20.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
20.11.2026, 23:54
Қишлоқ хўжалиги 👁 5,983

ФЕРМЕРЛИК ҲАРАКАТИ: ЮРТ РАВНАҚИ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА

ФЕРМЕРЛИК ҲАРАКАТИ: ЮРТ РАВНАҚИ ВА ЖАМИЯТ ТАРАҚҚИЁТИ ЙЎЛИДА

Республикамизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожи кўп жиҳатдан қишлоқ хўжалиги соҳасида эришаётган ютуқларимиз салмоғига боғлиқ. Шу боис ҳам истиқлол йилларида мамлакатимизда қишлоқ хўжалигидаги ислоҳотларни жадаллаштириш ва бу соҳада туб бурилиш ясашга алоҳида эътибор бериб келинмоқда. Муҳими, босқичма-босқич амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мукаммал қонуний асоси яратилди. Хусусан, "Деҳқон хўжалиги тўғрисида”, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги қонунлар, янги таҳрирдаги "Ер кодекси” ҳамда деҳқон фермер хўжаликларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлашга оид ўндан ортиқ ҳукумат қарорлари шулар жумласидандир.

Қишлоқ хўжалигида ислоҳотлар мустаҳкам ҳуқуқий базага асосланган ҳолда босқичма-босқич амалга оширилаётганига яна бир аниқ мисол сифатида 2003 йилда қабул қилинган Вазирлар Маҳкамасининг "2004-2006 йилларда фермер хўжаликларини ривожлантириш концепциясини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини кўрсатиш мумкин. Мазкур қарордан келиб чиқиб, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш борасида аниқ йўналишлар бўйича пухта ишлаб чиқилган концепцияни ҳаётга татбиқ этишга киришилди. Бу жараёндан сўнг ҳукуматимизнинг "2006 йилда қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлари)ни фермер хўжаликларига айлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан мамлакатимизда фермерлик ҳаракатига янада кенг йўл очиб берилди. Ерлар танлов асосида ҳақиқий эгаларига, яъни ер билан тиллашадиган, деҳқончиликда суяги қотган одамларга бўлиб берилди.

Туманимизда 2002-2004 йиллар давомида 19 та ширкат хўжаликлари тугатилиб, улар негизида жами 595 та фермер хўжаликлари ташкил қилинган бўлса, ана шу жараёндаги танловлардан тортиб, ҳозирги пайтгача фермер хўжаликларининг қишлоқ хўжалигига оид қонун талабларига қай даражада риоя қилаётганлиги доимий назорат қилиб борилмоқда.

Фермерлик ҳаракатида ҳам бошқа тармоқлардаги каби ислоҳотлар босқичма-босқич амалга оширилиб келинмоқда.

Республикада фермер хўжаликлари ривожининг биринчи босқичи - 1992-1998 йилларни қамраб олиб, бу даврда фермер хўжаликлари, асосан меҳнат ресурслари етарли бўлмаган ҳудудларда, жамоа хўжаликлари раҳбарларининг қарорига асосан, хўжаликнинг балансида бўлган ер участкаларида ташкил этилган эди.

Бу пайтларда туманимизда 245 та фермер хўжаликлари фаолият кўрсатиб, уларнинг умумий ер майдони 3165 гектарни ёки ўртача бир фермер хўжалигига тўғри келадиган ер участкаси ўртача 12,9 гектарни ташкил этар, шу сабабли фермер хўжаликларининг фаолият юритиши учун иқтисодий ва ҳуқуқий асослар яратишни замон талаб этмоқда эди.

Шунинг учун ҳам иккинчи босқич - фермер хўжаликларини ривожлантиришнинг ҳуқуқий-меъёрий асосларини яратиш босқичи бўлди. 1998 йилнинг 30 апрелида Ўзбекистон Республикасининг "Ер кодекси”, "Қишлоқ хўжалик кооперативи (ширкат хўжалиги) тўғрисида”ги, "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, "Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонунлари қабул қилинди ва шулар асосида қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш учун тўла ҳуқуқий асос яратилди.

Бироқ, фермер хўжаликлари фаолияти чуқур таҳлил қилинганда, амалга оширилган чора-тадбирларга қарамай ҳали ҳам фермер хўжаликлари фаолиятида бир қатор ечимини кутаётган долзарб муаммолар мавжудлигини кўрсатди. Хусусан, айрим фермерлар томонидан ер майдонларидан самарасиз фойдаланилаётганлиги, молиявий-иқтисодий аҳволининг сурункали нобарқарорлиги, хўжаликларнинг тармоқ ихтисослиги (пахта ва ғаллачилик, боғ ва узумчилик, сабзавот ва полизчилик, чорвачилик ва бошқалар) бўйича ер участкалари мақбул бўлинмаганлиги каби масалалар кўзга ташланиб қолди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 6 октябрдаги "Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойиш шу каби масалаларнинг ечимини топиш мақсадида қабул қилинди.

