24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:52
Жамият 👁 158

СУДЛАР ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

СУДЛАР ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШМОҚДА

Амударё туманида ҳам Жиноят ишлари ҳамда Фуқаролик ишлари бўйича судлар янги ва замонавий кўринишдаги бинода фаолият олиб бормоқда. Барча зарур шароитлар яратилган 2 қаватли суд биносида замонавий техника воситалари имкониятларидан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган. Судяларнинг ҳар бирига ҳамда ходимлар учун алоҳида хоналар, маслаҳатхона, адвокат ва прокурорлар учун ҳам хоналар ажратилган бўлиб, бунинг натижасида ишдаги самарадорлик ортмоқда.  Бинода видео конференция алоқаси ҳам мавжуд бўлиб, бу қулайлик масофадан туриб суд ишларини олиб боришда қўл келмоқда. Ушбу видеоконференцалоқа тизими суднинг адолат мезонлари асосида фаолият юритишига хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг ўтган 10 ойи давомида Жиноят ишлари бўйича туман судига жами 118 шахсга нисбатан 80 та жиноят иши келиб тушган. Шундан 78 шахсга нисбатан кўриладиган 60 та иш кўриб тамомланган, 13 шахсга нисбатан кўриладиган 10 иш ноябрь ойига қолдирилган. 57 ишга кўра 86 шахсга нисбатан жазо тайинланиб, ҳукм чиқарилган. Шунингдек, ўтган 10 ойи давомида 52 шахсга нисбатан ёшларга оид 30 та жиноят иши кўриб тамомланди. Тарафлар ярашганлиги муносабати билан 24 шахсга нисбатан 23 та иш тугатилди. Сайёр суд мажлисларида 28 та жиноят иши кўрилди.

Ундан ташқари, 1193 нафар шахсга нисбатан 1022 та маъмурий ишлар келиб тушган эди. Шундан 869 ишга кўра 1006 нафар шахсга нисбатан маъмурий жазо қўлланилди. Айримларига нисбатан қўшимча жазо, енгилроқ жазо тайинланган бўлса, айримлари тегишли тартибда тугатилди. Сайёр суд мажлисларида 332 та иш кўрилди.

24 ноябрь куни “Гулзор” маҳалласи фуқаролар йиғини биносида судьялар иштирокида тарғибот тадбири ўтказилди. «Коррупция ривожланишга тўсиқ» мавзусидаги очиқ давра суҳбати тарзида ўтказилган тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Маъмурий суди судьяси Раҳима Худойберганова, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Жасур Ўрозбоев, Беруний туманлараро Иқтисодий суди судьяси Байрам Бекмурадов, Амударё тумани прокурори ёрдамчиси Аббаз Ниёзимбетов, Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Мухтор Раҳматуллаев, Юридик хизмат кўрсатиш маркази мутахассиси Мансур Матюсуповлар иштирок этдилар. Тадбирда маҳаллада яшовчи фуқаролар иштирок этдилар.

Суҳбат давомида 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни деб белгилангани, коррупциянинг давлат жамият ривожига тўсиқлиги, коррупция билан боғлиқ жиноят ишларнинг таҳлили, бу иллатга қарши курашиш учун ҳар бир шахсда иммунитет шакиллантириш лозимлиги хусусида сўз юритилди. Коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларнинг тизимли сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш, коррупцияга қарши курашишнинг устувор ҳуқуқий асослари, ҳуқуқий оқибатлари ҳақида тушунчалар берилди. Ушбу иллатнинг сиёсий-иқтисодий, ижтимоий ва маданий жабҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамда жамиятнинг ривожланиш негизига салбий таъсири хусусида алоҳида тўхталиниб, ушбу иллатга ҳар биримиз доимо ҳушёр бўлган ҳолда қарши курашишимиз зарурлиги таъкидланди.

Мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар судларни жазоловчи орган эмас, балки инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоялашга хизмат қиладиган мустақил тизимга айлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бунинг натижасида судлар чинакам маънодаги “Адолат қўрғони”га айланмоқда ва фуқароларнинг мазкур тизимга бўлган ишончи янада ортмоқда.

Ж.Ўрозбоев, Жиноят ишлари бўйича Амударё туман суд раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026