21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 05:52
Фан ва таълим 👁 278

18-сонли мактабда “Ҳарфларни ўргандик” дея номланган тадбир ўтказилди

18-сонли мактабда “Ҳарфларни ўргандик” дея номланган тадбир ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг тегишли буйруғига  асосан республикамизнинг барча умумий  ўрта таълим мактабларида ўқув йилининг  ҳар ойи маълум фанлар ойлиги сифатида белгиланган. Фан ойликларини ўтказишда умумий ўра таълим мактабларининг барчасини тўла қамраб олиш, бунда  ўқитувчиларнинг ижодий фаоллигини ошириш, истеъдодли, ижодкор  ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини оммалаштириш ва тарғиб этиш, таълим сифатини ошириш ҳамда дарс жараёнида қўлланилаётган услубларни такомиллаштириш назарда тутилган.

Шу йилнинг 27 ноябрида туманимиздаги 18-сонли умумий ўрта таълим мактабида ноябрь – хорижий тиллар фан ойлиги дея белгиланганлиги муносабати билан ўтказилган “Ҳарфларни ўргандик” дея номланган тадбир ҳам шу мақсадга қаратилди.

Мактабнинг 2-синфлари ўқувчилари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда  болалар инглиз тили алифбосидаги ҳарфларни ўқишни, ёзишни ўзлаштириб олганликларини намойиш қилиб, саҳнага ҳар бири бир ҳарф ёзилган қалпоқчаларни кийиб, шод-хуррам чиқдилар. Улар ширин тилда инглиз тилида ўзлари тақиб чиққан ҳарфлар билан бошланувчи шеърлар ижро қилдилар.

Бола мисли оқ қоғоз, кўнглида гард, ғубор йўқ. Уларга бошланғич синфларда одоб-икром, бошланғич билимлар чуқур сингдирилса, ўқишга-ўрганишга иштиёқ, рағбат уйғотилса, бола билимдон, дунёқараши кенг бўлиб улғаяди. Агар у хорижий тилларни ҳам пухта ўзлаштириб борса, нур устига аъло нурдир. Чунки инглиз тилини билиш кўпгина дунё илмларини ўрганишга йўл очади.

Шу боисдан ҳам мазкур мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчилари Дилафрўз Тўраева, Йўлдошевалар ўзлари дарс бераётган 2-синфлар ўқувчиларига ҳарфларни танитиш билан бир қаторда оғзаки нутқларини ривожлантириш мақсадида шеърлар ҳам ёд олдириб, инглизча қисқа суҳбатлашув кўникмасини ҳам шакллантиришга ҳаракат қилишмоқда. Бу ҳаракатлар самараси “Ҳарфларни ўргандик” деб номланган тадбирда 2-синфлар ўқувчилари  намойиш этган диалогларда яққол намоён бўлди. Айниқса, болажонларнинг саҳнадаги мавжуд предметларни инглиз тилида таништириши барчанинг завқини келтирди.

Ёш авлод камолоти йўлида муҳим восита бўлиб хизмат қилувчи  инглиз тилини болаларга пухта ўргатишга интилишларининг самарасини кўриш устозларга ҳам қувонарли бўлди. Айниқса, инглиз тилида янграган қўшиқлар болаларни ушбу фанни янада чуқур эгаллашга руҳлантирди.

Фан ойлиги доирасида мактаб хорижий тиллар услуббирлашмаси томонидан тасдиқланган режага мувофиқ ўтказилган суҳбатлар, адабий кечалар, викториналар ва очиқ дарсларнинг барчасида ҳам ўқувчилар фаол қатнашиб, инглиз тилини ўрганишга қизиқишлари юқори эканлигини кўрсатдилар.

Ойлик якунида ўтказилган 2-синфлар ўқувчилари иштирокидаги “Ҳарфларни ўргандик” деб номланган тадбир инглиз тилини ўрганишга болажонлар қандай қадам қўйганларини яққол намойиш этди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026