Мазкур ҳужжат ижросини таъминлаш юзасидан амалга оширилган мақбуллаштириш жараёнида тумандаги фермер хўжаликлари сони 620 тадан 362 тага ёки 59,8 фоизга камайди. Бунда фермер хўжаликларининг ўртача ер майдонлари 74,5 гектардан 127,6 гектаргача кенгайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 октябрдаги "Фермер хўжаликлари тасарруфидаги ер участкалари майдонларини янада мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида бирмунча ижобий ишлар амалга оширилди. Жумладан, ер майдонлари тўлиқ инвентаризациядан ўтказилиб, фермер хўжаликларининг фаолиятини танқидий баҳолаш асосида уларнинг ер майдонларини мақбуллаштириш бўйича кенг кўламли, шу билан бирга пухта ўйланган ишлар амалга оширилди.

2009 йилдаги мақбуллаштириш жараёни таҳлил қилинганда, фермер хўжаликларининг айланма маблағлари кўпайгани, ер, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш, техника ва бошқа моддий ресурслардан самарали фойдаланиш кўрсаткичлари бирмунча ошди.

Асосланган ҳолда ўтказилган мақбуллаштириш жараёни натижаларига кўра, 2009 йилда 42 та (11,6 фоиз) фермер хўжаликлари, 2011 йилда 40 та (12,5 фоиз) фермер хўжалиги тугатилиб, бугунги кунда фермер хўжаликларининг жами сони 274 тани ташкил қилади. Шундан 251 таси (91,6 фоиз) пахта ва ғаллачилик, 5 таси (1,8 фоиз) боғдорчилик, 12 таси (4,4 фоиз) чорвачилик ҳамда 6 таси (2,2 фоиз) паррандачилик йўналишидаги фермер хўжаликларидир.

Бугунги кунда ўртача бир фермер хўжалигига тўғри келган ер майдони 170,6 гектарга етди. Фермер хўжаликларининг ўртача ер майдонларини тармоқлар бўйича олиб қарайдиган бўлсак, пахтачилик ва ғаллачиликда 118,0 гектардан, боғдорчиликда 4,5 гектардан, чорвачиликда 53,2 гектардан тўғри келмоқда.

Туманимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш, уларнинг моддий техник базасини мустаҳкамлаш бўйича қатор дастурлар амалга оширилди. Жумладан, 2002-2014 йиллар (12 йил) давомида 28 млрд 353 млн сўмлик 914 та турли хилдаги қишлоқ хўжалиги техникалари ва агрегатлари олиб келинди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 22 октябрдаги "Ўзбекистонда фермерлик фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш ва уни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан фермерлик ҳаракатида фермерликни қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги босқич бошлаб берилди.

Шунингдек, ушбу Фармон билан фермер хўжаликларига бир қатор имтиёзлар тизимини жорий этиш бўйича қонунлар ҳамда қонун ости ҳужжатларига қўшимча ҳамда ўзгартиришлар киритиш бўйича тегишли топшириқлар берилди. Шу асосда туманда 2012 йилда туман Фермерлар Кенгаши ташкил қилинди. Фермерлик ҳаракатини янада ривожлантириш, фермер хўжаликларининг оладиган даромадларини фақат пахта ва ғалладан эмас, балки бошқа соҳаларни ҳам ривожлантириб, фермер хўжаликлари кўп тармоқли фермер хўжаликларга айлантирилди.

Шунингдек, фермер хўжаликлари ер майдонларининг мелиоратив холатини яхшилаш мақсадида қатор давлат дастурлари амалга оширилди. Жумладан,
2008-2012 йиллар давомида 1219 км узунликдаги коллекторларда 8 млрд 64 млн сўмлик реконструкция ва таъмирлаш ишлари амалга оширилган бўлса, 2013-2017 йилларда 1630 км узунликдаги коллекторларда 22 млрд 579 млн сўмлик мелиоратив тадбирлар амалга оширилиши режалаштирилган. Шундан, 2014 йилда 273,4 км узунликдаги коллекторда 4 млрд 334,1 млн сўмлик ишлар амалга оширилди.

Туманда фермер хўжаликларини ташкил қилиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш билан боғлик масалаларни кўриб чиқиш учун туман ҳокимлиги ҳузурида ишчи гуруҳи тузилган бўлиб, бу ишчи гуруҳ фермер хўжаликларини ташкил қилиш, қайта ташкил қилиш ва тугатиш билан боғлик масалаларни кўриб чиқишда "Фермер хўжаликлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талаблари асосида иш олиб борилмоқда.

Қонунда деҳқончилик маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштирилган фермер хўжаликларига ижарага бериладиган ер участкаларининг энг кам ўлчами пахтачилик ва ғаллачилик учун камида 30 гектарни ташкил қилиш белгиланган бўлиб, бу кўрсаткич бизнинг туманда ўртача 118 гектарни, 5 та боғдорчилик фермер хўжаликларида ўртача 4,5 гектарни, 12 та чорвачилик фермер хўжаликларида ўртача ҳар бир фермер хўжалигига 53,2 гектарни, 6 та паррандачилик фермер хўжаликларида ўртача 76,4 гектарни ташкил этади.

