24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 13:06
Жамият 👁 258

Оқ олтин овулидаги сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди

Оқ олтин овулидаги сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди

Дунёнинг кўплаб мамлакатларида тоза ичимлик суви тақчиллиги долзарб масала бўлиб турган бир вақтда, мамлакатимизда аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш борасида кенг кўламли амалий ишлар қилинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2021-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Амударё туманида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини жадал ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларига қулай инвестиция муҳитини яратиш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, шунингдек, давлат-хусусий шериклик асосида янги инфратузилма объектларини барпо этиш, шу асосда аҳоли бандлигини таъминлаш ва уларнинг турмуш даражасини янада яхшилаш бўйича кўплаб ижобий ишлар амалга оширилмоқда.

Амударё туманининг Оқ олтин овулида жойлашган сув иншооти ҳамда 7,9 км узунликдаги ичимлик суви тармоқлари реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилгани ҳам бу борадаги амалий қадамлардан бири бўлди.

Яқинда ушбу иншоотнинг фойдаланишга топширилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси вакили Акбаржон Жонузақов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари Ерназар Аташов, туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, секторлар раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, муассаса ва ташкилотлар раҳбарлари, овул аҳолиси иштирок этишди. Овул нуронийлари аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш савоби улуғ амаллардан эканлигини айтиб, масъулларга ўзларининг чуқур миннаддорлигини билдиришди.

Маълумот ўрнида айтиш керакки, Бирлашган миллатлар ташкилотининг ҳисоботига кўра, бугунги кунда сайёрамиздаги 2 миллиард аҳоли тоза ичимлик сувидан бевосита фойдаланиш имконига эга эмас. Мутахассисларнинг таҳлилларига кўра, жаҳонда 2000 йилдан 2050 йилгача бўлган даврда сувга бўлган глобал талаб 55 фоизга ўсади. Айниқса, Ўзбекистоннинг қўшни мамлакатлардан келадиган сув таъминотига боғлиқлиги юқори даражада, яъни истеъмол қилинадиган сувнинг 80 фоизи ташқаридан келади. Шунинг учун ҳам ҳар бир юртдошимиз сувни тежашга алоҳида эътибор қаратишлари лозим.

Оқ олтин овулидаги мазкур сув тозалаш қурилмаси ва сув тармоқларининг реконструкция қилиниши овул ҳудудида истиқомат қилувчи 300 га яқин оиланинг тозаланган сувга бўлган эҳтиёжини қондиришга хизмат қилади.

Маълумот учун, мазкур сув тозалаш иншооти “Темир бетон” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “Манғит мега ҳамкор” масъулияти чекланган жамияти ўртасидаги ўзаро шартномалар асосида реконструкция қилинди.

Оқ олтин овулидаги сув тозалаш қурилмаси ва сув тармоқларининг реконструкция қилиниб, фойдаланишга топширилиши овул аҳолиси учун катта туҳфа бўлди.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026