22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:54
Фан ва таълим 👁 441

Феруза Ўрозматова “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок этади

Феруза Ўрозматова “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловининг Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок этади

Ўз касбининг моҳир устаси бўлиши учун инсон энг аввало касбига меҳр қўя олиши, сир-у синоатларини изчиллик билан ўрганиб маълум маънода тажриба ва услуб жиҳатидан устуворликка эришиши жоиз. Бундай натижага жришиш учун эса касб эгасидан ўзи фаолият юритаётган соҳа бўйича юксак билим ва маҳорат талаб этилади.

Болалигидан кичкинтойларга меҳри баланд бўлган Феруза Ўрозматова тарбиячилик касбини танлаганида кўпчилик яқинлари болаларнинг инжиқликларига бардош бераолармикан, дея хавотирганишган эди. Боз устига Ферузахон 42-сонли мактабгача таълим ташкилотида тарбиячи сифатида илк иш фаолиятини бошлаган йилларда нафақат туманимиздаги, балки бутун мамлакатимиздаги мактабгача таълим ташкилотиларида шароитлар унчалик қониқарли эмас эди. Ҳатто болажонларнинг эмин-эркин ўйнаб, мириқиб дам олишлари учун ҳам шароитлар кўнгилдагидек эмасди.

Сўнгги 4-5 йилдирки, Президентимизнинг алоҳида эътиборлари туфайли мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, соҳани замон талаблари даражасида қайта ислоҳ қилиш бўйича Президент Фармонлари, ҳукумат Қарорлари қабул қилиниб, ҳаётга изчил татбиқ этилмоқда. Буни 42-сонли мактабгача таълим ташкилоти фаолиятида ҳам яққол кўриш мумкин.

Айни кунда мазкур ташкилотда 4 та гуруҳда 90 нафар болажонлар таълим-тарбия олишмоқда. Нафақат тарбияланувчилар, балки тарбиячи ва энагалар учун ҳам зарур шарт-шароитлар яратилган.

Мактабгача таълим ташкилотида яратилган шарт-шароитлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз билими ва тажрибасини мунтазам ошириб бораётган ёш, иқтидорли тарбиячи Феруза Ўразматова эса мактабгача таълим ташкилоти тарбиячилари ўртасида ҳар йили ўтказиладиган турли кўрик-танловларнинг доимий иштирокчисигина эмас, ғолиби ҳамдир.

Бир неча йилдан бери туманда анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган “Йил тарбиячиси” кўрик-танловида Ферузахонга тенг келадигани йўқ. У жорий йилда ҳам мазкур кўрик-танловнинг туман босқичи ғолиблигини қўлга киритиб, жорий йилнинг 1-, 2-, 3 август кунлари бўлиб ўтган Қорақалпоғистон Республикаси босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этди.

Асосий бешта шарт бўйича ўз билим ва иқтидорларини, касбий маҳоратларини амалда намоён этган иштирокчилар орасида яна Ферузахонга омад кулиб боқди. 14 та тумандан  90 нафар ёш тарбиячилар  иштирок  этган мазкур кўрик-танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида Феруза Ўрозматова “Энг чевар қўллар устаси” йўналиши бўйича фахрли 1-ўринни эгаллади ва “Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди. Албатта, Ферузахон учун бу муваффақият осонликча келмади. У ўз соҳаси бўйича услубий қўлланмаларни чуқур ўзлаштирди, устозлари тажрибасини пухта ўрганди. Айниқса, болалар психологияси бўйича мустақил изланишлар олиб борди ва барча ўрганганларини амалиётга татбиқ этди.

“Йилнинг энг яхши тарбиячиси” кўрик-танловининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ғолиб ва совриндорларига танлов ташкилотчилари томонидан фахрий ёрлиқлар, эсдалик  совғалари топширилди. Феруза эса кўрик-танловнинг мамлакат босқичида ҳам туманимиз, ҳам Қорақалпоғистон Республикаси шарафини муносиб ҳимоя қилиб, танловнинг мутлақ ғолиби бўлиш мақсадида қизғин тайёргарлик кўрмоқда.

Биз ҳам Ферузахон Ўрозматованинг галдаги беллашувларда ҳам ғолиблик тожини кийишига тилакдошмиз.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026