21.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.11.2026, 14:07
Жамият 👁 173

ЁШЛАР ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

ЁШЛАР ИШТИРОКИДА САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилган. Бугун барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизим яратилди.

Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз кутилган натижаларни бермоқда. Шу маънода айтиш мумкинки, 8 январь куни Амударё туманининг Хитой овулида жойлашган 85-сонли умумтаълим мактабида ўтказилган ёшлар иштирокидаги навбатдаги сайёр қабул ҳам ёшларнинг мушкулини осон қилиш, уларни қийнаётган муаммоларнинг ечимини топишда муҳим восита бўлиши аниқ.

Сайёр қабулда туман Халқ қабулхонаси вакиллари, Ички ишлар органлари ходимлари, маҳалла раислари, сектор раҳбарлари, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходимлари, маҳалла ёшлари ва тегишли ташкилот масъуллари  иштирок этишди.

Бугунги кунда ёшларнинг таълим олишлари ва ўз қобилиятларини рўёбга чиқаришлари учун барча шарт-шароитлар яратилган. Галдаги вазифа, ушбу ёшлар билан бирма-бир суҳбатлашиб уларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш борасидаги ишларни тизимли йўлга қўйишдир.

Учрашув аввалида, Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими ходими Сардор Исломов сўзга чиқиб, бугунги кунда ёшларга яратилаётган кенг имкониятлар, айниқса, Муҳтарам Президентимиз томонидан “Ёшлар дафтари” тизими жорий этилганлиги бу борадаги ишларни тўғри ташкил этишда бош омил бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг, ёшларнинг мурожаатлари тингланди. Маҳалла ёшларидан, Хушнуд Мамбетов ишсизлик масаласи бўйича мурожаат қилган бўлса, Хосият Бобожанова тикув машинаси олишда субсидия ажратилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Оғабек Жуманиязов эса тадбиркорлик қилиш истаги борлигини билдириб, имтиёзли кредит олишда амалий ёрдам сўради.

Қабулда ҳар бир муаммога ечим топиш чоралари кўрилди ва масъуллар бириктирилди. Тегишли идоралар раҳбарларининг муайян топшириқни бажаришга оид ваъдалари олинди.

Айтиш жоизки, ўтказилаётган бундай тадбирлар ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш, орзу-истакларини рўёбга чиқаришларига қулай шароитлар яратиб беришда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Шундан сўнг, сектор раҳбарлари ва Амударё тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи уринбосарлари майор, Бахтиёр Ўразов ва майор Муҳтор Рахматуллаев ҳамда Халқ кабулхонаси Амударё тумани булими мудири Эркин Ражабовлар томонидан 3-сектор ҳудудидаги “Темир дафтар”га киритилган “Намуна”, “Куюк кўпир”, “Хитой” овулларида  яшовчи 3 нафар фуқароларга ёғ, ун, тухум ҳамда ширинликлардан иборат жами 1,2 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари этказиб берилди.  

Бугунги кунда Амударё тумани бўйлаб “Ёшлар дафтари”, “Темир дафтар” ва “Аёллар дафтари” га киритилган фуқароларни қўллаб-қувватлаш, уларга моддий, психологик, ижтимоий ёрдам кўрсатиш борасида кўплаб чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланиб, ишга жойлаштирилмоқда. Тадбиркорлик қилиш истагидаги фуқароларга кредит олишларида амалий ёрдам берилмоқда, уй-жой билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилган фуқароларнинг муаммолари ҳам имкон қадар бартараф қилинаётир.

 Фуқароларнинг мурожаатларини тинглаш, уларга амалий ечим топишда ҳудудлар бўйлаб ўтказилаётган бу каби сайёр қабулларнинг аҳамияти катта. 

Ф.Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026