24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 16:44
Жамият 👁 103

Тинчликнинг қадри улуғ

Тинчликнинг қадри улуғ

Маҳалла кичик бир давлатга ўхшайди менинг назаримда. Унинг ҳам ўз чегаралари, ўзига яраша йиллар давомида шаклланган урф-одатлари, ёзилмаган қонун-қоидалари бор. Лекин маҳалладошнинг дард-у ташвишлари, қувончларига шерик бўлиб, кези келганда йиқилганларни қўлидан ушлаб турғизиш, шу мўъжазгина ҳудуднинг оғир юкини елкага ортмоқлаб ишлаш ҳам осон эмас. Фақат ўзбек халқигагина хос бўлган бу тузилма шунинг учун ҳам ноёбдир. Юртимизнинг тинчлиги, аввало, маҳалла, кейин эса оилалар тинчлигига кўп жиҳатдан боғлиқ. Шу боис, маҳалла раиси ва ходимлари зиммасига жуда катта масъулият юкланган.

Маҳалла раиси бўлиш осон иш эмас. Чунки ҳаёт ҳеч қачон бир маромда турмайди. Ҳар бир кун, ҳар бир лаҳзада бирор янгилик, бирор ҳодиса юз беради. Маҳалла ҳаёти билан, унинг қувонч-у ташвишлари билан яшаб, доим ҳаммадан бир қадам олдинда юрмаган маҳалла раиси ҳеч қачон обрў-эътибор, ҳурмат қозонмайди. Одамлар унга эргашиши, қулоқ солиши учун ҳам катта билим, тажриба, шу билан бирга шахсий ибрат ҳам жуда зарур. 

Мен ўзим Иккинчи жаҳон уруши қатнашчисининг фарзанди бўлганим, отамдан уруш хотираларини кўп эшитганим учун ҳам тинчликнинг қадри қанчалик баланд эканини жуда яхши тушунаман. Отамнинг болалиги очарчилик йилларига, ёшлик даври урушга, ўрта ёшлик даври эса урушдан кейинги тикланиш йилларига тўғри келган экан. Биз турмушнинг арзимас қийинчиликларидан сал нолисак отам: “сизлар бахтли инсонсизлар, сал ҳаракат қилсангиз, даромад топасиз, бозорларда истаган нарсангиз муҳайё. Қандай яхши, дориломон кунларда яшаяпсизлар. Биз кўрган қора кунларни ҳеч қачон кўрманг. Биз бир парча нон топсак, кўзимизга суриб, сувга ботириб еганмиз. Тинчликнинг қадрига етинг, болаларим, тинчликни йўқотсак – уни топиш жуда мушкул”, дер эдилар. Йиллар ўтиб, ёшим улғайган сайин бу сўзларнинг қадрини теран англаб етдим.

Бугун ўзим ҳам одамлар билан мулоқот қилганимда доим шу сўзни такрорлайман. Сўнгги кунларда қўшни  Қозоғистон давлатида бўлиб ўтган талотўплар шу давлатнинг иқтисодига қанчалик катта талофат келтирганини, қанча қурбонлар берилганини ўз кўзимиз билан кўриб турибмиз. Энди уни тиклашга қанча маблағ, қанча вақт кетишини тасаввур қилиш қийин эмас. Ваҳоланки, шунча маблағ юрт равнақи учун, унинг ободлиги учун сарфланганда қанчалар яхши бўлар эди. Доим ичимда шу сўзларни такрорлайман:

– Юртимизга кўз тегмасин, тинчлигимиз абадий бўлсин!

 

Зебогул Ражабова, «Янгиобод» МФЙ раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026