24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:54
Жамият 👁 366

ЖУМУРТОВ ШАҲАРЧА ВА НАМУНА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИНИНГ ЯНГИ ҚУРИЛГАН ХИЗМАТ БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

ЖУМУРТОВ ШАҲАРЧА ВА НАМУНА МАҲАЛЛА ФУҚАРОЛАР ЙИҒИНЛАРИНИНГ ЯНГИ ҚУРИЛГАН ХИЗМАТ БИНОЛАРИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ

Юртимизда маҳалла тизимига берилаётган катта эътибор ҳамда соҳа ходимларига қулай шарт-шароитлар яратиб бериш борасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Сўнгги даврларда энг чекка ҳудудларда ҳам қатор фуқаролар йиғинларида хизмат бинолари янгидан қурилиб, замонавий кўринишга келтирилиб, фойдаланишга топширилмоқда.

Амударё туманида ҳам бу борада алоҳида эътибор қаратилиб, овул ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг маъмурий бинолари қайтадан таъмирланиб, ходимларга қулай шароитларда  хизмат қилишларига имконият яратилмоқда. Қатор овул ва маҳаллаларнинг хизмат бинолари янги қиёфа касб этиб, ҳудуд кўркига кўрк қўшилмоқда, ишдаги самарадорлик ҳам ортмоқда.

1 декабрь куни Жумуртов шаҳарчасида фуқаролар йиғини янги хизмат биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тантанали маросимда туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев, ўринбосари Баҳодир Болтабоев ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари иштирок этдилар.

Жумуртов шаҳарча фуқаролар йиғини бугунги кунга қадар ўз биносига эга эмас эди. Шу сабабли “Обод қишлоқ” дастури доирасида шаҳарча фуқаролар йиғинига замонавий лойиҳа асосида янги бино қурилди. Ушбу лойиҳани амалга ошириш учун маҳаллий бюджет маблағларидан жами 340,1 млн. сўм маблағ ажратилди.

Очилиш маросимида сўзга чиққанлар аввало барча иштирокчиларни қорақалпоқ тилига давлат тили мақоми берилган кун билан самимий табрикладилар. Шундан сўнг, давлатимиз раҳбари томонидан маҳалла тизимига берилаётган юксак эътибор натижасида сўнгги йилларда фуқаролар йиғинлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигини алоҳида қайд этиб ўтишди. Шунингдек, тадбирда иштирок этган шаҳарча нуронийлари ва фаоллари ҳам ушбу масканнинг ҳудуд аҳолиси учун жуда муҳим эканлигини, бу орқали одамларга қатор қулайликлар яратилганлигини таъкидлашди.

Тадбир давомида иштирокчилар бу ерда фуқаролар йиғини ходимларига яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Шу куни тумандаги Намуна маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам янгидан қуриб битказилган хизмат биноси фойдаланишга топширилди. Шу муносабат бюилан ўтказилган очилиш маросимида ҳам туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Алишер Йўлдошев, ўринбосари Баҳодир Болтабоев ҳамда туман ҳокимлиги мутасаддилари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллари иштирок этдилар.

Маросимда сўзга чиққанлар “Обод қишлоқ” дастури доирасида Намуна маҳалла фуқаролар йиғини биноси мукаммал таъмирлангани, бунга жами 283,8 млн. сўм маблағ ажратилгани хусусида маълумот беришди. Намуна маҳалла фуқаролар йиғинига Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги томонидан 3 комплект янгидан мебел жамланмаси берилганини мамнуният билан эътироф этишди. Шунингдек, мазкур маҳалла биноси аҳолига узоқ йиллар хизмат қилиб, фуқароларнинг ўзларини қизиқтирган барча масалаларда мурожаат қиладиган манзилга айланишини таъкидлаб ўтишди.

Мазкур ҳудудларда янги ва замонавий кўринишдаги фуқаролар йиғини бинолари қурилгани, қорақалпоқ тили байрами куни фойдаланишга топширилгани у ерда истиқомат қилаётган аҳолини ниҳоятда мамнун қилди.

О.Худойберганова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026