22.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
22.09.2026, 05:16
Жамият 👁 251

Ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларини унутманг!

Ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларини унутманг!

Замонавий дунёда кундалик турмушимизни, иш фаолиятимизни интернет ва ижтимоий тармоқлардан айро тасаввур қилишимиз қийин. Ижтимоий тармоқларнинг афзалликлари билан бир қаторда салбий томонлари оқибатида кўп­лаб муаммолар юзага келмоқда. Инсонлар бирор ҳудудда шу жамият томонидан қабул қилинган мезонлар асосида яшаганидек, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш давомида ҳам одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий амал қилиниши лозим.

Бугун ижтимоий тармоқларда тарқатилаётган маълумотларнинг катта қисмини ёшлар тарбияси бузилишига туртки бўлувчи, миллий ва диний қадриятларимизга зид ҳисобланган хабарлар ташкил этаётгани кишида ташвиш уйғотади. Шу сабабли ёш авлод онгида мафкуравий таҳдид­ларга қарши маънавий иммунитет ҳосил қилиш долзарб масалалардан ҳисоб­ланади.

Энг аввало, ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш давомида вақтнинг қадрини унутмаслик керак! Бугунги кунда “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси доирасида 100 минглаб ёшлар хорижий тилларни бепул ўрганишмоқда. "Мутолаа" мобиль иловасида эса ўзбек ва жаҳон бадиий адабиётининг нодир намуналари аудио ва электрон шакл­да жамланган. Муҳими, вақт ва энергия­мизни тўғри йўналтиришимиз шарт.

Виртуал оламдаги “фаровонликка” бош­ловчи “мотиваторлар”нинг ўзига хос тав­сиялари, уят-андишани унутган “профессио­нал психолог”ларнинг бахтли оила барпо этиш юзасидан билдирган “маслаҳат”лари ҳамда машҳур бўлиш йўлида ҳар хил енгил-елпи, ахлоқсиз ҳаракатларни ўзига муносиб билган кимсаларнинг видеоларини кузатиш орқали ўзингизда салбий хусусиятларни шакллантириб, жамиятдаги обрў­йингизга путур етказишингиз мумкин.

Ижтимоий тармоқлардаги мулоқот давомида одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилинг! Афсуски, фойдаланувчилар орасида бир-бирини ҳақоратлаш, шахс номига путур етказиш каби салбий ҳолатлар кузатилиб турибди. Шуни унутмайликки, инсон хатти-ҳаракатлари орқали ўзи ҳақида атрофидагиларга муайян ахборотларни улашади. Мавзуни ўрганиш давомида видео контентларга ёзилган шарҳларда ҳақорат ва сўкинишнинг теша тегмаган замонавий шаклларига гувоҳ бўлдик. Албатта, бу ҳолатлар учун тегишли тартибда жавобгарлик белгиланганини ҳам унутмаслик жоиз.

Ижтимоий тармоқларда хабар алмашиш вақтида миллий ва диний қадриятларимизга зид амалларни содир этманг! “Телеграм” мэссенжери нафақат мулоқот қилиш ва янгиликлардан хабар топиш воситаси, шунингдек, кўплаб соҳаларга доир кенг маълумотлар базаси ҳисоб­ланади. Бироқ ушбу мэссенжернинг вақтни бесамар ўтказишга ҳам сабаб бўлиши инсонни ташвишга солади.

Бир сўз билан айтганда, виртуал муҳитда тармоқ фойдаланувчиларининг, асосан, ёшларнинг маънавий бузилишлари учун етарлича сабаблар мавжуд. Ҳали оила қурмаган ёшлар орасида ҳаёсизлик ва зинонинг ҳар хил шакллари кузатилмоқда. “Телеграм” мэссенжерида ташкил этилган айрим чат-гуруҳлардаги мулоқотлар виртуал оламни тартибга солиш нақадар зарурлигини кўрсатади. Миллий ва диний қад­риятларимизга зид бўлган танишувлар ва бунинг оқибатида инсон шаънини оёқости қилишга бўлган уриниш­лар, бу воқеа­ларга сабаб бўлган жараёнларни таҳлил қила туриб, одамзоднинг шу қадар бузилиши, истакларига қул бўлиши мумкинлигини ўйлаган ҳар бир зиёли бундан чуқур қайғуга тушади.

Интернетда тарқатилган хабар ва маълумотларни тўғридан-тўғри қабул қилманг! Маълумки, интернетда ўз тасдиғини топган холис маълумотлар билан бир қаторда атайин сохталаштирилган, нохолис, ғаразли гуруҳларнинг ғояларини тарғиб қилувчи информациялар ҳам кенг тарқатилади. Кўплаб фуқаролар сохта тадбиркорларнинг ёлғон маълумотларига чув тушиб, яхши ният билан йиллар давомида жамғарган пул маблағларидан айрилишмоқда. Ёлғон қурбонига айланмаслигингиз учун маълумотларни бир нечта ишончли манбалар орқали текширинг!

Ахборот инсон психологиясига жиддий таъсир ўтказади, ҳатто инсонларни бошқариш кучига эга. Бу имкондан фойдаланишни мақсад қилган ғаразли шахслар атайин сохталаштирилган, давлат ва халқ ўртасидаги бирдамликка рахна солувчи контентларни тайёрлашга ҳаракат қилишади. Шу сабабли асримизнинг мафкуравий полигонларида ахборот уруши кенг қанот ёзмоқда.

Ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш одоб-ахлоқи анчайин кенг мавзу. Биз юқорида билдирган фикр-мулоҳазаларда мавзунинг айрим жиҳатларини ёритишга ҳаракат қилдик. Хулоса сифатида шуни айтишимиз лозимки, виртуал олам инсониятнинг замонавий кўзгусига айланган. Бу оламдаги яхшиликлар ҳам ёмонликлар ҳам одамлар таъсирида юзага келади. Қайси йўлни танлаш эса ҳамиша ўз қўлингизда.

Шоҳзод Қурбонбоев.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026 Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Аманбай Оринбаев бошчилигида Республикамиз фаоллари Манғит сув тозалаш иншооти фаолияти билан танишдилар 31.08.2026 Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди Амударё туманида Ўзбекистон Республикаси давлат Мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланди 28.08.2026 «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди «Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллиги» эсдалик нишони ўз эгаларига тантанали равишда топширилди 27.08.2026 Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида Мустақиллик берган имкон: оддий механизатордан йирик саноатчига айланган фермер Ёқуббой Ашировнинг фаолияти ҳақида 27.08.2026 Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди Амударё туманида Манғит сув тозалаш иншооти фойдаланишга топширилди 26.08.2026 Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди Хитойлик тадбиркор томонидан Манғитда уй-рўзғор буюмлари дўкони очилди 19.08.2026 Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди Амударё туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти таҳлил қилинди 19.08.2026 Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди Муддатли ҳарбий хизматга чиқирилувчиларни саралаш тадбирлари бошланди 17.08.2026