24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:50
Жамият 👁 314

БОЛАЛАРНИ ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИДАН АСРАШ МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

БОЛАЛАРНИ ЙЎЛ-ТРАНСПОРТ ҲОДИСАЛАРИДАН АСРАШ МАВЗУСИДА ТАДБИР БЎЛИБ ЎТДИ

Ота-боболаримизнинг остона ҳатлаб уйдан чиқаётган одамни “ой бориб, омон қайт”, дея дуо қилишлари бежиз эмас. Чунки ўзини келажакда нималар кутаётганини ҳеч ким билмайди. Шу аснода хоҳ транспортда, хоҳ пиёда бўлса-да, йўлда ҳаракатланиш қоидаларига амал қилиш – унинг хавфсизлигини таъминлайди, албатта.

Кейинги йилларда йўл-транспорт ҳодисаларининг кўпаяётгани барчани ташвишлантиради. Йўлларда ҳаракатланиш чоғида ҳайдовчиларнинг тезликни меъёридан ошириши, қарама-қарши  ҳаракат йўлига чиқиши, спиртли ичимликлар истеъмол қилган ҳолда траспорт бошқариши, йўлларда  ҳаракатланиш қоидаларига амал қилмаслиги бунингдек ҳодисаларга сабаб бўлаётир.

Шунингдек, йўлларда пиёдаларнинг ҳам йўл белгиларига бўйсунмай ҳаракатланиши баъзан кўнгилсизликлар билан тугамоқда. Бунингдек ҳолларнинг олдини олиш мақсадида туман Ички ишлар бўлими йўл патрул хизмати бўлинмаси ходимлари  кўпгина чора-тадбирларни амалга оширмоқда, йўлларда ҳаракат хавфсизлиги қоидаларига амал қилиниши қатъий назорат қилинмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, йўл-траспорт ҳодисаларининг содир бўлишига баъзан пиёдалар ҳам сабабчи бўладилар, серқатнов йўлларда белгиланмаган жойдан кесиб ўтиш ёхуд йўлнинг траспорт воситалари қатнов қисмидан юриш каби қоидабузарликлар шулар жумласидандир.

Бунингдек ҳолатларнинг, айниқса, вояга етмаганлар билан боғлиқ йўл-траспорт ҳодисаларининг олдини олиш борасида  салмоқли ишлар олиб борилаётир.

Шу йилнинг 26 ноябрида туманимиздаги 76-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман Ички ишлар бўлими йўл патрул хизмати бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилган тадбир ҳам шу мақсадга қаратилди.

Тадбирда мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари, уларнинг  ота-оналари иштирок этдилар. Унда туман Ички ишлар бўлими бошлиғи ўринбосари Мухтор Раҳматуллаев, бўлим Йўл патрул хизмати бўлинмаси бошлиғи Дилшод Аминовларнинг йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш лозимлиги, ўқувчи ёшларни йўл транспорт ҳодисаларидан эҳтиёт қилиш лозимлиги хусусида маъруза қилдилар.

Болалар – ҳар бир оиланинг умид ғунчалари, ота-она умрининг давомчиларидир! Йўлларда уларни турли тасодифлардан, бахтсиз ҳодисалардан ҳимоя қилишда ота-оналарнинг ҳам роли улкан. Улар ўз фарзандларини, айниқса бошланғич синфлар ўқувчиларини имкон қадар таълим муассасасига олиб келиб, олиб кетишлари лозим. Шунингдек, йўлларда содир бўлаётган кўнгилсизликлар йўл ҳаракати қоидаларига амал қилмаслик оқибатида келиб чиқаётганини тушунтиришлари лозим. Чунки туманимизда ҳам болалар иштирокида йўл-траспорт ҳодисалари учраб турибди. Шу йил ноябрь ойининг  ўзида болалар иштирокида 2 та йўл транспорт ҳодисаси содир бўлди ва 3 нафар бола турли даражада жароҳат олди. Бундан ҳамма ўзига тегишли хулоса чиқариш лозимлиги маърузаларда таъкидланди.

Тадбирда ўқитувчилар ва ота-оналар ҳам мавзу юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар.

О.РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026