24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 02:39
Жамият 👁 231

ЁШЛАРГА ТАЯНЧ БЎЛАЁТГАН ЕТАКЧИ

ЁШЛАРГА ТАЯНЧ БЎЛАЁТГАН ЕТАКЧИ

Ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш, уларнинг бандлигини таъминлаш бугунги куннинг долзарб масалаларидан бири саналади. Уларнинг муаммоларини тизимли ўрганиш, маҳалланинг ўзида бевосита ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш ишларида ёшлар етакчиларининг фаолияти муҳим ўрин тутади.

Холимбег овулида истиқомат қилаётган 7119 нафар аҳолининг 2105 нафарини ёшлар ташкил қилади. Овул ҳудудида учта мактаб мавжуд. Ўқувчиларнинг вақтини мазмунли ташкил қилишда ёшлар етакчиси Қувондиқ Ўразметов томонидан маънавий-маърифий тадбирлар, спорт ўйинлари  доимий равишда ўтказиб келинади. Қувондиқ бу лавозимда шу йилнинг 21 январидан буён фаолият кўрсатиб келмоқда. Ёшлар етакчисига маҳалла ёшларидан шу кунга қадар 110 та мурожаат келиб тушган. Шундан 96 та мурожаат маҳалланинг ўзида бевосита ҳал қилинган. Қолган қисми кўриб чиқилиши учун юқори масъул ташкилотларга юборилган.

Маҳалла аҳли асосан деҳқончилик ва чорвачилик билан шуғулланади. Ёшларнинг аксарияти эса бошқа шаҳарларда, қурилиш соҳасида ишлаб келарди. Қ.Ўразметов ёрдами билан 70 нафар ёш 10 йил муддатга 25 сотихдан ижарага ер олиб, оиласи бағрида меҳнат қилмоқда. Шунингдек, яна юзлаб ёшларнинг мавсумий бандлиги таъминланган. Ишнинг кўзини билган деҳқон ёшлар йил давомида мўл ҳосил етиштириб, яхши даромадга эга бўлаётганлигидан хурсанд.

Субсидия асосида икки нафар ёшга иссиқхона қуриб берилди. Улар полиз экинлари етиштириш орқали ҳамёнбоп нархларда ички бозорларимизни сифатли кундалик маҳсулотлар билан таъминламоқда. Юнус Турсунбоев эса 66 млн. сўм имтиёзли кредит олиб, иссиқхона фаолиятини янада кенгайтирди. У 10 йил муддатга 25 сотих ерни ижара олган.

– Ёшларнинг ота-онаси, оиласи бағрида бўлиб, меҳнат қилишига имконият яратиш, кўмаклашиш менинг асосий мақсадим. Муҳими, улар бошқа ҳудудларда ишлаб қийналишмайди. Ёшларнинг бандлигини таъминлаш орқали ҳар хил нохуш ҳолатларнинг олдини олишимиз мумкин, –дейди Қувондиқ Ўразметов.

Маҳалла ёшларининг 78 нафари ҳар хил йўналишларда олий таълим муассасаларида таҳсил олишади. Етакчи тавсияси билан 4 нафар кам таъминланган оила фарзандларига тўлов-шартнома пулининг 30 фоизи Ёшлар ишлари агентлиги томонидан тўлаб берилди. Шунингдек, бир нафар йигитнинг ҳарбий хизмат шартнома пули 100 фоиз тўланишида ёрдам берилди. Унинг саъй-ҳаракатлари билан 78 нафар ёш «Ёшлар дафтари»дан чиқарилди.

Етакчи Қ.Ўразметов келгусида маҳалла ҳудудида болалар учун минифутбол майдончаси қурилишини мақсад қилган.  

Ватан фидойи инсонларнинг меҳнати билангина равнақ топади. Ёшлар таянчига айланган Қувондиқ Ўразметовнинг хайрли ишларида муваффақият тилаб қоламиз.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026