25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:56
Жамият 👁 252

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЯНГИ ҚАРОРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ЯНГИ ҚАРОРИ МАЗМУН-МОҲИЯТИ ТУШУНТИРИЛДИ

Шу йил 3 августда Вазирлар Маҳкамасининг “Вояга етмаганларга ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” қарори эълон қилинди. Ушбу қарорга кўра Вояга етмаганларга ижимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказлари тўғрисидаги низом тасдиқланди.

17 август куни Вояга етмаганлар ишлари бўйича Амударё тумани идоралараро комиссияси  томонидан мазкур қарор мазмун-моҳиятини тушунтириш, тегишли вазифаларни белгилаб олиш мақсадида йиғилиш ташкил этилди. Туман Ички ишлар бўлими биносида ўтказилган ушбу йиғилишда Вояга етмаганлар ишлари бўйича Амударё тумани идоралараро комиссияси масъул котиби Жаҳонгир Холмуродов, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази директори Фарҳод Аҳмадов, туман Ички ишлар бўлими масъуллари ва профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари раислари қатнашишди.

Йиғилишни туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Бахтиёр Ўрозов олиб борди. Сўзга чиққан масъуллар янги қарор асосида шу йил 1 сентябрдан қаровсиз қолган болалар билан ишлашда янгича тизим жорий этилиши ва бу борада тегишли вазифалар кўрсатиб ўтилгани хусусида сўз юритишди. Қарор мазмун-моҳияти слайд кўринишида намойиш этилиб, ҳар бир банди бўйича батафсил тушунчалар берилди.

Йиғилишда таъкидланганидек, қарорга кўра эндиликда вояга етмаган шахснинг қаровсиз қолганлигини аниқлашда вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлар таълим муассасаларида, профилактика инспекторлари хизмат ҳудудида, маҳалла раислари оилаларда ўрганиш ишларини ўтказади. Ижтимоий хавфли оилалардаги болаларни аниқлаш ва улар билан ишлаш учун маҳалла раислари масъул ҳисобланади. Боланинг қаровсиз қолгани давлат органлари, ННТ ва фуқаролар томонидан аниқланганида профилактика инспекторига хабар берилади. Шундан сўнг, қаровсиз қолган болалар ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказига жойлаштирилади.

Йиғилиш давомида профилактика инспекторининг бу борадаги вазифалари, тайёрланадиган ҳужжатлар, қаровсиз ва назоратсиз қолган вояга етмаган болаларни марказга қабул қилиш тартиби тўғрисида кенг тушунчалар берилди.

Тартибга кўра марказ бошлиғи ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғини қаровсиз болани қабул қилганлик тўғрисида хабардор қилади. Соғлиқни сақлаш муассасаси 3 соатда Марказга келиб, болани тиббий текширувдан ўтказади. Марказ 48 соатда бола шахсини, оилавий муҳит ва қаровсиз қолганлик сабабини ўрганади ва ижобий хулоса бўлса ота-онасига ёки ўрнини босувчи шахсларга беради. Марказ ота-онасига топширилган боланинг ўқиши, хулқи, оилавий муҳитини 1 йил мониторинг қилади. Мониторингда боланинг ижтимоий хавфли ҳолатда қолиши аниқланса, болани 48 соатдан кўп 30 кундан кўп бўлмаган вақда Марказда сақлаш учун судга илтимоснома киритилади.

Ундан ташқари,  қаровсиз болалар ихтисослаштирилган таълим муассасасига жойлаштирилиб, ўқиши давомида хулқ-атвори назорат қилинади. Болалар ихтисослаштирилган таълим муассасасини тугатганидан сўнг, улар бандлиги ҳам таъминланади. Шунингдек, ҳудудий жамоат хавфсизлиги хизмати боланинг профессионал ёки ОТМга ўқишга киришига кўмаклашади.

Йиғилиш давомида профилактика инспекторлари, фуқаролар йиғинлари раислари ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилиб, батафсил жавоблар олдилар.

Жаҳонгир Холмуродов, Вояга етмаганлар ишлари бўйича Амударё тумани идоралараро комиссияси масъул котиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026