21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 15:37
Жамият 👁 192

ҲАЙДОВЧИЛИК КУРСИДА ЎҚИЁТГАН 50 НАФАР ЁШГА ТЎЛОВ МАБЛАҒИНИНГ 75 ФОИЗИ ҚОПЛАБ БЕРИЛДИ

ҲАЙДОВЧИЛИК КУРСИДА ЎҚИЁТГАН 50 НАФАР ЁШГА ТЎЛОВ МАБЛАҒИНИНГ 75 ФОИЗИ ҚОПЛАБ БЕРИЛДИ

Юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳаётдан ўз ўринларини топишларига яқиндан кўмак бериш мақсадида турли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бу борадаги самарадорликни ошириш мақсадида Президент Фармонлари, ҳукумат қарорлари қабул қилиниб, ижроси таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 28 апрель кунги қарори ҳам шулар жумласидандир. Мазкур қарор билан “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни тадбиркорлик, касб-ҳунар, ҳайдовчилик ва қайта тайёрлов курсларида ўқитиш харажатларининг 75 фоизигача қисми “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаб берилиши белгилаб қўйилган. Шунга кўра рўйхатдаги ёшларнинг тадбиркорликка ўқитиш харажатлари базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 бараваридан ортиқ бўлмаган қисми, касб-ҳунарга ва ҳайдовчилик курсларида ўқитиш учун сарфланган харажатларнинг бир ойдан икки ойгача, икки ойдан ортиқ муддатли ўқув курслари учун тегишли миқдори қоплаб берилади.

Амударё туманида ҳам мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшлар ўқув курсларига жалб этилиб, турли касб-ҳунарга ўқитилмоқда. Ўқув курсларини муваффақиятли тугатган ва сертификат олган ёшларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 бараваридан кўп бўлмаган миқдорда истеъмол кредитлари ажратилишига кўмаклашилмоқда. Уюшмаган ёшларнинг маънавий дунёқарашини шакллантириш, шу жумладан уларни хорижий тиллар, компьютер саводхонлиги, спорт, маданият ва китобхонлик тўгаракларига жалб қилиш чоралари кўрилмоқда.

Ҳозирги кунда тумандаги Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан ташкил этилган ўқув курсларида ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ўқиётган 50 нафар ёшлар учун тўлов маблағининг 75 фоизи, яъни 78 млн. 750 минг сўм маблағ Ҳукуматнинг 2021 йил 11 мартдаги “Ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрсида”ги қарори асосида “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан қоплаб берилмоқда. 

Ўқув-спорт техника клубида “В” ва “ВС” тоифали ҳайдовчилар тайёрлаш, 30 соатлик қайта тайёрлаш бўйича фаолият ташкил этилган. Клуб ўқув хоналари замонавий ўқитиш воситалари, компьютерлар, интерактив доскалар билан жиҳозланган. Машғулотлар 4 нафар олий маълумотли мутахассис ўқитувчилар томонидан олиб борилади.

Амалий бошқаришни ўргатиш учун ташкилотда 3 та нексия, кобальт, 4 та спарк, 3 та матиз, 2 та дамас, 4 та ГАЗ 52, 1 та ГАЗ 53 ва “Исузу” русумли автомобиллар мавжуд. Ушбу техникалар ёрдамида амалий машғулотлар ўтказилади. Ўқув-спорт техника клубида меҳнат бозорида талаб катта бўлаётган автоэлектрик, газ ва электр пайвандчиси, аккумуляторчи, двигателларни таъмирловчи уста ва тракторчи йўналишлари бўйича курслар ташкил этиш мақсадида хоналар зарур воситалар билан жиҳозланди.

Ҳайдовчилик гувоҳномасини олишга ўқиётган ёшлар ўзларининг касб эгаллашларига кўмаклашган, тўлов маблағининг 75 фоизини “Ёшлар жамғармаси” ҳисобидан қоплаб берган давлатимизга, масъулларга катта миннатдорчилик билдиришди.

О. Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026