24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 14:22
Жамият 👁 510

АМУДАРЁДА НАВРЎЗ САЙЛИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛДИ

АМУДАРЁДА НАВРЎЗ САЙЛИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ЎТКАЗИЛДИ

Мавзуга оид фотогалерея

Наврўз – шарқона янги йилнинг бошланиши, табиат уйғониши билан боғлиқ бўлган энг ардоқли, асл миллий байрамдир. Бугунги кунда халқимизнинг эзгу ва гўзал қадриятларини, орзу-интилишларини ўзида мужассам этиб, аждодлардан безавол ўтиб келаётган Наврўзи олам шу диёрдаги миллати, тили ва динидан қатъий назар, барча юртдошларимиз орзиқиб кутадиган том маънодаги умумхалқ байрамига айланди.

Амударё туманида ҳам халқимизнинг ушбу севимли ва азалий байрами муносабати билан катта сайил ташкил этилди.

19 март куни тумандаги Болалар-ўсмирлар спорт мактаби ўйингоҳида «Ассалом Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!» шиори остида ўтказилган байрам тадбирига барча ҳудудлардан турли ёшдаги юртдошларимиз ташриф буюрдилар. Ўйингоҳдаги Наврўзни мадҳ этувчи шиорлар,  ранг-баранг, турфа гуллар, чархпалаклар, арғимчоқлар, дорлар ва шу каби қадимий, миллий безаклар байрамга ташриф буюрганларга ўзгача руҳ бағишлади. Чор тарафдаги атлас кўрпачалар солинган сўри, шоҳсупаларда ўтирган кекса отахону-онахонларнинг ёр-ёр, лапар ва ўланлар айтишаётгани, қизалоқларнинг қошларига ўсма қўйиб, сочларига жамалаклар тақиб, миллий ўйинларни ўйнаётгани, болажонларнинг самони тўлдириб учираётган варраклари байрамга янада файз киритди.  

Қатор расталардаги  халқ  миллий  ҳунармандчилик, миллий  таомлар  кўргазмалари кўрган кўзларни яшнатди. Кўргазмаларда ҳунармандлар тайёрлаган бешик, мис обдаста, қумғон, патнис, сават ва шу каби рўзғор буюмлари ўрин олган. Миллий таомлар кўргазмасида эса турли қадимий ва тансиқ таомлар рамзий кўркам дастурхонига кўрк бағишлаган. Сайилгоҳда меҳмонларга туманимиз фермерлари ва оқсоқоллари томонидан катта дошқозонлар ўрнатилиб, шу ернинг ўзида тайёрланган ош ва бошқа баҳорий  тансиқ  таомлар ҳам тарқатилди.

Байрам томошаси бошланишидан олдин туманимиз раҳбарлари масъул меҳмонлар билан биргаликда кўргазмаларни томоша қилдилар ҳамда ташкилотчиларни байрам билан қутладилар.

Шундан сўнг, ҳашамат билан безатилган катта саҳнада байрам томошалари бошланди. Туман ҳокими Султонбой Йўлдашев сўзга чиқиб, бутун халқимизни Наврўзи олам билан муборакбод этди.

Табриклардан сўнг, туман Маданият бўлими томонидан тайёрланган байрамона мусиқий дастур намойиш этилди. Дастур давомида табиатнинг уйғониши, баҳор манзаралари, заминнинг гулга бурканиши майдон безаклари билан ҳамоҳанг тарздаги ажойиб композициялар, саҳна кўринишлари, рақс ва қўшиқлар гулдастаси билан кўрсатиб берилди.

Байрам томошасида “Учқун” ашула ва рақс халқ ансамбли, “Офарин” фольклор-этнографик халқ жамоаси, “Жайҳун мўъжизаси” анъанавий халқ жамоаларининг  композицион чиқишлари намойиш этилди. Тумандаги таниқли ҳаваскорлик жамоалари ва ижодий тўгарак аъзолари, эстрада хонандаларининг янги оҳанглар билан бойитилган қадимий халқ қўшиқлари орқали она юртимиз гўзаллиги, тинчлиги ва дўстлик туйғулари тараннум этилди. Халқ қўшиқларининг услубий ранг-баранглиги эстрадамизда янгича жаранг касб этиши айтишувлар,  янгича талқиндаги қўшиқлар мисолида кўрсатилди.

Амударё туманига хос бўлган мумтоз наволар, аскиячилик, масхарабозлик халқ санъати ўйинлари, расм-русумлари намоён этилган композицион чиқишлар ҳам барчага манзур бўлди.

Наврўз нафаси, шукуҳи уфураётган Аму эли аҳли Наврўзи олам шодиёналарига бағишланган сайилда кўтаринки руҳ, шод-у хуррамлик билан иштирок этиб, байрамни катта хурсандчилик кайфиятида нишонладилар. Эзгу тилаклар билдириб, юртимиздаги тинчлик-осойишталик, фаровон ҳаёт учун шукроналар айтдилар.

О.ХУДОЙБЕРГАНОВА.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026