24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 20:51
Жамият 👁 208

ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИГА ҚАРАШЛИ ҲАРБИЙ ҚИСМ ЗОБИТЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

ДХХ ЧЕГАРА ҚЎШИНЛАРИГА ҚАРАШЛИ ҲАРБИЙ ҚИСМ ЗОБИТЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, айниқса, ҳарбий соҳага қизиқувчи ёшлар билан уларнинг орзулари, ўз олдларига қўйган  эзгу мақсадларини амалга оширишлари йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлаш мақсадида  9202-сонли ҳарбий қисм зобитлари томонидан тез-тез учрашувлар, самимий мулоқот тадбирларини ўтказиш анъанага айланган.

Айниқса, Амударё туманининг чегара ҳудудларида истиқомат қилувчи ёшлар ўртасида ўтказилаётган бу каби тадбирлар турли хил ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Қиличбой маданият марказида бўлиб ўтган ана шундай тадбирлардан бири “Осойишта ҳаёт, хотиржам ва тинч маҳалла!” шиори остида қизиқарли таассуротларга бой тарзда ўтказилди.

Қиличбой  мавзесидаги овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи ёшлар билан учрашув тадбирида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли 9202-сонли ҳарбий қисм командири, подполковлик О.Нарзуллаев, 9202-сонли ҳарбий қисм командирининг ўринбосари С.Тошматов, Амударё тумани  Ички ишлар бўлими ходими, капитан Баҳодир Алланазаров, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари қўмондонлиги томонидан ташаккурнома олган Дилафрўз Исмоилова, ЎзЁИ Амударё тумани Кенгаши раиси Сардор Исмоилов, Афғонистон уруши иштирокчиси, собиқ байналмилал жангчи Ҳамро Сафарбоев, Амударё туман Халқ таълими бўлимининг маънавий-маърифий тарбия ишлари бўйича бўлим бошлиғи Зафар Абдуллаев ҳамда “Мўътабар Аёл” кўкрак нишони соҳибаси Амина она Юсуповалар иштирок этдилар.

Ёшлар билан учрашув тадбирида Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинларига қарашли 9202-сонли ҳарбий қисм командири, подполковник О.Нарзуллаев мамлакатимиз Қуролли кучларининг куч-қудрати, замонавий ҳарбий техникалар хусусида сўз юритиб, Миллий Армиямизни янада такомиллаштириш, уни дунёдаги қудратли  армиялар сафига қўшиш бугунги ёшларга боғлиқ эканлигини, бунинг учун замонавий ҳарбий билимларни пухта эгаллаш, хорижий тилларни мукаммал даражада ўрганиш зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, ҳар томонлама, ҳам жисмоний, ҳам ақлий жиҳатдан баркамол йигитларгина Миллий Армиямиз зобитлари бўлишга муносиблигини, бунинг учун, энг аввало, ўзи туғилиб-ўсган заминга чексиз меҳрмуҳаббат қўйиши, Ватаннинг ҳар бир қарич ерини муқаддас деб билиши зарурлигини, бугунги Қуролли Кучлар сафига айнан ана шундай салоҳиятли ёшлар танлаб олинишини мисоллар тариқасида ёшларга батафсил тушунтирди.

Шунингдек, учрашув тадбирида сўзга чиққанлар ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, бугунгидай тинч, осуда ҳаётнинг қадрига етиб, аҳил-иноқликда яшаш инсон учун энг улуғ бахт эканлигини айтишиб, ёшларни ҳалол ва фидойи меҳнат қилиб, бири-бирига ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиб яшашга даъват этдилар.

Ўз навбатида ёшлар ҳам сўзга чиқишиб, ўз орзулари ҳақида гапирдилар. Шу билан бирга, ҳарбий соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилдилар. Ёшлар томонидан  ҳавола этилган барча саволларга масъуллар батафсил жавоб бердилар.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026