24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 22:17
Жамият 👁 211

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

АМУДАРЁ ТУМАНИДА ХАЛҚАРО БАҒРИКЕНГЛИК КУНИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Халқаро ЮНЕСКО ташкилоти дунёда тинчлик, динлар ва конфессиялараро мулоқотни ўрнатиш, миллатлар ва элатлар ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилиб, ҳозирда бағрикенгликка оид 70 дан зиёд халқаро ҳужжатлар қабул қилинган. 1995 йил 16 ноябрда Парижда ЮНЕСКО Бош конференциясида “Бағрикенглик тамойиллари Декларацияси” қабул қилинган. Ҳозирги кунда 16 ноябрь – Халқаро  бағрикенглик куни сифатида кенг нишонланади.

Мустақил Ўзбекистонимизда тинчлик, осойишталик, осуда ҳаётнинг қадр-қиммати ҳамиша юксак. Мамлакатимизда хилма-хил диний эътиқодга мансуб миллатларнинг бир хил буюк ғоя ва соф ниятларнинг рўёби йўлида ҳамкор, ҳамжиҳатликда, тинч-тотув яшаётганларининг ўзи диний бағрикенгликнинг ёрқин намунасидир.

Бугунги кунда Ўзбекистонда яшаётган 136 та миллат вакиллари 16 та турли конфессияга эътиқод қилишади ва динлараро, конфессиялараро  мустаҳкам алоқа, самимий дўстлик ўрнатилган.

Жорий йилнинг 17 ноябрь санасида туман Маданият марказида Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан бўлиб ўтган маънавий-маърифий, адабий-мусиқий  тадбирда мутасадди ташкилотлар раҳбарлари мамлакатимиз халқига хос ранг-баранглик, миллатлараро ва динлараро дўстлик, бағрикенглик тамойиллари, ана шу тамойиллар асосида тобора равнақ топаётган мустақил давлатимиз ҳамда миллатлар ва элатлар ўртасидаги самимий  дўстлик, тотувлик ҳақида мамнуният билан сўз юритдилар. Шу билан бирга туманимиз маҳаллаларида яшаб, Амударё туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшаётган турли миллат  вакилларини Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан табрикладилар.

Дарвоқе, айни пайтда Амударё туманида 13 миллат вакиллари аҳил-иноқ яшаб, меҳнат қилишмоқда. Уларнинг фарзандлари яхши таълим-тарбия олишлари, ўз она тилларида эмин-эркин сўзлашишлари учун туманда зарур шарт-шароитлар яратилган. Хусусан, туманда ўқиш ўзбек қозоқ, рус, туркман, қорақалпоқ тилларида олиб бориладиган мактаблар бўлиб, ушбу таълим-тарбия масканлари замонавий педагогик технологиялар билан жиҳозланган.

Туманнинг  барча ҳудудларида халқимизнинг эмин-эркин ўз диний эътиқодларини амалга оширишлари учун эса диний-исломий талаблар даражасидаги масжидлар фаолияти йўлга қўйилган.

Халқаро бағрикенглик куни муносабати билан бўлиб ўтган байрамона тадбирда мутасаддилар буни алоҳида эътироф этишди.

Тадбирнинг адабий-мусиқий қисмида туман Маданият бўлими санъаткорлари томонидан тайёрланган концерт дастури намойиш этилди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган ҳуқуқ ва имкониятлардан фойдаланиб, мустақил Ватанимизнинг ҳар томонлама тараққий этишига муносиб ҳиссаларини қўшиб келаётган барча миллат ва элат вакиллари билан бағрикенг диёрда яшаётганликларидан мамнунлик туйғулари мадҳ этилган куй ва қўшиқлар янгради.

“Ўзбекистон – бағрикенг диёр” деб номланган маънавий-маърифий ва адабий-мусиқий тадбирда дўстлик ва тинчликни, миллатлараро тотувлик ва бағрикенгликни ифодаловчи жарангдор шеърлар ўқилди.

“Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон!” шиори остида бири-биридан мазмундор тароналар янгради. Ўзбек, қозоқ, қорақалпоқ, рус, татар, бошқирд халқларининг кўнгилларда эзгу туйғулар уйғотувчи куй-қўшиқлари, рақслари ижро этилиб, тадбир иштирокчилари қалбларига хуш кайфият бағишлади.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026