Ер участкалари берилганда фермер хўжалиги ўз зиммасига қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосилдорлиги ернинг кадастр баҳосидан кам бўлмаслигини таъминлаш мажбуриятини олади. Бу мажбуриятлар туман ер ресурслари ва давлат кадастри билан тузилган ер ижара шартномасида мустаҳкамлаб қўйилган.

Фермер хўжалигини ташкил қилувчи шахс тендер танловидан ғолиб деб топилиб, туман ҳокими қарори билан тасдиқланиб, юридик шахс мақомини олиб, давлат рўйхатига олинган пайтдан ташкил этилган деб ҳисобланиб, ўз номига муҳролишга ва банкда ҳисоб-китоб варағини очишга ҳақли ҳисобланади. Бу "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 7-моддасида ўз ифодасини топган.

Янгидан ташкил қилинаётган фермер хўжаликларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун туман ҳокимлиги ҳузуридаги тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш инспекцияси иш олиб бормоқда.

Фермер хўжаликларини юритиш учун ер участкалари очиқ танлов асосида, ижарага эллик йилгача бўлган, лекин ўттиз йилдан кам бўлмаган муддатга берилади.

Захира ерлардан ёки юридик ва жисмоний шахсларга берилмаган, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ер участкалари бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқувчи туман комиссияси ўтказган танлов якунларига кўра туман ҳокимининг қарорига асосан берилади.

Лекин давлатимиз томонидан яратиб берилаётган имконият ва енгилликларга қарамай тумандаги айрим фермерлар томонидан ўз фаолиятини тўғри йўлга қўйиш ўрнига қонун талабларига зид равишда ваколатларини суистеъмол қилиш ҳолатлари ҳам учраб келмоқда. Масалан, 2013 йилда Хитой овули ҳудудидан 6 та, "Оқ олтин” овули ҳудудидан 3 та, Қангли овули ҳудудидан 2 та, Назархон овули ҳудудидан 2 та, Қипчоқ,"Тўлқин”, "Чойкўл” овулларининг ҳар бирида 1 тадан, Бўзёп овули ҳудудидан 2 та, жами 18 та фермер хўжаликларида давлатга пахта ва ғалла топшириш бўйича шартномавий режаларини бажармаганлиги сабибли ушбу фермер хўжаликларининг ер майдонлари туман ҳокимлиги заҳира ер фондига тегишли тартибда қайтариб олинди.

Жорий йилнинг 6-7 декабрь кунлари ана шундай ердан самарасиз фойдаланган 60 та фермер хўжаликларининг ерлари туман заҳира ер фондига қайтариб олиниб, мазкур ер участкалари танловга қўйилган ва айни кунларда танловда иштирок этиш истагидаги фуқаролардан ҳужжатларни қабул қилиш жараёни кетмоқда. Туманимиз фуқаролари танловда иштирок этиб, белгиланган тартибда ғолиб бўлсалар, фермерлик фаолияти билан шуғулланиб, юртимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишлари мумкин.

Энг муҳими, Ўзбекистон Республикасининг "Фермер хўжалиги тўғрисида”ги Қонуни ва тегишли ҳукумат қарорлари талабларининг туманимизда ижроси қониқарли деб айтишга ҳақлимиз. Чунки, мана бир неча йиллардан буён туманимиз давлатга пахта, буғдой ва пилла топшириш бўйича шартномавий режаларини, мамлакатимизда биринчилардан бўлиб адо этиб келмоқда. Бундай шарафга сазовор бўлиб, туманимиз довруғини мамлакат миқёсида танитаётган фидойи фермерларимизга, жонкуяр деҳқонларга ҳар қанча таҳсин айтсак арзийди. Ўз меҳнатлари билан Ватанимиз равнақига муносиб ҳисса қўшаётган, жорий қишлоқ хўжалик йилини ҳам муваффақиятли якунлаган туманимиз фермерлари ва соҳа ходимларини бу йилги меҳнат зафарлари билан яна бир марта муборакбод қилиб, юртнинг фаровон келажаги йўлида қилаётган хайрли ишларига барака тилаймиз!

Анвар ЙЎЛДОШЕВ,

туман Қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи,

халқ депутатлари туман Кенгаши депутати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ ▶ БИР ВАТАН, БИР ЭЛ, БИР БАЙРОҚ! АМУДАРЁДА БАЙРОҚ ЭСТАФЕТАСИ КЎТАРИНКИ РУҲДА ДАВОМ ЭТДИ 16.11.2026 «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди ▶ «Илғор фермерлар клуби» аъзолари учун дала семинарлари ўтказилди 16.11.2026 Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди ▶ Болажонларга йўл ҳаракати қоидалари ҳақида маълумотлар берилди 13.11.2026 Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди ▶ Сайёр қабулда 12 та мурожаатдан 10 таси ижобий ҳал этилди 13.11.2026 Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026