24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:03
Жамият 👁 399

БЕШ МИЛЛАТЛИ АҲИЛ ОИЛА

БЕШ МИЛЛАТЛИ АҲИЛ ОИЛА

18 ёшида Туркманистон давлатидан тақдир тақозосига кўра кўчиб келиб, шу ерда ўтиримли бўлиб қолиб, Ўдабой туркман номи билан танилган, одамохун, камтарин ва хушфеъл инсонни, гарчи у дунёдан ўтиб кетганига анча йиллар бўлган бўлса-да, манғитликлар жуда яхши эслашади. Бир умр Манғит пахта тозалаш заводида масъул лавозимларда ишлаган Ўдабой Ўтабоев ўзбек қизи Бибисора Холмуродова билан оила қуриб, уч қиз, бир ўғил кўришди, манғитликлар билан яқин қўшничилик, борди-келди қилиб, элда азиз, эътиборли бўлди. Ўғлини, қизларини турли олийгоҳларда ўқитиб, етук мутахассислар қилиб вояга етказди.

Дунёдан ўтиб кетган Ўдабой ота, Бибисора оналарнинг оила қўрғонини бугунги кунда авлодлари обод, нурафшон қилиб, улардек бағрикенг, чор-атрофидагилар билан дўст-биродар бўлиб яшаб келишаяпти. Уларнинг ёлғиз ўғиллари (Худо раҳмат қилсин!) Раҳимбой Ўтабоев ота-она розилиги билан улар ҳаёт вақтларида онаси рус, отаси ўзбек қиз билан, қизлари Моможон Ўтабоева эса қозоқ миллатига мансуб, Шукуржон ўзбек миллатига мансуб йигитлар билан турмуш қуришиб, аҳил оила бунёд этишган. Ҳаммаларининг оила қўрғони мустаҳкам, уларда дунёга келган фарзандлар ҳам ҳавас қилса арзугулик бўлиб камолга етишмоқда.

Раҳимбой Ўтабоев ҳам бир умр аёли билан сен-менга бормай, фарзандларига намуна бўлди, ота изини босиб, узоқ йиллар Манғит пахта тозалаш  заводида меҳнат қилди. Ҳозирги кунда у кишининг  уч ўғил, икки қизи ҳам турли миллат вакиллари билан оила қуриб, шу элда томир ёйган.

Чордара маҳалласида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари бўйича туман ҳокими  ёрдамчиси Шокир Аҳмедов, маҳалла фуқаролар йиғини раиси ўринбосари Боғдагул Ирзаевалар ушбу улкан оилага тез-тез ташриф буюришиб, ҳолидан хабар олиб туришади, оила аъзоларининг меҳнатсеварлигидан, ўз меҳнатлари билан турмушларини янада обод ва файзли қилишаётганидан хурсанд бўлишади, барчага уларни ибрат қилиб кўрсатишади.

Ота-она чироғини ёқиб ўтирган Раҳимбой Ўтабоевнинг кичик ўғли Ботир аммалари Шукуржон, Моможон, Тозагул опалар, акалари Баҳодир, Бахтиёрлар ва опа-сингиллари, барча қариндошлари билан меҳр-оқибатлилиги, ғамхўрлиги билан, оиладаги ота-она тутумларини давом эттириб келаётгани билан ҳурмат қозонган. Туғишганлар йиғилишиб келишганида барчасини улғайтирган бешик - ота ҳовлида гўё байрам бўлиб кетади. Дийдор қувончидан кўнгиллари тўлиб, ўтганлар хотирасини эслашади.

Ҳозирги кунда Ўдабой ота, Бибисора онанинг кенжа фарзанди Тозагул жияни Ботир билан якка тадбиркор сифатида уйида нон пишириш мини цехини ўрнатган. Оила аъзолари биргаликда тайёрлаётган ширмой, хуштаъмли нон, нон маҳсулотларини дўконидан, уйидан улгуржи олиб кетадиганлар ҳам кўп. Асосан тўй, маърака бераётганларнинг буюртмасига қараб, нон ёпиб беришади, меҳнатлари баракали. Улар ўзбек заминида ҳеч кимдан кам бўлмай  ўсиб-улғайишганидан, ўқиб мутахассислик, касб-кор эгаллаб, меҳнатлари маҳсулидан эл баҳраманд бўлаётганидан, элнинг олқишини олаётганидан хурсанд.

– Дунёнинг турли ҳудудларида бўлаётган талотўплар, уруш-низолар, нотинчликлар ҳақида ўқиганимда, эшитганимда жуда азобланаман, тонглари осуда, тинч-осойишта, турли миллат вакиллари тенг ҳуқуқли, бахтиёр юртда туғилганимга шукроналар айтаман, - дейди Шукуржон опа Ўтабоева.

Ҳа, опа айтганларидай, шу Ватан кўпмиллатли халқимизнинг умумий уйи. Ҳар бирининг ҳуқуқи, эрки, имкониятлари тенг. Ўдабой ота, Бибисора оналарнинг оиласида 5 миллат вакиллари тинч-осуда, бахтиёр яшашаётган бўлса, она Ўзбекистонимизда 130 дан зиёд миллат вакиллари ўз ҳаётларидан рози бўлиб яшашмоқда.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026