21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 15:37
Жамият 👁 337

ТУМАН ҲОКИМИ СУЛТОНБОЙ ЙЎЛДАШЕВГА “ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

ТУМАН ҲОКИМИ СУЛТОНБОЙ ЙЎЛДАШЕВГА “ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ХАЛҚ ТАЪЛИМИ АЪЛОЧИСИ” КЎКРАК НИШОНИ ТОПШИРИЛДИ

Мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим-тарбия тизимини ривожлантириш давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, фарзандларимизнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда замонавий билим ва касб-ҳунарларни эгаллашлари, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб вояга етишларини таъминлаш, уларнинг қобилият ва истеъдоди, интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариш борасида тизимли  ишлар амалга оширилмоқда. Таълим соҳаси ривожи йўлида олиб борилаётган бу каби ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълимга қамров кўрсаткичининг тобора ортиб бораётгани фикримизнинг исботидир.
Амударё туманида 2020-2021 ўқув йилида умумтаълим мактаблари битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичи янада ошди. Бунга эса, албатта, таълим соҳаси ривожи борасидаги ислоҳотлар ижросини таъминлаш, таълим берувчи ва таълим олувчилар учун барча имкониятлар ҳамда шароитларнинг яратилиши, умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлиги оширилиши натижасида эришилди.
Устоз ва мураббийлар байрами арафасида Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Рустам Реимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси  Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Мухтор Юсуповлар туманимизга ташриф буюрдилар. Ташриф чоғида масъуллар Қизилчоли овулида жойлашган 9-сонли мактабдаги, яъни Мухтор Юсупов ўқиган таълим масканидаги устозлар ҳамда ўқувчилар билан учрашдилар.
Учрашувда Рустам Реимов сўзга чиқиб, Амударё туманида таълим соҳаси ривожи йўлида тизимли ишлар амалга оширилаётганини эътироф этди. Шу муносабат билан ҳамда халқ таълими соҳасига бўлган юксак эътибори, соҳани янада тараққий эттиришга қўшган беқиёс ҳиссалари учун туман ҳокими Султонбой Йўлдашевга “Қорақалпоғистон халқ таълими аълочиси” кўкрак нишонини топширди. Рустам Реимов мактаб жамоасининг келгусидаги фаолиятида муваффақият тилаб, байрам билан муборакбод этди ҳамда мактаб кутубхонасига турли адабиётлар тўпламини совға қилди.


Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси бошлиғи Мухтор Юсупов ўзи ўқиган мактабдаги устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан самимий табриклаб, келгусидаги ишларида зафарлар тилади. Мухтор Юсупов мактаб ўқувчилари билан суҳбатлашиб, уларни илм-фан сирларини чуқур эгаллашга, келгусида Ватан хизматига ярайдиган комил инсон бўлиб етишишга даъват қилди. Шунингдек, байрам муносабати билан мактаб кутубхонаси ҳамда ўқувчиларга турли бадиий адабиётлар совға қилди.
Шундан сўнг, масъуллар Мухтор Юсуповнинг биринчи устози, узоқ йиллик тажрибага эга бўлган бошланғич синф ўқитувчиси Мадрим Утегеновнинг хонадонида бўлдилар ҳамда устозни байрам билан табрикладилар. Фахрий устоз Мадрим Утегеновнинг узоқ йиллар давомида олиб борган самарали ўқитувчилик фаолияти ҳамда таълим тизимини ривожлантиришга қўшиб келган ҳиссалари муносиб рағбатлантирилди ва унга Республика Халқ таълими вазири Рустам Реимов “Қорақалпоғистон халқ таълими аълочи” кўкрак нишонини топширди.


Эл ардоғидаги фахрий устоз Мадрим Утегенов бу каби эътибор ҳамда рағбатдан жуда миннатдор бўлди. Шогирдларининг мартабаси бундан ҳам улуғ бўлишини, Ватан хизмати йўлидаги масъулиятли бурчини бажаришда сабр ва матонат ҳамда янги зафарлар тилади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026