21.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
21.09.2026, 04:13
Маданият 👁 390

“БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС – ЁШЛАРГА ҚАНОТ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КОНЦЕРТ ДАСТУРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

“БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС – ЁШЛАРГА ҚАНОТ” ГРАНТ ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДА КОНЦЕРТ ДАСТУРИ НАМОЙИШ ЭТИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан ташкил қилинган давлат гранти танловида “Менинг оилам” газетаси таҳририятининг “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” номли лойиҳаси ғолиб бўлган эди.

“Менинг оилам” газетаси таҳририяти ижодий жамоаси мазкур фонд томонидан молиялаштирилган лойиҳа доирасида ўқув муассасаларида, овул ва маҳаллаларда турли хил мавзулардаги маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш орқали Президентимиз ташаббуси билан жорий этилган беш муҳим ташаббус бўйича ёшларнинг ижтимоий фоллигини ошириш борасида фаолият олиб боришмоқда.

Газетанинг махсус мухбири, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист, лойиҳа координатори Робия Йўлдошева лойиҳада кўзда тутилган режа асосида Манғит шаҳридаги 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида ногиронлиги бўлган ёшларнинг мусиқа ва санъатга қизиқишини ошириш мақсадида мазкур мусиқа ва санъат мактаби маъмурияти ҳамда туман Ногиронлар жамияти билан ҳамкорликда мусиқа ва санъат мактаби ўқувчиларининг концерт дастурини ташкил этди.

Ушбу концерт дастури давомида Амударё туманининг турли ҳудудларидаги умумтаълим мактабларининг уйда таълим олувчи ўқувчилари, шунингдек овул ва маҳаллаларда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган, санъат ва мусиқага ихлосманд ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирок этдилар.

Тадбирни “Беш муҳим ташаббус – ёшларга қанот” лойиҳаси координатори Робия Йўлдошева очди ва мамлакатимизда имконияти чекланган ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг мусиқа ва санъатга бўлган иқтидорларини ривожлантириш мақсадида ташкил этилаётган мазкур концерт дастурининг аҳамияти хусусида сўз юритиб, тадбир иштирокчиларини 3 декабрь – Халқаро Ногиронлар куни ва яқинлашиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 30 йиллиги билан табриклади.

Концерт дастури давомида 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби директори, Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими Йўлдашбой Обдалов, “Беш муҳим ташаббус”нинг биринчи йўналиши ёшларни мусиқа ва санъатга қизиқтириш, уларнинг ушбу йўналиш бўйича иқтидорларини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш юзасидан мамлакатимизда, шу жумладан туманимизда, шунингдек 9-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида амалга оширилаётган амалий ишларнинг аҳамияти хусусида сўз юритди.

Шундан сўнг, мусиқа ва санъат мактабида таълим олаётган санъатсевар ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этдилар. Ўзбек ва қадрдош халқлар миллий чолғу асбобларида бири-биридан мазмундор, ёқимли куйлар чалиб, ашулалар айтишди, рақслар ижро этишди. Айниқса, халқ чолғулари оркестри, эстарада хонандалиги, анъанавий ижрочилик, рубоб, доира, рақс йўналишларида мусиқий таълим олаётган ўқувчи-ёшларнинг ижролари концерт дастурини янада бойитди.

Концерт дастурида иштирок этган ёшлар ўз тенгдошларининг ижро маҳоратларидан мамнун бўлдилар, шу билан бирга улар қалбида мусиқа ва санъатга бўлган меҳр ва иштиёқлари ортди. Тадбирда иштирок этган ёшлар мириқиб ҳордиқ чиқардилар ҳамда ўзлари ҳам мусиқа билан шуғулланиш истагида эканликларини билдирдилар.

Концерт дастури якунида фаол ва жамоатчи ёшларга совғалар берилиб, “Ранглар жилоси” Республика танловида муносиб иштирок этган ижодкор ёшларга мазкур мусиқа ва санъат мактаби директори Йўлдошбой Обдалов томонидан ташаккурномалар топширилди.

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026 Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди Дўрман овули мисолида ёшлар бандлиги бўйича республика ўқув семинари ўтказилди 17.08.2026