24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 22:18
Жамият 👁 258

“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

“ЁШЛАР ДАФТАРИ”ГА КИРИТИЛГАН АЁЛ-ҚИЗЛАРГА ЗАМОНАВИЙ ТИКУВ МАШИНАЛАРИ БЕРИЛДИ

Юртимизда “Ёшлар дафтари”га киритилган хотин-қизлар ва ёшларни касб-ҳунар эгаллашларига алоҳида эътибор қаратилиб, тикув машиналари, мотокультиваторлар ва пайвандлаш ускуналари тарқатилмоқда. Туманимизда ҳам  мазкур дафтарга киритилган ишсиз, кам таъминланган оилалар фарзандларига амалий ёрдам кўрсатилиб, тадбиркорликни йўлга қўйишларига, даромадга эга бўлишларига кўмак берилмоқда.

 10 ноябрь куни туман ҳокимлиги биносида 18 нафар “Ёшлар дафтари”га киритилган аёл-қизларга тадбиркорлик фаолиятини бошлашига кўмак бериш орқали бандлигини таъминлаш мақсадида бепул замонавий тикув машиналари тарқатилди. Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, Ёшлар агентлиги туман бўлими масъуллари  ва бошқалар иштирок этишди.

Сертификат билан бирга тикув машиналарини топширган туман ҳокими Султонбой Йўлдашев уларнинг келгуси ишларида омад ва зафарлар тилади. Сўзи давомида шу тикув машиналари орқали якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган аёл-қизларга етарлича имконият яратиб берилишини айтиб ўтди.

Бугунги кунга қадар, 49 та маҳаллаларда ўрганиш лозим бўлган 44 340 нафар ёшларнинг 43 119 нафари билан бирма-бир мулоқот қилиниб, шундан, “Ёшлар дафтари”га 6 753 нафар ёшлар киритилган эди. Кўрилган амалий чора-тадбирлар натижасида 6 599 нафар дафтардан чиқарилди. Ҳозирда туман бўйича 44 нафар ёшлар “Ёшлар дафтари”да қолмоқда.

Жумладан, “Ёшлар дафтари”дан чиқарилган ёшларнинг 858 нафари доимий ва жамоат иш ўринларига жойлаштирилди, 318 нафарига 9 млрд. 617 млн. сўм имтиёзли кредитлар берилди. “Ҳар бир ёшга – бир гектар” тамойили асосида 5114 нафар ёшларга 1135 гектар ер майдонлари,  309 нафар ёшларга субсидия ажратилди.

 “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган махсус жамғармада жами 1 млрд. 352 млн. сўм маблағ шакллантирилган бўлиб, унинг 1021,1 млн. сўми маҳаллий бюджетдан, 330,9 млн. сўми ундирувларга оид ижро ҳужжатлари бўйича ажратма маблағларини ташкил этади.

Бугунги кунга қадар жамғарма маблағлари ҳисобидан 1551 нафар ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш учун 1 059,9 млн. сўм маблағ сарфланди. Хозирда жамғарма маблағлари ҳисобида 292,1 млн. сўм маблағ қолмоқда. Жумладан, 21 нафар ёшларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш учун 20,7 млн. сўм, 189 нафар ёшларга асбоб-ускуналар ва меҳнат қуроллари харид қилиш учун 307,8 млн. сўм, 76 нафар ёшларга ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 106,3 млн. сўм маблағ ажратиб берилди. Шунингдек, 12 нафар ёшларга тўлов-контракт суммасининг 50 фоиз қисми учун 51,5 млн. сўм сарф этилди. Ундан ташқари, 2 нафар ёшларга сафарбарлик чақирув резерви хизмати бадали учун 10,5 млн. сўм, 20 та маҳалла фуқаролар йиғинларига “Street work out” спорт майдончалари қуриш учун 150 млн. ажратилди.

Шу билан бирга 1 251 нафар ёшларнинг истеъдодини қўллаб-қувватлаш учун 413,1 млн. сўмга умумтаълим мактабларига 500 та футбол, 500 та волейбол коптоклари, 85 та футбол, 85 та волейбол учун махсус тўрлар ҳамда туман Маданият марказига 5 та овоз кучайтиргич мосламаси, 1 та сентизатор, 4 та мусиқали марказ, 20 та қашқар рубоби ва 59 та доира олиб берилди.

Тадбирда масъуллар томонидан берилган замонавий тикув машинасига эга бўлган аёл-қизлар юртимизда ёшларга қаратилаётган бундай эътибор келгусида тадбиркорлик фаолиятларини йўлга қўйишларида, ривожлантиришларида муҳим аҳамият касб этишини айтиб, ўз миннатдорликларини билдирдилар.

Ж.Давлетов, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026