22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 19:10
Жамият 👁 351

ТУМАНИМИЗ АҲОЛИСИГА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ АҲВОЛИ НАЗОРАТ ҚИЛИНДИ

ТУМАНИМИЗ АҲОЛИСИГА ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ АҲВОЛИ НАЗОРАТ ҚИЛИНДИ

Ҳозирги даврда ҳаётимизни ахборот-коммуникацион технологияларисиз тасаввур этишимиз қийин. Барча соҳаларда бўлгани каби мазкур соҳада ҳам узлуксиз ислоҳотлар олиб борилаётир. Натижада аҳолига сифатли телекоммуникация хизматлари кўрсатилишига эришилаётир. Бу борадаги ишларнинг сифати, линия кабель хўжалиги аҳволи Рақамли технологиялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий сектори ва “Ўзкомназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими томонидан мунтазам назорат қилиниб борилмоқда. Шунингдек, хизматлар сифатини ошириш мақсадида эски мис кабеллар ўрнига шиша толали кабеллар ўрнатилаётир.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорига асосан “Ўзкомназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ходимлари томонидан бу ишларнинг суръати, сифатли бажарилиши, янгидан қурилаётган инфраструктура объектларида телекоммуникация тармоқларини тортиш жараёнида белгиланган қоидаларга амал қилиниши таъминланишига оид кўпгина чора-тадбирлар амалга оширилаётир.

Яқинда шу мақсадда бўлим ходимлари Амударё тумани “Гулзор” маҳалласи ҳудудида қурилаётган қўп қаватли турар жой биноларини бориб кўрди. Қурувчиларга мазкур турар жой биноларида телекоммуникация объектларини ўрнатиш учун тегишли майдонлар ва инфратузилмаларнинг ажратилишини, бинолар ичида телефония, маълумотлар узатиш ва интернет тармоқлари, кабель телевидения ва эфир телевидениясини жамоавий қабул қилиш тизимлари, шунингдек, «хавфсиз уй» ва қўриқлаш сигнализацияси кабелларини ўтказиш учун паст токли кабель шахталарини сифатли ўрнатиш юзасидан тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.

Ўрганиш жараёнида қўп қаватли турар жой биноларни барпо этаётган қурилиш ташкилотлари масъулларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг махсус Қарори талаблари ва шаҳарсозлик нормаларида белгиланган талаблар тушунтирилди унга амал қилиш лозимлиги юзасидан топшириқлар берилди.

Шуни унутмаслик лозимки, кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларининг узлуксиз ва сифатли ишлашида магистрал оптик толали алоқа линияларининг тўғри эксплутация қилиниши ҳам муҳим жиҳатлардан бири ҳисобланади. Бу борада ҳам телекоммуникация операторларининг линия кабел хўжаликлари ва иншоотларининг хавфсизлиги ва бутунлигини таъминлаш бўйича амалга ошираётган ишлари кўздан кечирилди.

2022 йил бошидан шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида жами 22 маротоба магистрал оптик толали алоқа линияларида узилишлар кузатилди. Шунинг 7 таси ўғирлик сабабли содир бўлган бўлса, қолганларида жисмоний ва юридик шахсларнинг эҳтиётсизлиги ҳамда рухсатсиз ерда қазиш ишларини амалга оширганлиги сабабли содир бўлган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари” тасдиқланган. Мазкур қоида билан кабель ва ҳаво коммуникациялари учун шу коммуникациялар бўйлаб ўтган, ер ости кабель трассасидан ёки ҳаво линияларининг чекка симларидан ҳар қайси томондан 2 метр масофадаги тўғри чизиққа параллель равишда белгиланган ер участкасидан иборат муҳофаза ҳудуд белгиланган. Алоқа коммуникациялари трассаларидаги муҳофаза ҳудудлар ва очиқ жойлар доирасида ушбу коммуникациялар эгаларининг ёзма равишдаги розилигисиз 30 сантиметрдан ортиқ чуқурликда ҳар қандай қурилиш, ер қазиш, монтаж ва портлатиш ишлари, қишлоқ хўжалиги далаларида қишлоқ хўжалиги зарурати учун ерни юмшатиш, шунингдеқ суғориш тармоқларини тозалашни амалга ошириш, хўжалик уйлари ва бошқа иншоотлар барпо этиш, дарахтлар экиш, дала шийпонларини жойлаштириш, чорва моллари боқиш, материаллар, ем-хашак ва ўғитларни тўплаб қўйиш, гулханлар ёқиш, ўқ отиш майдонлари ташкил қилиш таъқиқланади. Ушбу қоида талабларини бузган шахслар Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий жавобгарлик тўғрисида”ги Кодексининг тегишли моддаларига асосан жавобгарликка тортилиши мумкин.

“Ўзкомназорат” инспекцияси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими ходимлари томонидан 2022 йил бошидан шу кунга қадар жами 9 нафар шахсларга нисбатан “Телекоммуникация линиялари ва иншоотларини муҳофаза қилиш қоидалари” талабларини бузганлиги учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 154-моддаси 1-қисмига асосан жазолар қўлланилган. Кўриниб турибдики, қарс икки қўлдан чиқади деганларидай, аҳолининг сифатли телекоммуникация хизматларидан фойдаланиши кўп жиҳатдан уларнинг ўзларига ҳам боғлиқ. Назорат тадбири давомида бу ҳақда фуқароларга кенг тушунтиришлар берилди.

Ойгул Ражабова

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026