24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:49
Жамият 👁 102

3 гектар майдонга 6 минг тупдан зиёд тут кўчатлари ўтқазилди

3 гектар майдонга 6 минг тупдан зиёд тут кўчатлари ўтқазилди

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида  Амударё туманидаги корхона ва ташкилотлар ўқув муассасалари раҳбарлари ҳамда меҳнат жамоалари, жамоатчилик фаоллари саъй- ҳаракатлари билан янги-янги кўчатзорлар пайдо бўлмоқда. Ариқ ва йўллар бўйларида юзлаб манзарали ва мевали дарахт ниҳоллари қаторлари саф тортиб, атроф-муҳит тобора  ободонлашиб бормоқда.

Яқинда Ўзбекистон Республикаси Экология партияси раиси Нарзулла Обломуродов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси Ойсанам  Бегимовалар туманимизга ташриф буюриб, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан  яқиндан танишдилар. Шу билан бирга, меҳмонлар Манғит шаҳрининг сўлим гўшаларидан бири – Олмазор маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган депутатлар боғини бориб кўрдилар ҳамда депутатлар боғига кўчат экдилар.

Амударё туманининг овул ва маҳаллаларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси асосида амалга оширилаётган ишлар изчиллик билан давом эттирилмоқда. Хусусан, туманнинг Бобур номли овул фуқаролар йиғини ҳудудидаги 760-контурдан 3 гектар ер ажратилиб, ёшлар агентлиги туман бўлими ходимлари иштирокида ушбу ерга 6 минг  тупдан зиёд тут кўчатлари ўтқазилиб, янги тутзор барпо этилди. Янги тутзорни барпо этиш жараёнида “Қорақалпоқ Агропилла” масъулияти чекланган жамияти бош агрономи Роҳатой Ўрозимбетова ҳам иштирок этиб, тут кўчатларини  ўтқазиш бўйича амал қилинадиган агротехник тадбирлар юзасидан зарур тавсиялар берди.

Жорий 2021 йил куз мавсумида Амударё туманидаги пиллачилик тармоғига эга фермер хўжаликлари ҳудудидаги аввалдан мавжуд бўлган тутзорлар мутахассислар томонидан пухта ўрганилиб, мазкур тутзорлардаги касалланган ва қуриган тут дарахтлари олиб ташланди. Уларнинг ўрнига ҳамда фермер хўжаликлари ҳудудларидаги ариқлар бўйига далалар четларига экиш учун “Jayxun Silk” масъулияти чекланган жамияти томонидан Амударё тумани иқлим шароитига мос ва серҳосил, тез етилувчи тут кўчатлари ўтқазилди.

Умуман олганда, Амударё туманида пиллачилик соҳасини янада ривожлантириш, мавжуд тутзорларда кузги-қишги агротехник тадбирларни самарали ташкил этишга қаратилган мавсумий ишлар давом эттирилмоқда. 2021 йил куз мавсумида 710 минг туп янгидан тут кўчатлари экиш режалаштирилиб, шу асосда  амалий ишлар олиб борилди. Пиллачилик тармоғига эга фермер хўжаликлари ҳудудларида “Ҳар қарич ерда янги ниҳол ундирамиз”, “Юртимизни яшил маконга айлантирамиз!” шиори остида 411 минг тупдан зиёд тут ниҳоллари сифатли қилиб экилди. Бундан ташқари, ҳар бир экилган тут ниҳолининг тупроққа илдиз қўйиб, униб-ўсиб кетиши учун масъул ишчилар бириктирилиб, куз мавсуми давомида янгидан барпо этилган тутзорларда ўз вақтида агротехник тадбирлар амалга оширилди. Тутчилик бўйича мутахассислар тавсиялари асосида янгидан экилган кўчатларнинг илдизлари қишда зарарланмаслиги учун кўчатлар ўтқазилган чуқурлар тупроғи  яхшилаб зичланди.

Айни кунларда ҳам ер юзаси музламасидан аввал тутзорлардаги қуриган тут дарахтлари ковлаб олиниб, ўрнига янги ниҳоллар ўтқазиш ишлари амалга оширилмоқда.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026