25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:26
Жамият 👁 577

Мақсадимиз – фуқароларнинг Конституциявий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

Мақсадимиз – фуқароларнинг Конституциявий ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

8 декабрь – халқимизнинг янги тарихида унутилмас сана. Ҳар йили шу санада Конституциямиз қабул қилинган кун мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланади.

Халқчил ва адолатпарвар Қомусимизнинг 43-моддасида “давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” деб белгиланган.

Ўз фаолиятини шу йил апрель ойида бошлаган туман Адлия бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириш, ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида туман Халқ қабулхонаси, 4 та сектор раҳбарлари ҳамда бошқа давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорликда сайёр қабуллар ўтказилмоқда. Фуқароларнинг ҳуқуқий масаладаги муаммоларини ҳал қилиш бўйича биргаликда фаолият олиб борилмоқда.

Шунингдек, давлат органлари ва ташкилотларининг туман тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериб келинмоқда.

Туман Адлия бўлими томонидан шу кунга қадар жами 43 идора ва ташкилотга 895 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар электрон ахборот алмашиш тизими орқали етказиб берилди. Натижада ҳар бир идора раҳбари ўз йўналишига оид қонунлар ҳақида ўз вақтида хабар топиб бормоқда.

Бундан ташқари, бўлим томонидан давлат органлари ва ташкилотлари туман тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолияти юзасидан 6 марта ўрганиш ишлари ўтказилди.

Жумладан, туман Ободонлаштириш бошқармасида ўтказилган ўрганиш давомида 7 нафар ходимнинг ойлик иш ҳақи ўз вақтида берилмаганлиги аниқланиб, ходимларнинг манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида судларга ойлик иш ҳақларини ундириш ва етказилган маънавий зарарларни қоплаш юзасидан даъво аризалар киритилди ва фуқаролик ишлари бўйича туман суди томонидан ходимларнинг иш ҳақлари ундирилиб берилди.

Бўлим томонидан туман Архитектура ва қурилиш бўлими, Ер ресурслари ва давлат кадастри идораларида ўрганишлар ўтказилди. Туман Халқ таълими ва Мактабгача таълим бўлимлари ҳамда Тиббиёт бирлашмасида “Идора ва ташкилотлар томонидан ўз ходимларининг ойлик иш ҳақидан коммунал хизматлар учун тўловлар ушлаб қолиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг ижроси аҳволи юзасидан ўрганишлар ўтказилди. Ўрганишлар жараёнида 1300 дан ортиқ қонун бузилиш ҳолатлари аниқланди. Йўл қўйилган қонунбузарлик ҳолатлари юзасидан 20 нафар мансабдор шахсга нисбатан туман меҳнат ҳуқуқ инспекторига ва маъмурий судларга маъмурий таклифлар берилди. Шунингдек, ўтказилган ўрганишларнинг айримлари бўйича бўлим ва муассасаларга тегишли тартибда тақдимномалар киритилди.

Туман Адлия бўлимига шу кунга қадар жами 123 нафар жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари келиб тушган бўлиб, шундан шикоятлар сони 62 тани ташкил этади. Мазкур шикоятларнинг 35 таси бўйича туман Маъмурий судига аризалар киритилган бўлиб, улар ҳозир кўриб чиқилмоқда. Шунингдек, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид 19 та мурожаат келиб тушган бўлиб, уларни ўрганиш жараёнида 5 та ҳолатда маъмурий таклифлар берилди ва тегишли тартибда 6 та ташкилот мутасадди ходимлари маъмурий жавобгарликка тортилди. Бўлимга келиб тушган аризалар сони 32 тани ташкил қилиб, ушбу аризаларни ўрганиш жараёнида 16 та ҳолатда туман Фуқаролик ишлари бўйича судига аризалар киритилди ва даъво аризалари мурожаат эгалари фойдасига ижобий ҳал қилинди.

Ўтказилган сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатлар юзасидан 112 та ҳолатда меҳнат қонунчилиги бузилиш ҳолатлари бартараф этилиб, 2 та ташкилот раҳбарига маъмурий жавобгарлик белгиланди. Ташкилотлар томонидан 116 та ҳолатда иш ҳақини ўз вақтида бермаслик билан боғлиқ қонун бузилишлар аниқланиб, Фуқаролик ишлари бўйича туман судига даъво аризалари киритилди ва жами 57 млн. 867 минг сўм иш ҳақи суд қарорига асосан ундирилди.

Конституциямизнинг 45 моддасига биноан вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларнинг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида бўлганлиги сабабли Адлия бўлими томонидан вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида ҳам муайян ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада бўлим томонидан туманимиздаги туғилиши қайд қилинмаган болалар мониторинги ўтказилиб, фуқаролик судларига аризалар киритилди. Суд томонидан чиқарилган ҳал қилув қарорларига кўра, бу болаларга туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари расмийлаштириб берилди. Бу орқали болаларнинг Конституцияда белгиланган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва бошқа ҳуқуқларини амалга оширишга ҳуқуқий замин яратилди.

Конституциямизда инсон ҳуқуқлари, манфаатлари ҳар нарсадан устун қўйилиб, мустаҳкамланган. Шу асосда иш олиб бориб, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш эса биз – соҳа ходимларининг асосий вазифамиздир. Фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни 8 декабрь – Конституция куни билан қутлайман!

Мўъминжон Матюсупов,

туман Адлия бўлими бошлиғи.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026