25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 00:53
Жамият 👁 588

Туманимизда 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами кенг нишонланди

Туманимизда 1 октябрь - “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами кенг нишонланди

Дунёда шундай касб эгалари борки, уларсиз ҳаётимизни тасаввур қилиш қийин. Ўқитувчи ва мураббийлар ҳақиқий маънода ҳаётимиз чароғбонларидир. Биз ким бўлмайлик, қайси соҳада фаолият олиб бормайлик, барчамизга устоз ва муаллимлар таълим-тарбия беришган.

Халқимизда "Устоз отангдек улуғ", деган сўз бор. Кимки бу ҳаётда бирор ютуққа эришса, касбидан эъзоз топса, унинг қалбида устозларига, биринчи ўқитувчисига бўлган ҳурмат абадий муҳрланади.

Юртимизда 1 октябрь санасида ушбу шарафли ва машаққатли касб эгалари янада эъзозланиб, “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” байрами кенг нишонланади. Жорий йилда ҳам бутун мамлакатимиз бўйлаб ушбу айём тантанали равишда нишонланиб, жойларда байрам тадбирлари кенг турда давом этмоқда.

30 сентябрь куни Амударё тумани Маданият бўлимида устоз ва мураббийларнинг касб байрамларини муносиб нишонлаш мақсадида байрам тадбири ташкил этилди. Байрам тадбирида туманимизда таълим-тарбия тизиминини янада ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган, ҳамкасбларига намуна бўлаётган ўқитувчи ва мураббийлар иштирок этдилар. Тадбирда сўзга чиққан туман ҳокими Султонбой Йўлдашев мамлакатимизда сўнгги йилларда таълим-тарбия тизимини янада ривожлантириш, ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятдаги мавқейини янада ошириш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, уларнинг самарали фаолият юритишлари учун барча имкониятлар ҳамда шарт-шароитлар яратилаётганлигини таъкидлаб, устоз ва мураббийларни касб байрамлари билан самимий табриклади.

 

Таъкидлаш керакки, муҳтарам Президентимиз ўз лавозимига киришган илк кунларданоқ таълим соҳасига катта эътибор қаратди. Мактабгача таълим тизими тубдан ислоҳ қилиниб, соҳада давлат-хусусий шерикчилик тизими йўлга қўйилди, нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти йўла қўйилди. Мактаб таълими ҳам ислоҳ қилиниб, 11 йиллик таълим тизими билан биргаликда Президент, ижод ва ихтисослашган мактаблар ташкил қилинди. Шунингдек, педагог кадрлар ва халқ таълими ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Байрам тадбирида туманда узоқ йиллар давомида халқ таълими тизимида фаолият юритиб келган, кўп йиллик тажрибага эга бўлган фахрий устозлардан Розия Қутлимуратова ҳамда ёш бўлишига қарамасдан катта ютуқларга эришаётган ўқитувчилардан Шерзод Ашировлар сўзга чиқиб, ҳамкасбларини байрам билан табрикладилар.

Айтиш керакки, бугунги кунда туманимизда таълим соҳаси тараққиёти йўлида машаққатли меҳнат қилиб, юқори натижаларга эришаётган, ўз касбидан камол топаётган ўқитувчи ва мураббийлар сафи тобора ортиб бормоқда. Байрам тадбирида ана шундай фидойи, жонкуяр, ўз касбига масъулият билан ёндашиб, катта муваффақиятларга эришаётган ўқитувчи ва мураббийларга қатор мукофотлар, туман ҳокимлиги номидан ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари туман ҳокими Султонбой Йўлдашев томонидан тантанали равишда топширилди.

Хусусан, 56-сонли мактабнинг математика фани ўқитувчиси Азимбой Сафарбоев ҳамда 16-сонли мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Мавлуда Ниязоваларга Ўзбекистон Республикаси “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, 11 нафар ўқитувчи ва мураббийларга Қорақалпоғистон Республикаси “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони, соҳада самарали фаолият олиб бораётган 20 нафар таълим-тарбия фидойилари ва қатор ўқитувчиларга туман ҳокимининг ташаккурномаси ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг байрам тадбири туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган концерт дастурига уланди. Хонандалар томонидан куйланган ажойиб куй-қўшиқлар байрамга янада кўтаринки руҳ бағишлади.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026