25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 02:10
Жамият 👁 298

КУНИГА 200 МИНГ СЎМ ДАРОМАД ҚИЛАДИГАН 14 ЁШЛИ ҲУНАРМАНД ҚИЗ

КУНИГА 200 МИНГ СЎМ ДАРОМАД ҚИЛАДИГАН 14 ЁШЛИ ҲУНАРМАНД ҚИЗ

Туманимиздаги умумтаълим мактабларида 5 та муҳим ташаббус доирасидаги белгиланган вазифаларни амалга ошириш борасида манзилли ишлар амалга оширилмоқда.

Бу борада Амударё туманининг Бўз солма маҳалласи ҳудудидаги 70-сонли умумтаълим мактабида амалга оширилаётган ишлар эътиборга муносиб. Айниқса, мактабнинг 9-синф битирувчилари иштирокида касбга йўналтириш бўйича ташкил этилаётган тарғибот тадбирлари ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Бунда маҳаллада истиқомат қилувчи ҳунарманд-уста Расул ака Хўжаевнинг ҳиссаси катта. Тунукасозлик ва кандакорлик йўналиши бўйича оилавий тадбиркорлигини йўлга қўйган ҳунарманд-уста  нафақат ўз фарзандлари, балки 70-сонли умумтаълим мактабининг 9-синф битирувчи ёшларига ҳам ҳунармандчиликнинг нозик сирларини ўргатиб келмоқда.

Шуниси эътиборга лойиқки, Расул Хўжаевнинг ҳали 14 ёш бўлган қизи Севинчой Холбоева аллақачон ота касбини пухта ўзлаштириб олган. У кандакорлик асбоб-анжомларини моҳирлик билан ишлатиб, ўзи мустақил равишда қадимий ҳунармандчилик анъаналари асосида мис қумғонларни ясаб, ҳатто жимжимадор безаклар билан безатиб, ички бозорга олиб чиқмоқда. Шу билан бирга, тунукасозлик ҳунарига қизиқувчи мактабдошларига ўзи эгаллаган ҳунар сирларини қунт билан ўргатмоқда.

Расул аканинг ўғли Русланбек Холбоев 7-синфда, қизи Севинчой Холбоева эса 8-синфда ўқишади. 13 ёшли Русланбек ўқишдан бўш пайтлари отасига ёрдам берса, Севинчой икки йилдан бери мустақил фаолият олиб боради. Севинчой ҳозир 14 ёшда. Ҳунармандчиликни отасидан 2 йилда тўлиқ ўрганиб олган Севинчойнинг айтишича, соҳага қизиқиш 6-7 ёшларида бошланган.

– Отамга 6 ёшимда шогирдликка тушганман. Охирги икки йилда соҳани аниқ ўрганишга киришдим. Бошида 2-3 ойгача шунчаки жараённи кузатиб юрдим. Кейин нимадир ясашга ўтдим. Очиғини айтаман, уч-тўрт уринишлардан кейингина ишим ўхшашни бошлади. Унгача анча металл бўлакларини яроқсиз қилиб қўйганман, – дейди Севинчой Холбоева.

Ёш ҳунарманд қиз икки йилдан бери мустақил фаолият олиб боради. Севинчой ҳозирда 20 га яқин уй-рўзғор буюмлари ва тунука ишлаб чиқармоқда. У ўзига уй ичида алоҳида устахона очиб олган. Отаси Расул аканинг айтишича, қизи ишлаётган пайтда ҳеч ким безовта қилиши мумкин эмас. Севинчой бир ўзи, мустақил ишлашни яхши кўради.

Ҳунарманд қиз Севинчойнинг айтишича, кунлик даромади 100-150 минг сўм атрофида. Ўқиш бўлмаган кунлари бу рақам 200 минг сўмгача етиши ҳам мумкин экан. У эрталаб соат 5:00да туришга одатланган. Биринчи қиладиган иши устахонасини очиб, тозалаш бўлади. Кун давомида уй ишлари ва ўқишдан ортиб, соат тунги 24:00 гача ишлаши ҳам мумкин.

Уста-ҳунарманд Расул Хўжаевнинг хонадонидан бўзсолмалик ёшларнинг асло қадами узилмайди. Бўш вақтларида ҳунар ўрганишни хоҳловчи овул ёшлари, шу билан бирга 70-сонли мактаб ўқувчилари Диёрбек Тожибоев, Саиджон Ўрозметовлар Расул Хўжаевнинг устахонасига тез-тез келишиб, Расул ака ва унинг умр йўлдоши Ойсултон опа Бойманова ҳамда уларнинг ҳунарманд қизи Севинчойнинг уй-рўзғор буюмларини ясашларини диққат-эътибор билан кузатишади ва зарур маслаҳатлар олишади.

Халқимиз томонидан: “Ҳунарманднинг ризқи баланд”, “Ҳунарли инсон хор бўлмас”, деган ҳикматлар бежизга яратилмаган.  Инсон ҳаётда қўлидаги жамики моддиятлардан бир зумда айрилиши мумкин. Лекин эгаллаган касб-кори, илм-у ҳунари унинг ҳам умрини, ҳам қалбини безайди, ризқ-у насибасини бутун қилиб, ҳаётига кўркамлик бахш этади. Бўзсолмалик ҳунарманд-уста Расул ака Хўжаев ёшларга бу ҳақда гапириб, панд-насиҳат қилишдан асло чарчамайди. Чунки бир кишига ҳунарини ўргатган инсонга Аллоҳ ўнта савоб ато этади, дейдилар. Зеро, савобли ишлар эл-юртга файз, кўнгилларга хотиржамлик ва шодлик бағишлайди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026