25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 04:39
Жамият 👁 712

Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда

Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда

Бугунги кунда сув тақчиллиги муаммосини юмшатишда туманимизда қатор ишлар амалга оширилмоқда. Сув етиб бориши қийин бўлган овул ва маҳаллаларда яшовчи аҳоли вакилларининг муаммоларини ҳал қилишда амалий ишлар қилинмоқда. Амударё туманидаги сув етишмовчилигидан азият чекаётган ҳудудлардан бири Назархон овулида яшовчи аҳолининг муаммолари ўрганилиб, уларга тегишли ечим топилди ҳамда ҳал этилди.

Шу мақсадда инсонлар муаммоларига барҳам бериш, ҳудуд аҳолисини ичимлик ҳамда оқар сув билан таъминлаш учун туман ҳокимлиги масъуллари, тумандаги аҳолини ичимлик суви ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини оқар сув билан таъминлашга масъул бўлган корхона-ташкилотлар мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ шакллантирилди. Ишчи гуруҳ вакиллари Назархон овулига бориб, муаммони келтириб чиқарувчи сабаблар ҳамда унинг оқибатларини ўрганди.

Айтиш керакки, Назархон овули аҳолисини сув билан таъминловчи Хўжа ёп каналига сув манбайи Назархон арна каналидан келиб тушади. Назархон арна канали Мискин ҳамда Чилпиқ насос станциялари орқали сув билан таъминланадиган бўлиб, мазкур станцияларнинг ҳар бирида иккитадан жами 4 та сув насослари мавжуд. Назархон арна каналини сув билан таъминлашда мазкур сув насосларининг барчаси ишга туширилмаганлиги ҳамда каналга тўлиқ қувватда сув берилмаганлиги туфайли Назархон овули аҳолиси ҳамда қишлоқ хўжалиги майдонларига сув етказиб беришда қатор муаммолар келиб чиққан.

Бугунги кунда табиий иқлим шароитининг кескин ўзгариши натижасида нафақат Амударё туманида, балки республиканинг барча туманларида сув тақчиллиги муаммоси кузатилаётганлиги сабабли Мискин ҳамда Чилпиқ насос станцияларидаги сув насосларининг иккитасидан шимолий туманларга сув етказиб бериш мақсадида фойдаланилмоқда.

Назархон овули аҳолисини сув билан таъминлашда келиб чиқаётган муаммоларни бартараф қилиш борасида амалий ишлар қилинмоқда. Хусусан, овул аҳолисига сув етказиб берувчи Хўжа ёп каналини ҳашар йўли билан тозалаш ишлари олиб борилди. Шунингдек, жорий йилда Назархон арна каналида қазиш, таъмирлаш-тиклаш ишлари режалаштирилган бўлиб, уларни амалга ошириш мақсадида иккита экскаватор жалб қилинди ҳамда қазиш ишлари бошлаб юборилди. Экскаваторлар орқали каналдаги тўпланиб қолган лой, чиқиндилар тозаланмоқда.

Олиб борилган шу каби самарали чора-тадбирлар натижасида жорий йилнинг 13 июль санасида Назархон овули аҳолиси сув билан таъминланди. Ҳозирда овулдаги аҳоли томорқалари тўлиқ суғорилди ҳамда учта фермер хўжаликларининг пахта далаларини суғориш ишлари олиб борилмоқда.

Назархон арна каналини таъмирлаш-тиклаш ишлари якунига етказилгач, овул ахолисини сув билан таъминлаш бўйича муаммоларга тўлиқ барҳам берилади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026