24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 11:58
Жамият 👁 335

ХОТИРАЛАР ТИЛГА КИРГАНДА

ХОТИРАЛАР ТИЛГА КИРГАНДА

Умр – оқар дарё, дейишади. Ҳақиқатан ҳам, кунларимиз оқар сув каби оқиб ўтаверади, асло ортига қайтмайди. Кунлар кетидан ҳафталар, ойлар, йиллар кўз очиб-юмгунча ўтиб кетади. Йиллар билан бўй талашиб, инсоннинг болалик, ўсмирлик, ёшлик даври ширин хотираларга жойланади. Олис йиллар хотиралари оғушига қайтиб яшаш, айниқса, болалик ва ўсмирлик даврининг унутилмас лаҳзаларини эслаш инсонга олам-олам завқ бағишлайди.

Амударё туманидаги 24-сонли умумтаълим мактабини 2002 йилда тугатган собиқ синфдош дўстларнинг 20 йилдан кейинги учрашуви ана шундай ҳаяжонли лаҳзаларга бой бўлди.

1991 йилда мактаб остонасига илк қадам қўйган жажжи болажонлар бугун ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотиган, оила қуриб, ҳар бири бир нечта фарзандларининг маънавий-ахлоқий тарбиясини ўз зиммасига олган ота-оналар, ўзлари фаолият юритаётган меҳнат жамоаларида ҳурмат-эътиборга муносиб ҳамкасблар, тадбиркор ва ишбилармонлар даражасига эришишган.

Болаликнинг  бетакрор орзулари, ўсмирлик ва ёшлик қувончлари, беғубор туйғулари билан қайта ошно бўлган 21 нафар собиқ синфдош дўстлар ўзларининг жамики шўхликлари-ю инжиқликларини кўтарган ва оқ-қорани танитиб, мустақил ҳаётга йўллаган муқаддас даргоҳ – мактаб остонасига қадам қўярканлар, гўё ўзларини олис йиллар хотиралари ичида яшаётгандай ҳис этдилар. Бири-биридан завқли хотиралар оғушида ўзлари таълим-тарбия олган синфхоналарига кириб, азиз ва мўътабар устозлари билан дилдан суҳбат қурдилар.

Собиқ синфдошларнинг биринчи ўқитувчиси Уман Соғинбоева ҳар бир ўқувчисининг ўзига хос хулқ-атвори, илм олишга бўлган қизиқишлари ва интилишлари ҳақида тўлқинланиб сўзлади. Айниқса, алифбони ўрганишдаги болаларнинг ўзига хос мусобақаси, карра жадвалини биргаликда ёдлаганларини мароқ билан фахрланиб ҳикоя қилди.

Устоз ва шогирдларнинг дилдан, самимий суҳбатлари, барчаси улғайиб, ҳаёт ҳақидаги тасаввурлари, дунёқарашлари кенгайган, жамиятда ўз ўрнига эга шахслар сифатида шаклланиб улгурган собиқ синфдош дўстларининг қадрдонлик туйғулари билан кечган дийдорлашув тадбири файзли дастурхон атрофида янада жўшқинлик касб этди. Собиқ синфдош дўстлар бир-бирларига самимий тилакларини изҳор этишди. Ўзлари эришаётган ютуқлар, янги режалари хусусида тўлқинланиб сўз юритишди. Барчаси биргалашиб, устозларини шарафловчи шеърлар айтишди.

Тадбир давомидаги мусиқий лаҳзалар барчага хуш кайфият бағишлади. Собиқ синфдош дўстлар рақсга тушиб, бир-бирларига шеърий ва мусиқий табрик йўлладилар. Шу билан бирга ўзларига оқ-қорани танитиб, жўшқин ҳаёт сари йўллаган қадрдон ва муқаддас даргоҳ – мактаб учун ўз совғаларини топширишди.

Ота-онасидай меҳр бериб, орзуларига қанот бағишлаган азиз ва мўътабар устозларига гулдасталар, ҳадялар инъом этдилар.

Синфдош дўстларнинг 20 йилдан кейинги дийдорлашув маросими ҳамиша азиз ва бири-бирига қадрдон кўнгилларни янада жипслаштирди, гўзал ва бетакрор хотиралар тилга кириб, кўнгилларга жўшқинлик бахш этди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026