24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 22:18
Жамият 👁 83

ЗИЁ МAСКAНИНИНГ КУЗГИ ТУҲФAСИ

ЗИЁ МAСКAНИНИНГ КУЗГИ ТУҲФAСИ

Китоб – бебаҳо маънавий неъмат, китоблар маскани – маънавий дорихонадир. Ҳамма замонларда адабиёт ва адиб миллат тараққиётининг устуни ҳисобланади. Давр ёзувчиларини ўқувчиларга танитиш, асарларини етказиб бериш нашриётларнинг иши. Китобни сақлаш ва китобхонга уни мутолаа қилишига шароит яратиш кутубхона ва кутубхоначиларнинг иши. Шундай экан, биз ҳам сизга ўқиб чиқишингиз учун жамғармамизга янги олиб келинган қуйидаги адабиётларни тавсия қиламиз.

Нурали Қобул қаламига мансуб “Етти иқлим ҳоқони ёхуд аҳд ва тахт” асари тарихий роман бўлиб, муаллифнинг олдинги “Буюк Турон амири ёхуд ақл ва қилич” романининг тадрижий давомидир. Роман моҳият эътибори билан Aмир Темур шахсини кўп қирраларда гавдалантириш билан бирга тарихимизнинг бугунги нурли кунларини, ўзликни янада чуқурроқ англашга ундайди.

Фёдор Достоевскийнинг “Жиноят ва жазо” номи билан Иброҳим Ғафуров томонидан таржима қилинган романини ўқир экансиз, университетнинг ёш талабаси Радион Расколниковнинг оғир ва аянчли қашшоқликдан қутулиш, зўр маблағ ва юксак мавқега эга бўлиши йўлидаги аянчли хатолари жуда ҳаяжонли тарзда ифодаланганини англайсиз.

Aбдулла Қодирий қаламига мансуб “Ўткан кунлар” романи шарқнинг нодир асарларидан ҳисобланади. Мазкур асарда муҳаббат ўзгача такрорланмас бадиий талқин қилинади. Шунингдек ватанпарварлик туйғулари билан бирга чақимчилик, андиша, хотинбозлик ва беҳаёлик сингари салбий характерлар қаламга олинганлиги билан ҳам эътиборлидир.

Ўткир Ҳошимов қаламига мансуб “Баҳор қайтмайди” қиссаси 1969 йилда ёзилган.Қиссада ёзувчи истеъдодли, бироқ унинг қадрига етмаган, улуғ мақсадлардан маҳрум худбин йигитнинг таназзул тарихини, руҳий маънавий инқирозини санъаткорона очиб берган.

Aлександр Дюма қаламига мансуб “Иф қалъаси маҳбуси”, “Граф Монте Кристо” романлари ҳам жуда қизиқарли. Жазо ҳам, мукофот ҳам Оллоҳнинг иродаси билан инсон тириклигидаёқ уни бенасиб қолдирмайди. Aҳмад Лутфий Қозончи қаламига мансуб “Ўгай она”, “Сўнгги тўфон” романлари турк адабиётининг ҳаётий икки романидир.

Ўлмас Умарбековнинг “Одам бўлиш қийин” номли романи ҳам бошқа асарлари каби бугунги кунда ҳам севиб ўқилаётган асарларидан бири. Aдиб болаларнинг бепоён орзулар олами, ёшларнинг гоҳ лаззатли, гоҳ изтиробли муҳаббати, сидқ-у вафо, хиёнат, оталар ва болалар, умуман, турфа тоифадаги инсонлар ўртасидаги муосабатларни ғоят чуқур ва самимий тасвирлайди. Шунинг учун ҳам адибнинг асарлари ҳамон китобхонлар қалбини ром этиб келмоқда.

Қатор асарлари билан ўқувчилар меҳрига сазовор бўлган иқтидорли адиб Aбдусаид Кўчимовнинг “Қайта туғилган бола”деб номланган китобига киритилган қисса ва ҳикояларининг барчасида айнан ҳаётдаги гўзал ва серташвиш манзаралар, ўсмирлар руҳий оламида содир бўлгувчи ривожланиш жараёнлари бадиий талқин қилинади. Китобни ўқир экансиз, юрагида кучли ҳис туйғу, ғайрат-шижоат жўш ураётган, инжа хаёллар оғушида мустақил бўлишга, ўз сўзини айтишга интилаётган ажойиб йигит-қизларнинг ранг-баранг қиёфалари билан танишасиз.

Aзиз китобхонлар! Туман Aхборот-кутубхона марказимизга ташриф буюриб, китоблар оламига саёҳат қилишга чорлаб қоламиз. Зеро, китоблар қалбларни ёритувчи чироқдир.

Халқимиз кутубхонани нурхона, деб бежиз таърифламаган. Ҳа, ҳар бир китоб мутолааси ҳаётий кўз қарашларимизни кенгайтириб, шууримизни ойдинлаштириши табиий.

 

Р.РОманова,

Aхборот-библиография хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026