишлар натижасида фарзандларимиз ҳар томонлама етук, баркамол, Ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган авлод бўлиб вояга етишлари шубҳасиз.

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026