24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:06
Жамият 👁 220

“ЯШИЛ МАКОН” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА ТУМАН ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН БОҒ ЯРАТИЛДИ

“ЯШИЛ МАКОН” АКЦИЯСИ ДОИРАСИДА ТУМАН ОБОДОНЛАШТИРИШ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН БОҒ ЯРАТИЛДИ

Айни кўклам кунларида юртимиз бўйлаб барча ҳудудларда экологик ҳолатни яхшилаш, атроф-муҳитни файзли ва обод гўшага айлантириш мақсадида "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчатлар ўтқазилиб, боғу-роғлар яратилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бутун мамлакатда амалга оширилаётган ушбу лойиҳага кўра Амударё туманида ҳам кўчатлар экиш ишлари қизғин ташкил этилмоқда. Ҳудуднинг иқлим шароити, экиш майдонларининг ўзига хослигидан келиб чиқиб, “Яшил майдон”лар сони кўпайтирилиб борилмоқда.

“Яшил йиллик” тадбирларида туман Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари ҳам фаол иштирок этиб, йўл четларига, маъмурий бинолар атрофларига манзарали ниҳол ва буталар, гуллар экишмоқда.

Манғит шаҳрининг Дўстлик маҳалласи ҳудудидаги бўш ётган майдонда “Яшил макон” акцияси доирасида катта боғ бунёд этиш мақсадида туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан кўчат экиб, боғ яратилмоқда. Кўчат экиш жараёнида тупроқ унумдорлигига алоҳида эътибор қаратилиб, ер аввало суғоришга тайёр ҳолатга келтирилди. Янги ўтқазилган кўчатларни парвариш қилиш бўйича алоҳида масъуллар белгиланди.

Маълумки, жорий йил 2 февраль куни Президент раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида ҳам «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш борасидаги долзарб вазифалар муҳокама қилиниб, ушбу йиғилишда 1 мартдан эътиборан «Яшил йиллик» умуммиллий тадбири бошланиши маълум қилинган эди. Шунга мувофиқ, 2022 йил баҳор мавсумида туманимизда кўчат экиш бўйича амалга ошириладиган чора-тадбирларни ўз ичига олган “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, баҳор ойларида олма, гилос, беҳи, ёнғоқ ва арча, терак, қайрағоч каби манзарали дарахт кўчатларини экиш бўйича режа тасдиқланган.

Туман Ободонлаштириш бошқармаси томонидан Дўстлик маҳалласи ҳудудида янгидан боғ ташкил қилиш учун 6 гектардан зиёд ер майдони ажратилиб, 3 минг 790 туп мевали ва манзарали дарахт кўчатларини ўтқазиш режа қилинган. Ажратилган ер ўртасига мевали дарахтлар, атрофларига эса манзарали дарахтлар кўчатларини белгиланган ўлчовлар бўйича суғоришга, парваришлашга қулай ҳолатда экиб чиқиш, шу орқали туман экологиясини яхшилаш билан бирга гўзал манзара яратиш, файзли боғ барпо этиш мўлжалланган. Кўчатлар ҳудуднинг иқлим шароитидан келиб чиқиб, кўкаламзорлаштиришни, турли мевалар етиштиришни назарда тутган ҳолда танлаб олинди.

Боғ барпо қилишга киришилган куннинг ўзидаёқ ташкилот ходимлари ажратилган ер майдонининг 2,8 гектарига 650 тупдан зиёд мевали дарахтлар кўчатларини экишди. Олма, беҳи, ўрик, нок каби турли мевали дарахтлар кўчатлари агротехника қоидаларига риоя қилинган ҳолда ўтқазилди. Эндиликда улар назорат остида парвариш қилинади, минерал ва органик ўғитлар билан озиқлантирилиб, зараркунандалардан ҳимоя қилиб борилади.

Бундай саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, қишлоқ ва шаҳарлар, маҳаллаларни кўркам кўринишга келтиришдан иборат. Президентимиз ташаббуси билан бошланган ушбу хайрли ва эзгу ишлар барча ҳудудларда давом этмоқда.

О.Худойберганова.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026