22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 14:23
Жамият 👁 225

МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИНИНГ ИШ КУНЛАРИ

МАҲАЛЛА ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛИНИНГ ИШ КУНЛАРИ

Сайёрахон ҳар куни маҳалла кўчаларини оралаб  ишга отланаркан, Президентимизнинг: “...Маҳалла хотин-қизлар фаоли – маҳалланинг қош-у кўзлари, аёл-қизларимизнинг суянчиғи бўлишлари керак”, деган сўзларини эслайди. Қилаётган ишлари, хотин-қизлар ҳаётига қандайдир  енгиллик олиб кириш борасидаги интилишлари натижаси ўлароқ, маҳалла аёл-қизлари турмуш тарзида юз бераётган ўзгаришларни бир-бир кўз олдидан ўтказади. Биридан кўнгли тўлиб, яна бирларининг чала қолаётганидан безовта, янги режалар тузади ва дадиллик билан режалари рўёби учун ишга шўнғийди.

Асли касби ўқитувчи бўлган Сайёра Қорабоева 2019 йилда Фаровон маҳалла фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар фаоли сифатида фаолиятини бошлагунга қадар, 31-сонли мактабда ўқувчиларга она тили ва адабиёт фанидан сабоқ берди. Низомий номидаги Тошкент Давлат педагогика институтининг ўзбек филологияси факультетини тамомлаган Сайёра Қорабоева учун ўқувчи-ёшлар, ҳамкасблари, ота-оналар билан бирга ишлашиш улкан ҳаётий тажриба мактаби бўлди. Шунданми, Фаровон маҳалласи хотин-қизлар фаоли сифатида иш бошлаганида халқ билан мулоқот борасида асло қийналмади, маҳоратли педагог сифатидаги кўп йиллик тажрибаси унинг маҳалла аҳли билан тил топишиб кетишида муҳим омил бўлди.

Маҳалланинг ўзига хос ижтимоий-маънавий, маданий-иқтисодий ҳаёти билан танишиш асносида Сайёранинг ён дафтарида ҳар куни янги-янги қайдлар пайдо бўлди. Ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ва МФЙ Кенгаши аъзолари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини хонадонбай ишлашдан бошлаган Сайёранинг  ён дафтарида 1261 нафар аёл-қизлар, уларнинг турмуш тарзларига оид ечимини кутаётган муаммолар юзасидан аниқ маълумотлар шаклланди. Унга кўра, энг аввало маълум сабаблар билан уйларида ўтириб қолган, лекин ишлаш истагида бўлган аёлларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида улар билан алоҳида суҳбатлар ўтказди. Маҳаллада фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси Муқаддас Бекназарова билан ҳамкорликда ишсиз хотин-қизларнинг ўз тадбиркорлик фаолиятларини бошлашлари учун ҳар бирининг имкониятларидан келиб чиқиб, имтиёзли кредит олишлари учун зарур чоралар кўрилди.

Хусусан, 18 нафар аёл-қизларнинг турли йўналишларда тадбиркорлик билан шуғулланишларига кўмаклашиш мақсадида бизнес-ғоялари тўлиқ ўрганилиб, имтиёзли кредитлар олиб берилди. Бундан ташқари, 11 нафар  ишсиз аёллар жамоат ишларига жалб этилди.

Агар оилада аёл-қизлар тинч ва хотиржам  бўлса, жамият ҳаётида ҳамиша осойишталик ва фаровонлик бўлади. Шунинг учун ҳам Сайёра Қорабоева хонадонма-хонадон юриб, халқ орасига кириб борган сари жамиятда осойишталик ҳукм суриши учун энг аввало оила муҳити соғлом, аёл-қизлар кўнгли хотиржам, ўз ҳаётидан рози яшаши зарурлигини, бунинг учун ҳар бир аёл-қизнинг  ижтимоий фаоллигини ошириш бугунги давр талаби эканлигини чуқур  англаган ҳолда иш юритди.

