24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:41
Жамият 👁 311

Амударё туман ҳокими C.Йўлдашевнинг 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриги

Амударё туман ҳокими C.Йўлдашевнинг 8 март –  Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан табриги

Муҳтарама онахонлар, қадрли опа-сингиллар!

Аввало, Сиз азизларни, сизлар орқали барча туманимиз аёлларини 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан чин қалбимдан самимий табриклайман!

Тарихимизга назар соладиган бўлсак оналарни, аёл зотини эъзозлаш эл-юртимиз учун азал-азалдан эзгу қадрият бўлиб келган. Одамзот онгли ҳаёт бошлаган кундан бери инсоният аёл зотига ихлос қўйиб, уни севиб, ардоқлаб келади. Аёлни эъзозлаш, унга эҳтиром кўрсатиш ўзбек халқига хос олижаноб хислатлардан биридир. 

Ҳақиқатан ҳам, гўзаллик ва нафосат, меҳру муҳаббат, вафо ва назокат рамзи бўлган, ўзининг меҳрибонлиги, қалб саховати билан ҳар қайси оилани оила қиладиган, унга файз-у тароват берадиган, фарзандларимиз юрагига ўз она юртига севги ва садоқат туйғусини сингдирадиган аёлларимизнинг бетакрор фазилатлари ҳақида ҳар қанча гапирсак, уларни ҳар қанча эъзозласак, арзийди.

Ҳадиси шарифларда айтилганидек, “Жаннат оналарнинг оёғи остидадир”. Буюк мутафаккир бобомиз Алишер Навоийнинг “Аёллар – фаришталарнинг опа-сингилларидир” деган сўзлари замирида ҳам нақадар чуқур ҳаётий фалсафа мужассам эканини англаш қийин эмас.

Ҳурматли Президентимиз томонидан аёлларнинг жамиятдаги ўрни ва мавқеига юқори баҳо берилиб, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларимизнинг билимдон, замонавий мутахассис, малакали касб эгалари бўлишлари ҳамда соғлом ва мустаҳкам оила қуришлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш борасида мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар олиб борилмоқда.

Президентимиз ташаббуслари билан яқиндагина “Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси” ташкил этилиши, магистратурада ўқиётган қизларнинг контракт пуллари бюджетдан, эҳтиёжманд оилалар қизларининг контракт пуллари эса маҳаллий бюджетлардан тўлиқ қоплаб берилиши, хусусий секторда расмий ишлаётган аёлларга ҳомиладорлик нафақасини давлат томонидан тўлаб бериш тизими яратилганлиги ва бошқа кўплаб мисоллар фикримизнинг исботидир.

Бир сўз билан айтганда, бугун юртимизда аёлларни эъзозлаш ва ардоқлаш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ҳеч қачон давлатимиз ва жамиятимизнинг диққат марказидан четда қолмайди.

Туманимизда ҳам илғор ва жонкуяр аёлларимиз ўзларнинг бор куч-ғайрати ва шижоати билан давлатимиз равнақи ва халқимиз фаровонлиги йўлида фидойилик билан меҳнат қилмоқдалар. Бугун оила ва жамият, таълим ва тиббиёт, тадбиркорлик ва ишбилармонлик, қишлоқ хўжалиги, маданият ва санъат, қўйингки, қайси соҳани олиб қарамайлик, ўз касбининг ҳақиқий эгаси, ўз соҳасининг билимдони бўлган фаол аёлларни барчага ўрнак ва намуна қилиб кўрсатиш мумкин. Дилбар ва латофатли қизларимиз эса илм-фанда, спортда, маданият ва бошқа кўплаб соҳаларда ўзларининг куч-ғайрати, ақл-заковати билан юксак натижаларга эришмоқдалар. Нуроний онахонларимиз ва момоларимизнинг панд-насиҳатлари, йўл-йўриқ ва ҳаётий тавсиялари эса ёшларимизнинг эртанги кунини, ҳаёт йўлини ёритувчи чироқ вазифасини ўтамоқда.

Фурсатдан фойдаланиб, уларнинг барчасига давлат ва жамият ишларида, илм-фанда, оиласида ҳамда ҳаётда улкан муваффақиятлар тилаб қоламиз.

Азиз ва муҳтарама онахонлар! Дилбар қизлар ва мунис опа-сингиллар!

Сизларни яна бир марта ўзингиз каби гўзал баҳор фаслининг илк байрами – 8 март – халқаро хотин-қизлар куни билан яна бир бор чин қалбимдан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Доимо яқинларингиз, фарзанд ва набираларингиз, эл-юртимиз ардоғида юриш насиб этсин!

Умрингиз узоқ, бахтингиз зиёда бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин!

Султонбой Йўлдошев, Амударё тумани ҳокими.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026