24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 11:59
Жамият 👁 240

Гулзор маҳалласида жами 90 та хонадонли кўп қаватли уй-жойлар ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди

Гулзор маҳалласида жами 90 та хонадонли кўп қаватли уй-жойлар ўз эгаларига тантанали тарзда топширилди

Муҳтарам Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган халқчил ва оқилона сиёсат юртимизнинг барча ҳудудлари яшовчи аҳоли ҳаётида ўзининг ижобий натижасини кўрсатмоқда. Жумладан, Амударё туманининг маркази, овул ва маҳаллаларида ҳам катта бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, маҳаллалар кўркам қиёфа касб этмоқда.

Туманнинг меъморий қиёфасини яхшилаш, янги-янги бинолар барпо қилиш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишлари замирида аввало, одамлар учун муносиб турмуш шароити яратиш мақсади мужассамдир.

Ўз уй-жойига эга бўлиш ҳар бир инсоннинг ўзини бахтли ҳис қилиши, тўкин яшаши, эзгу истакларини рўёбга чиқаришида муҳим омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. 5 июнь куни туманнинг Гулзор маҳалласи ҳудудида барпо этилган кўп қаватли арзонлаштирилган уй-жойларни ўз эгаларига топшириш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари иштирок этишди. Дастлаб, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев янги хонадон эгаларини аётларидаги унутилмас воқеа билан самимий табриклади.

Шунингдек,  кейинги йилларда қурилаётган арзонлаштирилган уй-жойларнинг асосий қисми ижтимоий ҳимояга, уй-жойга муҳтож, кўп болали оилалар фарзандлари учун ажратилаётгани мамлакатимизда юритилаётган халқчил сиёсатнинг ёрқин намунаси эканлигини таъкидлади.

Янгидан қурилган уй-жойларнинг энг муҳим афзал томони − бу биноларнинг муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланиб, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларига яқин ҳудудда жойлашганидир. Янги массивларда қурилган ва қурилаётган автомобиль йўллари, сув, газ ва электр тармоқлари, болалар боғчалари, савдо шохобчалари, спорт майдончалари  аҳолининг қулай шарт-шароитларда яшаши учун комплекс тизимни ҳосил қилмоқда.

 Маълумот учун, Гулзор маҳалласи ҳудудида 15,6 млрд.сўм маблағ эвазига 3 та 5 қаватли, жами 90 та хонадонли уй-жойлар қурилди. Ушбу уй-жойларнинг қуриб битказилгани ва фойдаланишга топширилгани уй-жойга муҳтож юртдошларимиз учун катта совға бўлди.

Тадбирда иштирок этганлар янги хонадонларда тўйлар бўлишини, оилаларида камолга етаётган фарзандлар ота-онасига, эл-юртимизга муносиб хизмат қиладиган илм-маърифатли инсонлар бўлиб вояга етишини, хонадон соҳиб ва соҳибалари янги қўшнилар билан аҳил-иноқликда, ҳамжиҳатликда яшаб, туманимизнинг энг намунали маҳалласига айланишига тилакдош бўлдилар.

Ишонамизки, янги хонадонларга кўчиб кираётган 90 та оила давлатимиз ва жамиятимиз ҳаётида фаол иштироки билан юртимиздаги энг ибратли оилаларга айланишади.

Тадбир давомида туман ҳокими Султонбой Йўлдашев хонадонлар эгаларини табриклаб, янги уй-жойларда яратилган шароитлар билан яқиндан танишди.

Шу кундан эътиборан туманимизнинг Гулзор маҳалласида аксарият қисми ёш оилалардан иборат бўлган 90 та хонадондан иборат янги аҳоли яшаш маскани пайдо бўлди. Уларнинг юзларида шукроналик, ҳаётдан розилик, давлатимиз сиёсатидан мамнунлик туйғулари мужассам. Зеро, мамлакатимизда олиб борилаётган одилона сиёсат замирида ҳам инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга ишонч билан яшашларига эришиш мақсади мужассамдир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026