24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 06:37
Жамият 👁 373

“Кексалар ҳафталиги” доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

“Кексалар ҳафталиги” доирасида спорт мусобақалари ўтказилди

Мавзуга оид фотогалерея

“Кексалар ҳафталиги” – деб номланган ижтимоий-маърифий лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан бутун мамлакатимиз бўйлаб ҳар йили мунтазам равишда ўтказилмоқда.

Жумладан, Амударё туманининг ҳар бир маҳалласида ҳам кексалар иштирокида турли учрашувлар, давра суҳбатлари, тарихий масканларга саёҳатлар ташкил этилди. Ундан ташқари, ҳафталик доирасида ёши улуғ нуронийлар ҳолидан хабар олиниб, чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Ҳафталик доирасида кексалар ўртасида ўтказилаётган спорт мусобақалари эса уларнинг янада соғлом ва бардам бўлишларида муҳим восита бўлиб хизмат қилиши шубҳасиз.

Мана шундай спорт мусобоқаларидан яна бири 8 октябрь куни бўлиб ўтди. Кексаларимиз дастлаб “Саломатлик учун 5000 қадам” лойиҳаси доирасида пиёда юриш машқини бажардилар.

Мунтазам равишда пиёда юриш — қон босимини меъёрлаштиради, кайфиятни ва организмнинг умумий ҳолатини яхшилайди. Бундан ташқари, қондаги холестерин миқдорини меъёрлаштиради.

Илмий тадқиқотларнинг кўрсатишича, айнан пиёда юриш умрни узайтирувчи машғулот ҳисобланиб, олимлар ҳафтасига камида 5 марта, кунига 30 дақиқа пиёда юришни тавсия қилади.

Олимлар 8 минг 946 нафар бемор билан боғлиқ 48 та илмий ишни кўриб чиққач, ҳафтасига 3 марта 30 дақиқа давомида меъёрий жисмоний ҳаракат билан шуғулланиш юрак-қон томир касалликлари натижасида келиб чиқадиган ўлим хавфини 26 фоизга, бошқа барча хасталиклар оқибатидаги ўлим ҳолатларини 20 фоизга камайтиради, деган хулосага келган. Айниқса, кекса ёшдаги одамлар учун жисмоний фаоллик, хусусан пиёда юриш ниҳоятда фойдали ҳисобланади.

Нуронийлар 5 минг қадам юришиб, Янгиобод маҳалласи ҳудудидаги сунъий қопламали спорт майдончасига бордилар. Бу ерда улар эрталабки бадантарбия машқларини бажаришди.

Машқлар аввалида катта ёшли аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзининг аҳамияти, аҳоли кенг қатламлари, айниқса нуронийларни жисмоний тарбия ва спортга кенгроқ жалб этиш, эрталабки бадантарбия ва тоза ҳавода сайр қилишнинг соғлик учун фойдали жиҳатларини ҳақида маълумотлар берилди. Нуронийлар қўл, оёқ ва тананинг бошқа аъзолари учун алоҳида жисмоний машқларни бажариб, бадантарбиядан кейин ўзларини янада тетик ҳис қилдилар.

Машқлар якунига етгач кексалар ўртасида футбол мусобақаси ўтказилди. Қизғин тарзда давом этган спорт мусобақасини тажрибали ҳакамлар бошқариб борди.

“Кексалар ҳафталиги” доирасида ўтказилган спорт мусобақаларида ёши улуғ онахоналар ҳамда ўрта ёшли аёллар ҳам фаол иштирок этишди. Улар учун волейбол мусобақаси ташкил этилди. Мусобақа шиддатли ва муросасиз кечди. Оилада, ишда умуман ҳар соҳада чаққон аёллар спорт соҳасида ҳам уддабурон эканлигини амалда намойиш этишди.

Шунингдек, кексалар ўртасида спортнинг шашка ва шахмат турлари бўйича ҳам мусобақалар ўтказилди. Якуний натижаларга кўра шашка бўйича Тошёп овулида истиқомат қилувчи отахон Сабирбой Бабатаев биринчи ўринни, Ўрта қалъа овулида истиқомат қилувчи Ражаб Сапаров иккинчи ўринни, Уйшин маҳалласида яшовчи Маҳсуд Абдураимов учинчи ўринни эгаллади.

Ундан ташқари, кексалар ўртасида спортнинг турникда тортиниш тури бўйича ҳам мусобақалар бўлиб ўтди. Унда Қизилчоли маҳалласининг фаол нуронийси Жумабой Матафаев фахрли биринчи ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ўринга Бўз ёплик Қўчқорбой Ражабов муносиб деб топилди. Учинчи ўрин эса Беруний маҳалласининг фаол нуронийси Собир Балтаевга насиб қилди.

“Кексалар ҳафталиги” доирасида спортнинг стол тенниси ва Workout турлари бўйича ҳам мусобақалар ташкил этилди.

Якуний натижаларга кўра, стол тенниси бўйича Ойбек маҳалласида яшовчи Жумабой Явкашев мутлоқ ғолибликни қўлга киритган бўлса, Дўрман овулида яшовчи Марат Саттаров иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин Қипчоқ овулида ёшовчи Йўлдош Нарбаевга насиб қилди.

Шахмат мусобақаси узоқ давом этди. Бир бирига муносиб рақиблар иштирок этган муросасиз жангда Қизилчоли маҳалласи номидан қатнашган отахонлар ғолибликни қўлдан беришмади. Шахмат бўйича биринчи ўринни Маматсолий Матякубов эгаллади. Иккинчи ўрин Чаршам Матапаевга насиб қилди. Учинчи ўринни эса Жумабой Матафаев эгаллади.

Шахмат мусобақасида Кўзи ожизлар жамияти туман бўлинмаси аъзолари ҳам фаол иштирок этишди.

Спорт мусобақалари давомида нуронийлар учун енгил тушлик ташкил этилди. Улар ўз вақтида ҳордиқ олиб, яна спорт мусобақаларига киришиб кетишди.

Мусобақа якунида ғолиб бўлган барча иштирокчилар туман Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлимининг қимматбаҳо совғалари ва дипломлари билан тақдирланди.

Мусобақлар якунига етгач, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи маслаҳатчиси, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Баҳадир Балатабаев ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими қошидаги “Нуронийлар” жамоатчилик кенгаши раиси ўринбосари Бекмон ота Аллабергановлар туман тиббиёт бирлашмасида даволанаётган 3 нафар нуронийнинг ҳолидан хабар олишди. Уларнинг тезроқ оёққа туриб, соғайиб кетишини тилаб дуолар қилишди.

“Кексаларни эъзозлаш, уларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш – халқимизга хос эзгу фазилат” ғояси остида ўтказилган “Кексалар ҳафталиги” нуронийларга бўлган эътибор ва ғамхўрликнинг ифодасидир. Шундай экан, хонадонларимиз файзи ва фариштаси бўлган кексаларни ҳамиша эъзозлаб, уларга ҳурмат бажо келтириш ҳар биримиз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.

Туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026