24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 22:18
Жамият 👁 186

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилмоқда

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт кўчатлари экилмоқда

Мамлакатимизда Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан аҳоли яшаш шароитларини яхшилаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Экологик вазиятни инобатга олиб, табиатни асраш мақсадида дарахт экиш ишлари кун тартибидаги муҳим масалага айланмоқда. Шу мақсадда давлатимиз раҳбари “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси ва лойиҳа доирасида қатор тадбирларни амалга ошириш борасидаги устувор вазифаларни белгилаб берди.

4 ноябрь куни Амударё тумани ҳокимлигида туманда “Яшил макон” лойиҳасини амалга ошириш ҳамда бу борадаги вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг маслаҳатчиси Носир Эшонов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, Президент “Яшил макон” лойиҳаси доирасида йилига 200 млн туп дарахт ва бута кўчатларини экиш, шу орқали шаҳарлардаги яшил майдонларни амалдаги 8 фоиздан 30 фоизга ошириш режасини амалга ошириш мақсадида жорий йилнинг 2 ноябрдан 10 декабргача бўлган вақт оралиғини  дарахт экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” дея эълон қилгани ҳақида маълумот бериб, туманда ушбу умуммиллий лойиҳани муносиб тарзда ўтказиш лозимлигини, барча бирдам ва ҳамжиҳат бўлиб, лойиҳа ва унинг доирасидаги тадбирларда фаол иштирок этиши лозимлигини таъкидлади.

Шунингдек, йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг маслаҳатчиси Носир Эшонов сўзга чиқиб, жорий йилнинг 2 ноябрь санасида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳолини уй-жой билан таъминлаш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилишида белгилаб берилган вазифалар хусусида кенг турда маълумот берди.

Қайд этилишича, давлатимиз раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Сирдарё, Хоразм  вилоятларида “Долзарб 40 кунлик” доирасида 14 млн тупдан мевали ва манзарали дарахтлар, шунингдек тез ўсувчи ва бошқа кўчатлар экилиши, экология, дарахт экиш ва парваришлаш масалаларига ҳокимларнинг қурилиш бўйича ўринбосари масъул бўлиши каби қатор вазифаларни белгилаб берган. Қолаверса, йиғилишда ушбу лойиҳани амалга оширишда Ободонлаштириш бўлимлари махсус техника билан таъминланиб, зарур жойларда суғориш тармоқлари барпо этилиши, муассасалар ҳовлиси, маҳаллалар, йўл ва дала четларига дарахтлар экиш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилиш якунлангандан сўнг мутасадди раҳбарлар кўчат экиш ишларини бошлаб юбордилар. "Долзарб 40 кунлик" доирасида кўчат экишнинг иккинчи куни уюшқоқлик билан ўтди.

Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев бошчилигида секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, корхона-ташкилотлар раҳбарлари, маҳалла ва овул фуқаролар йиғинлари масъуллари кўчат экишда фаол иштирок этдилар. 4 октябрь куни ҳаво ҳароратининг кескин пасайганига қарамай, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасидаги мевали ва манзарали дарахтлар кўчатларини экиш ишларида барча масъуллар ҳамжиҳат бўлиб иштирок этдилар.

Тадбир мобайнида туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, газ ва электр тармоқлари корхоналари масъул ходимларига ҳаво ҳарарати пайиши сабабли келиб чиқиши мумкин бўлган фавқулодда ҳолатларнинг олдини олиш борасида зарур топшириқлар берилди. Аҳолининг ис газидан заҳарланишинг олдини олиш, аҳоли ўртасида совуқ ҳаво ҳарорати кунларида иссиқлик ва электр энергиясидан тўғри фойдаланиш юзасидан тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

 Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026