Натижада 2023 йилда 4-босқич “Аёллар дафтари”га 71 нафар хотин-қизлар киритилди. Жиддий ўрганишлар натижасида 18 нафар эҳтиёжманд хотин-қизлар дафтарнинг 1-тоифасига киритилиб, уларнинг барчасининг бандлиги таъминланди. Ҳоким ёрдамчиси билан доимий ҳамкорлик натижасида 3 нафар ишсиз, эҳтиёжманд аёлга субсидия асосида иссиқхона қуриб берилди.

Оддий иш кунларининг бирида хонадонбай юриб, аёл-қизлар билан мулоқотда бўлган Сайёра Қорабоевага умумтаълим мактабини тугатиб, ОТМга ўқишга кира олмаган 3 нафар қиз мурожаат қилишди. Уларнинг мурожаатларини ён дафтарига қайд қилиб қўйган Сайёрахон ҳоким ёрдамчиси билан ҳамкорликда учала қизга ҳам тикув машинаси олиб берилишида кўмаклашди. Натижада маҳалланинг уч нафар чевар қизи ўзларининг чеварлик фаолиятини бошлаб юборишди.

“Аёллар дафтари” рўйхатига киритилган 9 нафар хотин-қизларнинг истак-хоҳишлари ҳам инобатга олиниб, касб-ҳунарга ўқитилди, 5 нафар касб-корга эга аёл-қизлар эса доимий ишга жойлаштирилди.

Маҳалладаги ногиронлиги бўлган ва боқувчисини йўқотган аёллар ҳолидан хабар олиш, улар ҳаётига оид муаммоларни биринчи галда ҳал этиш С.Қорабоева фаолиятидаги доимий долзарб масалалар сирасига киради. Шу боис, айнан ана шундай тоифадаги аёл-қизлар Сайёрахоннинг ҳамиша эътиборида. Уларнинг уй-жойларини таъмирлаб бериш, ижтимоий ёрдам кўрсатиш, фарзандларининг таълим-тарбияси борасидаги муаммоларини ҳал этишларида маҳалла масъуллари билан биргаликда яқин кўмакдош. Айнан ана шундай аёл-қизларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида уй-жойлари таъмирлаб берилди. Ижара уйларда яшовчи 3 нафар хотин-қизларнинг  ижара тўловлари учун компенсация ажратилди.

Маҳаллада оила мустаҳкамлигини таъминлашга қаратилган эътибор туфайли оилавий низолар кескин камайишига эришилди. Йиғин Кенгаши аъзолари билан ҳамкорликда амалга оширилган чора-тадбирлар туфайли 7та нотинч оилалар яраштирилиб, ажрашиб кетишларининг, мазкур оилалардаги мурғак гўдакларнинг тирик етим бўлиб қолишларининг олди олинди. Бундан ташқари, маҳалла ҳудудидан бошқа овул ва маҳаллаларга турмушга чиққан қизларнинг келин бўлиб тушган оилаларида тиниб-тинчиб кетишларини таъминлашга қаратилган маънавий-тарбиявий ишлар, ёш қизларни турмушга тайёрлаш, яқин қариндошлар билан, шунингдек, эрта никоҳнинг олдини олиш мақсадида ТТБ шифокорлари, Амударё телевидениеси ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририятлари ижодкорлари билан ҳамкорликда ўтказилаётган “Юксак маънавиятли ва ахлоқли ёшлар – келажак пойдевори”, “Соғлом муҳит – соғлом ҳаёт”, “Бувижонлар ўгити” мавзуларидаги ошкора ва самимий мулоқот тадбирлари муҳим аҳамият касб этмоқда.

Сайёрахон Қорабоеванинг иш кунлари ҳамиша ана шундай, маҳалладошлари ҳаётига янада файз, осойишталик бахш этишга қаратилган эл-юрт манфаати йўлидаги хайрли ташвишлар билан ўтади. У хонадонма-хонадон кириб бориб, аёл-қизлар билан мулоқотда бўлишдан, уларнинг муаммоларини  ўрганишдан, ҳаётларида енгилликлар яратишга интилишдан асло чарчамайди.Ён дафтаридаги саҳифалар эса  бири-биридан хайрли ишлар тўғрисидаги қайдлар билан тўлиб бораверади...

Робия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026