22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 04:55
Фан ва таълим 👁 189

ФАН ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

ФАН ОЙЛИГИ ЎТКАЗИЛДИ

Ҳозирги кунларда туманимиздаги барча умумтаълим мактабларида фан ойлиги доирасида турли тадбирлар ўтказилмоқда. Туманимиздаги Халқ таълими бўлимига қарашли 49-сонли умумтаълим мактабида ҳам мазкур тадбир белгиланган дастур асосида қизиқарли ўтказилди.
Мактабда “бошланғич таълим” фан ойлиги доирасида қилинаётган ишлар, спорт, билимлар дунёсидаги эришилаётган ютуқлар, мусиқа маданиятини ривожлантиришдаги ўқитувчи-устозларнинг машаққатли меҳнатлари туфайли ўтган бир ой ичидаги саъй-ҳаракатлар самарали натижаларга эришилди.
Тадбирда асосан бошланғич синф ўқитувчилари тадбир қатнашчилари бўлган мактаб ўқувчилари, ўқитувчилар, ота-оналар ва таклиф қилинган меҳмонлар олдида ўзларининг билим ва иқтидорларини намойиш этдилар.
Фан ойлиги тадбирини мактаб директори Шукурбой Айимбетов кириш сўзи билан очиб берди. У ўз сўзида мактабда ҳар бир ўқувчининг чуқур билим олиши учун барча имкониятлар яратиб  қўйилганлигини айтиб ўтди ва ёш авлоднинг билимли инсонлар бўлиб етишишида омадлар тилади.
Тадбирда бошланғич синф ўқувчилари ижросида қўшиқлар, рақслар ижро этилди. Жумладан, 2-синф ўқувчиларининг “Жўжаларим”, 3-синф ўқувчиларининг “Куйладим”, 4-синф ўқувчиларининг “Боғ” номли, 5-синф ўқувчилари ижросидаги замонавий рақслар барча томошабинларда катта таассурот қолдирди. Ушбу ижролар орқали мактаб ўқувчиларининг чуқур билим олиш билан бирга мусиқа, рақс санъатини ҳам пухта ўзлаштираётгани яққол намоён бўлди.
Бошланғич синфлар фан ойлигини ўтказишдан мақсад мактабдаги иқтидорли, қобилиятли ва ижодкор ўқувчиларни рағбатлантириш, улардаги ижодий қобилиятни ўстириш, таълим-тарбия жараёнидаги қўлланилаётган методларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириб боришдир.
“Бошланғич таълим” фан ойлигида барча умумтаълим фанлар бўйича тадбирлар  режалаштирилган бўлиб, болаларни ушбу фанларга қизиқтириш асосий мақсад қилинган. Биринчи синфга яқиндагина қадам қўйган ўқувчилар бурро-бурро шеърлар, қўшиқлар айтиб, рақслар ижро этиб, ўз устозлари ишончини қанчалик оқлаётганини кўрсатишди.
Шу мактабнинг биринчи синф ўқувчиси Гуласал Йўлдошева икки ярим ёшидан буён спортнинг  бадиий гимнастика тури билан шуғулланиб келади. У нафақат туманимиздаги, балки Нукус, Тошкент, Самарқанд шаҳарларида, Қашқадарё вилоятида ўтказилган қатор нуфузли мусобақаларда иштирок этиб, юқори ўринларни эгаллаб келмоқда. У устози Нигора Йўлдошевадан билим сирларини, мураббий Моҳира Бердибоевадан эса гимнастика сирларини пухта ўрганиб, ўз маҳоратини ошириб бормоқда. Устозлари бу спортчи қизнинг номдор спортчи, шу билан бирга билимли, етук инсон бўлиб вояга етишига катта умид билдирмоқдалар.
Мазкур тадбирда бошланғич синф ўқувчилари барча фанлардан яхши ўзлаштираётганликларини, шу билан бир қаторда мусиқа, спорт сирларини ҳам пухта ўрганиб бу борадаги маҳоратларини ҳам ошириб бораётганликларини яна бир бор намойиш этдилар.
Фан ойлигини ўтказиш ва бу тадбирга ўқувчиларни  тайёрлашда бошланғич синф ўқитувчиси Нигора Йўлдошева, маънавият ишлари бўйича директор ўринбосари Раҳматулла Ортиқовлар жонбозлик кўрсатдилар.

Ф.Авезов, мактабнинг ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026