22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 10:14
Жамият 👁 129

АҲОЛИ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИШ СЕКТОР ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНИГА АЙЛАНДИ

АҲОЛИ МУАММОЛАРИГА ЕЧИМ ТОПИШ СЕКТОР ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ МЕЗОНИГА АЙЛАНДИ

Амударё туманининг 3-сектори ҳудудида 12та овул ва маҳаллалар мавжуд бўлиб, унда яшовчи аҳоли сони 54105 кишини ташкил қилади. Хонадонлар сони 10502та, оилалар сони эса 12542тадан иборат.

2023 йилнинг 11 ойи давомида ҳудудда 49та сайёр қабуллар ўтказилди. Ушбу сайёр қабулларда жами 388та мурожаат келиб тушган бўлса, барчасини ҳал қилиш чоралари кўрилди. “Бандлик” дастурига мувофиқ жорий йилнинг 11 ойи давомида ҳудудда яшовчи 477 нафар фуқаролар туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишга жойлаштирилган. Шунингдек, 15 нафар фуқарога енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриши ва суғориш воситаларини олиши учун 127,9 млн. сўм маблағ ажратилган.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида 3-сектор ҳудудида бир марта бўш иш ўринлари ярмаркаси ташкил қилиниб, ярмаркага 27та корхона ва ташкилотлардан 85 бўш иш ўринлари таклиф қилинди. Ушбу тадбирда 83 нафар фуқаро қатнашган бўлса, 21 нафарига ишга йўлланма берилди. Сектор ҳудудидаги 9 нафар аҳоли жамоат ишларига жалб қилинди. Ўқув марказларида йил бошидан 37 нафар фуқаролар турли йўналишда таҳсил олиб, уларнинг бандлиги тўлиқ таъминланди, ҳудуддаги 288 нафар меҳнат мигрантидан 183 нафарининг бандлиги таъминланди.

Сектор ҳудудидаги маҳаллаларнинг инфратузилмасини яхшилаш борасида ҳам бир қанча ишлар амалга оширилди. Хусусан, Жумуровул маҳалласидаги узунлиги 1,2 км. бўлган “Шижоатли” кўчасида қиймати 222,5 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари, Бўзёп овулида “Янги ҳаёт” 1-, 2-участка, “Бўзариқ” 1-, 2-, 3-участкалардаги узунлиги 2,433 км. бўлган кўчаларда қиймати 392,6 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Ду-рунки маҳалласидаги “Туркистон” кўчасида узунлиги 0,392 км. бўлган, қиймати 240,2 млн. сўмлик жорий таъмирлаш, Бойовул маҳалласидаги “Баҳор” кўчасида узунлиги 0,610 км. бўлган, қиймати 500,2 млн. сўмлик жорий таъмирлаш, Оқ олтин овулидаги “Деҳқонобод-1” ва “Деҳқонобод-2” кўчаларида узунлиги 1,097 км. бўлган, қиймати 224,6 млн. сўмлик жорий таъмирлаш ишлари бошланиш арафасида. Шунингдек, “Open budget” портали орқали Торёп маҳалласидаги “Деҳқонбирлик” кўчасининг узунлиги 0,94 км. қисмига тош ётқизиш ҳамда “Торёп-Қиличбой” йўлининг 1,02 км. қисмига қора қоплама асфальт ётқизиш режалаштирилган.

Бундан ташқари, 3-сектор раҳбарининг ташаббуси билан сектор ҳудудидаги 10та маҳалланинг ҳар биридан иккита кўчага тош-шағал ётқизиш ишлари олиб борилмоқда.      

Сектор ҳудудидаги муҳтож шахслар, яъни 40 нафар фуқаролар реабилитация техник воситалари ва кресло-аравачалари билан таъминланди. «Саховат ва кўмак» умуммиллий ҳаракати доирасида «Темир дафтар»даги оилаларга жами 635,7 млн. сўмлик турли хилдаги ёрдам кўрсатилган. Жумладан, 120 нафар оилага 36 млн. сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари берилди, 83 нафар оилага 58,6 млн. сўмлик нақд пул кўринишида моддий ёрдам кўрсатилди, 31 нафар оилага 108,5 млн. сўмлик чорва моллари олиб берилди, 12 нафар оилага 7,1 млн. сўмлик бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди. Шунингдек, «Темир дафтар»га киритилган оилаларга 600 млн. сўмдан ортиқ моддий ёрдамлар берилди.

Ҳудудда «Ёшлар дафтари» рўйхатига 455 нафар ёшлар киритилган бўлса, уларнинг 263 нафарига турли хил ёрдамлар кўрсатилди ва дафтардан чиқарилди.

Жорий йил январь-февраль ойи бошидан сектор ҳудудида “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига 1450 нафар хотин-қизлар киритилди. Бугунги кунда ушбу рўйхатдаги аёл-қизларнинг 1286 нафарига турли хилдаги ёрдамлар кўрсатилди. Уларга иш билан таъминлаш, тадбиркорликни йўлга қўйиш, эҳтиёжманд хотин-қизларга бир марталик моддий ёрдам ажратиш, уй-жойини таъмирлаш, қарамоғида ногиронлиги бўлган хотин-қизларга моддий ёрдам ажратиш каби масалалар бўйича амалий ёрдамлар берилди.

Ундан ташқари, даромад топишга, касб ўрганишга ҳаракат қилаётган 466та оилалар аниқланиб, ҳоким ёрдамчилари томонидан 357 нафар фуқарога  2,5 млрд. сўмлик кредит маблағлари ажратилди, енгил конструкцияли иссиқхона ҳамда асбоб-ускуналар сотиб олиш учун 366та хонадонлардаги 64 нафар фуқарога 48,9 млн. сўмлик субсидиялар ажратилди. Ижтимоий ҳимояга муҳтожлиги бўлган 214та хонадонлардан 95 нафар ишсиз фуқароларнинг бандлиги таъминланди.

Мақсадимиз – фақат хизмат хонасида ўтирмасдан, жойларга бориб, аҳолини безовта қилаётган энг долзарб масалаларнинг амалий ечими билан шуғулланиш, халқ билан яқиндан мулоқот қилиб, унинг дард-у ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича янгича қараш билан фаолият олиб бориш ҳамда шу ғояни секторимиз фаолиятининг асосий мезонига айлантиришдир. Шундагина фуқароларимиз учун фаровон турмуш тарзи яратилишига, давлатимиздан рози бўлиб яшашига ҳисса қўшган бўламиз.

Ж.Юсупов,

туман ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026