24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 10:41
Жамият 👁 677

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ МАСЛАҲАТГЎЙИГА АЙЛАНГАН ЕТАКЧИ

МАҲАЛЛА ЁШЛАРИНИНГ  МАСЛАҲАТГЎЙИГА АЙЛАНГАН ЕТАКЧИ

Ўзбекистон – ёшлар мамлакати. Шу боис, юртимизда ёш авлод таълим-тарбияси ва камолотига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ёшларнинг талаб ва эҳтиёжларини ўрганиш, уларга янгидан-янги имтиёз ва имкониятлар яратишга аҳамият берилмоқда.
Фозилбек Қурбонбоев Тўлқин овули ёшлар етакчиси сифатида бугунги кунда ўз фаолиятини олиб бормоқда. Ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иқтидори ва истеъдодини рағбатлантириш ва шу каби бошқа мақсадларда кўпгина ишларни амалга оширмоқда. Шу билан бирга, аҳоли, айниқса, ёшлар орасида тадбиркорликни тарғиб этиб, кредит ва ёрдам чораларини жалб қилишда амалий ёрдам бериб келмоқда.
Овулда жами аҳоли сони 8170 нафардан иборат бўлса, шундан 3182 нафари ёшлар ҳисобланади. “Ёшлар дафтари” платформасига 2022 йил январь ойидан бошлаб, шу кунгача 143 нафар ёшлар етакчи тавсияси билан киритилди. Шундан, 135 нафар ёшга платформа орқали деҳқон хўжалиги юритиш учун ер участкаси берилди ва уларнинг бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, 7 нафар ёшга имтиёзли кредит асосида деҳқончиликда қўлланиладиган мотокультиваторлар олиб берилди. 1 нафар ёшга кредит асосида тикув машинаси олиб берилиб, ҳозирги кунда аҳолига хизмат кўрсатиш орқали даромад манбаига эга бўлди. Унинг ташаббуси билан “Тўлқин чеварлари” ўқув-маркази ташкил этилиб, ҳозирда у ерда овулдаги хотин-қизлар тикувчиликнинг сир-асрорларини ўрганишмоқда.
“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловида маҳалла ёшларидан иборат “Ёшлик” жамоаси маҳалла, сектор ва туман босқичларида мутлақ 1-ўринни эгаллаб, ҳудудий босқич йўлланмасини қўлга киритди.
Маҳалла ҳудудида 3 та мактаб, 2 та сунъий қопламали спорт майдончаси мавжуд бўлиб, ундан овул ёшлари фойдаланмоқда.  
Ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш мақсадида овулда “Компьютер саводхонлиги”, “Ёш дастурчи” тўгараги ташкил этилиб, мунтазам дарс машғулотлари йўлга қўйилган. Маҳалла фуқаролар йиғини биноси ёнида ёшларни китобхонликка тарғиб қилиш мақсадида кутубхона барпо этилиб, китоблар жамланмаси билан тўлдирилди. Маънавият ва китобхонликни ёшлар онгига сингдириш борасида амалга оширилган ишлар натижасини ёшларнинг турли танловларда фахрли ўринларни эгаллаганидан ҳам билсак бўлади. “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги “Ёш китобхон оила”, “Мушоира”, “Зукко китобхон” танловларининг маҳалла босқичлари ўтказилди. “Ёш китобхон оила” танловида Султоновлар оиласи сектор босқичида 2-ўринни қўлга киритди. “Мушоира” танловида Ойжамол Ибрагимова туман босқичида 2-ўрин, “Зукко китобхон” танловида маҳалла ёшларидан иборат “Билимдон” жамоаси фахрли 2-ўринни қўлга киритди. “Заковат” интеллектуал ўйинининг сектор босқичида 2-ўрин, туман босқичида фахрли 3-ўринни эгаллашди.
Маҳаллада ёшлар етакчиси сифатида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Фозилбек изланувчан ва ташаббускор етакчи сифатида бошқаларга ўрнак бўлиб келмоқда. Маҳалла етакчиси юрт равнақи, порлоқ келажак қуриш йўлида муносиб ҳисса қўшиш учун ўзининг бор куч-ғайрат ва салоҳиятини сафарбар қилмоқда.

Севара ИСМОИЛОВА,
ҚДУ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026