22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 19:09
Жамият 👁 325

ПУЛ ҚЎЛНИНГ КИРИ...МИ? ЁХУД ҲАЁТИМИЗДА ТОБОРА БОЛАЛАБ КЕТАЁТГАН НОМАҚБУЛ ОДАТЛАР ХУСУСИДА МУЛОҲАЗАЛАР

ПУЛ ҚЎЛНИНГ КИРИ...МИ? ЁХУД ҲАЁТИМИЗДА ТОБОРА БОЛАЛАБ КЕТАЁТГАН НОМАҚБУЛ ОДАТЛАР ХУСУСИДА МУЛОҲАЗАЛАР

"Агар еб-ичишим ва кийинишим бўлмаганида гулдай кунимни кўрар эдим-ов", деган экан бир жайдари одам. Ҳа, тан олиш керак, аваллари оила даромадининг асосий қисми озиқ- овқат, рўзғор эҳтиёжи ва кийим-кечакка ишлатилар, ҳеч бўлмаганда маош олинганида ойнинг ярмидан кўпига етгудай заҳира ғамланар эди.

Менинг назаримда кейинги йилларда бу заруратлардан ҳам устунроқ “борди- келди” деган ташвиш пайдо бўлди. Бу қариндош-уруғ, яқинлардан ҳам ташқари таниш, қўшни, маҳалладош,бирга ўқиган, бирга армияда хизмат қилган, бирга сиҳатгоҳда дам олган, касалхонада бирга даволанган “кўз қиймасларимиз”, қўшниларнинг қариндошлари ва ҳоказоларнинг тўй-зиёфатлари, маъракалари, қирқ ёшликдан бошланадиган турли ёшдаги юбилейларга қилинадиган манғитча шевада айтсам, қада-қойимлардир.

Ҳа, ҳа, аслида арзимасдек кўринган шу борди-келдилар оилаларни баъзан қийнаб, баъзан ноқулай ҳолга солиб қўяяпти. Ахир бировники бировда қолмайди деганларидай, қада қилганларга қайтариш фурсати етганида кимнинг чўнтагида пули бўлса, кимнингдир чўнтаги қуруқ бўлиши ҳам мумкин. Лекин оила эҳтиёжларидан кечиб, қарз олиб бўлса-да,айтилган жойдан қолмасликка интиламиз. Қўшни лар, синфдошлар, қурдошлар, ҳамкасблар ва ҳоказолар билан ойма- ой ўйналадиган зиёфатлар буларнинг устига устак. Бундай “чиқимли” кунлар баъзан ҳафта- ўн кунда бир келса, баъзан кунига бир нечаси баравар келиб қолади. Баъзан тўйларга келган таклифномаларни ўқиб, тўй эгасининг кимлигини эслай олмай қоладиган кунларимиз ҳам бўлади. Лекин... барибир “ айтилган жойдан қолиб бўлмайди”.

Баъзан ўйлаб қоламан: тўйларни улкан, ҳашамдор тўйхонани тўлдириб, 300-400 одам йиғиб дабдабали қилиб бериш шартми? Ит эгасини, мушук бекасини танимайдиган даражада оломонни тўплашга не ҳожат? Ахир шунча одамни кутиш учун ҳам тўй эгалари озмунча заҳмат чекишадими? Аксарият оилалар фарзандлари мактабни битириши биланоқ хорижга ишга юборишга ҳаракат қилишади. У ёқда не бир машаққатлар эвазига, мусофирликда ишлаб топилган пуллар эса тўй-маъракага ё машина олишга ишлатилади. Гўё тўйлар, машиналар, ҳовли-жойларимизни замонавий услубда таъмирлаш ҳаётимизнинг бош мақсадига айланиб қолгандай. Ачинарлиси, мана шундай бўлмағур орзу -ҳавасларни деб навқирон йигитларнинг хорижда ишлашга мажбур бўлаётганидир. Натижада эндигина оила қурган йигитлар ҳам дийдорига тўймаган келинлар билан айро яшашяпти, норасида болалар отаси билан телефонда гаплашади, тушларида дийдорлашади.

Бозордан қайтаётганимда 30- 35 ёшлар атрофидаги икки келинчакнинг суҳбати диққатимни тортди:

– Кеча “пособия”м тушганига қўшниларга “ташкил”имни бериб қутулайин деб харажат қилиб қайтдим, – деди бири қўлидаги сумкаларига ишора қилиб.

– Тўғри қилибсан, – уни қувватлади ҳамроҳи. – Ахир меҳмон чақиришнинг ўзи бўладими? Кундан кун ўтаверса, пул турадими, ишлатилиб кетади. Ҳаммага ўзим телефон қилиб айтиб чиқаман, сен бемалол ишларингга қарайвер.

Мен истай-истамай келинчакларнинг гурунгини тинглашга мажбур эдим. Шу баробарида ўйлайман: қўшни тенгдошлари билан зиёфатлашиш юртимиз келинларига болалари ташвишидан ҳам муҳим бўлиб қолдими? Наҳотки? Бунинг учун болалар нафақаси сарфланишидан ташқари неча оилада неча болалар онаси зиёфатга кетиб, қаровсиз қолиб кетиши эса ҳаммасидан ҳам ачинарлидир.Шулар ҳақда ўйлаб ўтириб, файласуфнинг “Пул топиш учун жасорат, уни сақлаш учун ақл, сарфлаш учун эса санъат талаб қилинади”, деган сўзларини эсладим.

 Давраларда “одамларда пул йўқ” деган гапларни тез- тез эшитамиз. Аслида пул йўқ бўлмайди, доим мавжуд, фақат чўнтаклардан чўнтакларга кўчиб юради. Биз эса ... чўнтакларимиз бўш бўлмаслиги учун уни файласуф айтганидай сарфлашга одатланишимиз керакка ўхшайди. Илло, номақбул ишларга эмас.

 Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026