24.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
24.09.2026, 14:22
Жамият 👁 1,400

КИТОБХОНЛИК ОЙЛИГИ муваффақиятли якунланди

КИТОБХОНЛИК ОЙЛИГИ муваффақиятли якунланди

Жорий йилнинг 20 апрелидан 20 майигача “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ва “Жайхун илҳомлари” ННТ ҳамкорлигида туманимиз бўйлаб “Оммавий китобхонлик ойлиги” ўтказилди. Бир ой давом этган мазкур тадбирда туманимизнинг энг чекка ҳудудлари ҳам қамраб олиниб, унда 1000 дан ортиқ ўқувчи-ёшлар ва уларнинг ота-оналари катта қизиқиш ва иштиёқ билан иштирок этдилар. Оммавий китобхонлик ойлигида “Сайёр китоб карвони” лойиҳаси муваффақиятли амалга оширилди. Дўрман овулидаги 20-сонли мактабдан бошланган лойиҳа доирасидаги тадбирлар 15-, 44-, 9-, 32-, 41-, 22-сонли мактабларда, шунингдек, Қипчоқ овулидаги Амударё агробизнес касб-ҳунар коллежи ҳамда Амударё академик лицейининг ёш китобхонлари даврасида ниҳоятда жўшқинлик билан давом этди.

Туманимизнинг Дўрман, Қипчоқ, “Оқ олтин”, Куюк кўпир овулларидаги ўқув муассасаларида ўтказилган “Сайёр китоб карвони” лойиҳаси доирасидаги “Кўчма кутубхона”, “Кўчма китоб дўкони” юзлаб китобхонларни жалб этган бўлса, “Энг яхши совға – китоб”, “Кутубхонага китоб совға қиламан” акцияларида ёшлар ва уларнинг ота-оналари фаоллик билан иштирок этдилар.

Ойликнинг учинчи ўн кунлиги янада қувончли лаҳзаларга бой бўлди. 14 май куни Куюк кўпир овулида Амударё телевидениеси, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ва “Жайхун илҳомлари” ННТ ҳамкорлигида 1000 га яқин китоб фондига эга кутубхона ташкил этилди.

40-сонли мактабда эса ўқувчи-ёшлар билан ижодкорларнинг учрашуви ташкил этилиб, шеърхонлик, адабий-бадиий мавзудаги суҳбатларда Беруний туманида истиқомат қилувчи тарихчи-ижодкор, шоир ва публицист Қурбон Шониёзов иштирок этди.

Оммавий китобхонлик ойлиги 19 май куни туманимизнинг китобхон ёшлари иштирокида Амударё академик лицейида ўтказилган адабий-мусиқий учрашув билан якунланди.

“Китоб – маънавият чашмаси” номли тадбирни иқтидорли суҳандон Ойбек Бегимов ва унинг шогирди Шоҳиста Раҳимбоевалар маҳорат билан бошқарди.

Учрашувга ташриф буюрган, халқимиз севган машҳур шоирлар Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, 500 дан ортиқ шеърлари қўшиққа айланган хоразмлик оташнафас шоир Ошиқ Эркин (Мадраҳимов), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, Қорақалпоғистон халқ шоири Халилла Давлатназаров, ёш иқтидорли шоир Алишер Дарвеш (Собиров), туманимизда яшаб ижод этаётган устоз шоирлардан Турсунбой Абдуллаев, “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси, шоир Аҳмад Нафасовлар ўз ижод намуналарини китобхон ёшлар билан баҳам кўрдилар.

Тадбирда туман Маданият бўлимининг хушовоз хонандалари Муроджон Ибрагимов, Ваҳобжон Абдуллаевлар ошиқ Эркин ва Халилла Давлатназаров қаламига мансуб шеърлар билан айтиладиган ашулаларни ижро этишди. 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчи-ёшлари ижросидаги мусиқий оҳанглар учрашувга янада файз бағишлади.

Учрашув тадбирида китобхон ёшлар учун викторина саволлари ҳам берилди. Викторина саволларига тўғри ва аниқ жавоб берган иштирокчиларга тадбир ташкилотчилари томонидан китоблар совға қилинди.

Тадбир доирасида “Жайхун илҳомлари” ННТ ва “Тараққиёт кўзгуси” газетаси маънавий муҳаррирлик қилган ёш ижодкорлар — 22-сонли мактаб ўқувчиси Умида Ердошеванинг “Ўзлигингдан айланай, ўлкам”, 36-сонли мактаб ўқувчиси Ирода Ердошеванинг “Меҳр чашмаси”, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги академик лицей ўқувчиси Қундузой Юсупованинг “Куртак” ҳамда ёш ҳунарманд қиз Азиза Мадраҳимованинг “Баҳордан дарак” деб номланган китоблари тақдимоти ўтказилди.

Тақдимотда журналист Робия Йўлдошева ёш ижодкорларнинг китоблари ва улар қаламга олган ранг-баранг мавзулар ҳақида, шунингдек, шоира қизларнинг интилиш ва орзулари хусусида батафсил маълумот берди.

Бўлиб ўтган мазкур адабий-мусиқий учрашув тадбири туманимиз ёшлари учун ҳақиқий мутолаа байрамига айланиб кетди ва ёш китобхонлар қалбига олам-олам завқ бағишлади.

Робия Йўлдошева.

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026