24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 18:02
Жамият 👁 208

Туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Коррупцияга қарши курашиш Ўзбекистонда давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир. Буни сўнгги йиллларда соҳага оид қабул қилинган концептуал аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, коррупциянининг олдини олишга қаратилган маъмурий ислоҳотлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Бугунги кунда коррупцияга қарши курашиш ҳамда унинг олдини олиш мақсадида Ички ишлар органлари томонидан кўплаб тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, 27 февраль куни Амударё тумани Маданият марказида Ўзбекистон Республикаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлиги масъул ходимлари ҳамда туман Ички ишлар бўлими шахсий таркиби иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ходимлар ўртасида қонунийлик ва хизмат интизомини мустаҳкамлаш ҳамда коррупцияга қарши курашишнинг ўзига хос усуллари муҳокама қилинди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорга мувофиқ амалга оширилаётган ишлар бўйича кенг тарзда маълумот бериб ўтилди.

Бундан ташқари йиғилишда, коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш бўйича бир қатор вазифалар белгилаб олинди.

Дарҳақиқат, коррупция шунчаки жиноят ёки ҳуқуқбузарлик эмас, балки маънавий бузилиш ҳолати ҳамдир. Шундай экан, ушбу иллатни таг-томири билан йўқотиш учун фақатгина ҳуқуқ-тартибот органлари вакиллари эмас балки бутун бир жамият жипслиги талаб этилади.

Ўтказилган мазкур йиғилишда шу мавзуга бағишланган “Коррупия − жаҳолатга йўл” номли видеоролик намойиш этилди.

 Йиғилиш иштирокчилари томонидан фикр ва мулоҳазалар билдириш жараёнида коррупция мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига путур етказувчи демократик институтларни заифлаштирувчи, ижтимоий тартибни бузувчи ва жамият ишончини поймол этувчи иллат сифатида эътироф этилиб, унинг олдини олиш ва унга барҳам беришда давлат органлари ва халқнинг ҳамкорлигини йўлга қўйиш зарурлиги қайд этиб ўтилди.

Бундай йиғилишларни ўтказишдан мақсад, аввало коррупцион жиноятчиликнинг олдини олишда ҳуқуқ-тартибот органлари вакилларининг ўрни ниҳоятда катта аҳамиятга эга эканлигини ва бу борада амалга оширилаётган тизимли ишлар кўламдорлигини янада ошириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олишдан иборатдир.

Йиғилиш якунида ўз хизмат вазифасини бажариш давомида жамиятимизда қонун устуворлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш ва унинг олдини олиш борасида мардона хизматлар қилган 5 нафар соҳа ходимлари ҳамда уларнинг ота-оналари ташаккурномалар билан тақдирланди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар тақдирланган ходимларни табриклаб, ички ишлар идоралари ходимларининг ўз хизмат вазифасига янада масъулият билан ёндашиб, халқимиз тинчлиги ва жамият осойишталигини таъминлашдек шарафли ишларига омад тиладилар.

Фотима Эшимбетова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026