24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 15:40
Жамият 👁 266

СУД МАСЪУЛЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

СУД МАСЪУЛЛАРИ ЁШЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Суд масъуллари томонидан адолатни таъминлаш билан бирга доимий равишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш бўйича тадбирлар ташкил этилиб келинмоқда. Айниқса, ёшлар билан учрашувлар ўтказилиб, амалдаги қонун ҳужжатлари ва уларнинг мазмун-моҳияти тўғрисида кенг тушунчалар, маълумотлар берилиб борилмоқда.

29 март куни Амударё туманидаги 56-сонли мактабда тумандаги судлар масъуллари ўқувчи-ёшлар билан учрашув ўтказишди. Тадбирда Жиноят ишлари бўйича туман суди масъуллари, Фуқаролик ишлари бўйича туман суди раиси Қайрулла Атамурадов, Адлия бўлими бош маслаҳатчиси Жамшид Бекимбетов, Юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи Нилуфар Жуманиёзова ҳамда Дурунки маҳалла фуқаролар йиғини масъуллари, ёшлар етакчиси қатнашишди.

Тадбирда ҳуқуқшунослар Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги, “Одам савдосига қарши курашиш тўғрисида”ги, “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги Қонунлар, Жиноят кодекси, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс кабилар тўғрисида батафсил маълумотлар беришди. Президентимизнинг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, “Бола ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг маъмун-моҳияти тушунтирилди.

Олий Мажлиснинг 2022 йил 4 февралдаги “Интернет жаҳон ахборот тармоғида ёшлар ва вояга етмаганлар учун миллий контентни ривожлантириш, уларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш маданияти ва зарарли ахборотдан ҳимоя қилиш масалалари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига парламент сўрови юбориш ҳақида”ги қарорида кўрсатилган талабларни баён этди.

Учрашув давомида ёшлар билан яқиндан суҳбатлашган, уларнинг соҳага оид, ёшларга берилаётган саволларига жавоб берган ҳуқуқшунослар уларга илм олиш учун доимий ҳаракатда бўлишлари лозимлигини алоҳида таъкидлади.

Ёшларимизда юртга даҳлдорлик, муносиб келажак авлодни тарбиялаш, билимга чанқоқлик ва меҳнатсеварлик фазилатларини шакллантириш борасида фикр юритилди. Бунинг учун ёшларимиз мавжуд имкониятлардан оқилона фойдаланиши, албатта, китобга меҳр қўйиши, доимий равишида китоб мутолаа қилиб, ўз билим ва маънавиятини ошириб бориши, ёт ғояларга берилмаслик, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш кабилар борасидаги мулоҳазалар ўртага ташланди. Шунингдек, мунтазам равишда спорт билан шуғулланиб туриши кераклиги алоҳида айтиб ўтилди.

Жамиятда ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш давр талаби ҳисобланади. Қонун устуворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш, ёшларни Ўзбекистон Республикаси Конститутцияси ва бошқа  қонун ҳужжатларига ҳурмат руҳида тарбиялашда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар масъуллари томонидан ўтказилаётган бу каби тадбирлар, учрашув ва давра суҳбатлари бу борада муҳим аҳамият касб этади.

Жасур Ўразбоев, Жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026