24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 23:33
Жамият 👁 229

“Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди

“Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси доирасида давра суҳбати ўтказилди

“Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан амалга оширилаётган “Ёшлар – янги Ўзбекистон бунёдкорлари” лойиҳаси доирасида ташкил қилинаётган учрашувларда маҳалла фаоллари, ёшлар, маънавият тарғиботчилари, турли касб эгалари қатнашиб, ёшларни янги Ўзбекистоннинг ҳақиқий бунёдкорлари бўлишга чақирмоқдалар. Бунинг учун аввало, маънавий-маърифий ишларни йўлга қўйиш лозимлиги уқтирилмоқда.

Ана шундай навбатдаги учрашув туман Халқ таълими бўлимига қарашли 56-сонли умумтаълим мактабида ўтказилди. Ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларни китобхонликка жалб қилиш орқали гиёҳвандлик, ичкиликбозлик, турли ахлоқсизликлардан ҳимоя қилиш мақсадида ўтказилган бу давра суҳбатида туманимизда ижод қилаётган ёзувчи ва шоирлар, журналистлар. Маънавият тарғиботчилари,ёш ижодкорлар мактаб ўқувчилари билан учрашди.

Давра  суҳбати иштирокчилари олдида туманимизда фаолият олиб бораётган “Жайхун илҳомлари” нодавлат нотижорат ташкилоти раиси Ўрозали Рейимов ёшлар орасида маънавий-маърифий ишларни яхши йўлга қўйиш, ижодкор ёшларнинг имкониятларини янада ошириш, уларнинг ижодини оммага таништириш, шу орқали уларни ҳақиқий Ўзбекистон бунёдкорлари этиб тарбиялаш учун туманимиздаги кенг қулайликлар ҳақида тўхталиб ўтди. Ҳақиқатан ҳам ҳақиқий Ватанпарварларни тарбиялашда, элга фидоий инсонларнинг камол  топишида адабиёт ва санъатнинг ўрни бебаҳо. Бу ўринда ёш ижодкор шоир ва ёзувчиларнинг ижоди катта роль ўйнайди.

Туманимизда ҳозирги кунда “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари мунтазам чоп этилиб, бу газеталарда ёш ижодкорларнинг ижод маҳсуллари мунтазам ёритиб борилмоқда. Интернетдаги сайтлар ва ижтимоий тармоқлар, Амударё телевидениеси орқали ёшлар тарбиясига оид кўрсатувлар, адабий учрашув-суҳбатлар бериб борилмоқда. “Тараққиёт кўзгуси” кўзгуси газетаси ёнидаги нашриётда туман ижодкорларининг китоблари чоп қилинмоқда. Бу имкониятларнинг барчаси ҳам туман ёшларининг маънавиятли, маърифатли бўлиб камолга етишига муҳим омил бўлади албатта.

Ёш шоира, тумандаги 35-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси Барно Самандарова ҳозирги кунда иккита шеърлар тўпламининг муаллифи. Унинг дастлабки китоби “Илк парвозим”, иккинчи китоби эса “Меҳр” деб номланган. Давра суҳбатида сўзга чиққан Барно Самандарова ўз тенгқурларига ижоди, келажак орзулари ҳақида гапириб берди. Унинг бир вақтнинг ўзида мактабда аъло баҳоларга ўқиб, ижод билан шуғулланишга улгуриши, инглиз, турк тилларини ўрганаётганлиги, турли фанлар олимпиадаларида қатнашаётганлиги барчанинг ҳавасини келтирди. Сўзи сўнгида Барно Самандарова ўз китобларидан мактаб ўқувчиларига совға қилди.

Тажрибали журналист, меҳнат фахрийси Алламберган Жуманиёзов давра суҳбати иштирокчиларига ўзининг иш тажрибасидан гапириб берди. Мактаб ўқувчиларининг ҳар бир ижодий ишида яқиндан ёрдам беришда ўз кучи ва тажрибасини аямаслигини билдириб ўтди.

Мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олдилар. Давра суҳбатидан олган таассуротлар мактаб ўқувчиларининг келажакда аъло баҳоларга ўқиб чинакам Ватан фидойилари бўлиб етишига ишонч билдирдилар.

Ў.РЕЙИМОВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026