25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 01:25
Жамият 👁 787

ҚОН-ҚАPДОШ, ҚАPИНДОШ ЭЛИМ

ҚОН-ҚАPДОШ, ҚАPИНДОШ ЭЛИМ

Мамлакатимиз кўп миллатли халқлар диёри. 130 дан ортиқ миллатлар яшайдиган қадимий ва ҳамиша навқирон Ўзбекистонимизнинг тараққиёт омилларидан бири ҳам ана шу миллатларнинг ўзаро аҳил-иноқлиги, тотувлигидир. 10 мингдан ортиқ маҳаллаларда бир оила фарзандларидай тотув яшаётган халқимизни ана шу тотувлик, миллатлараро дўстлик ва тинчликка асосланган фаровон турмуш тарзи бирлаштириб туради.

Туманимизнинг қайси гўшасига борманг, ана шундай тотувликдан ранг олган обод манзилларда бири-бирига иззат кўрсатиб яшаётган туркман, қозоқ, қорақалпоқ, татар ва бошқа миллат вакилларини учратасиз.

– Менинг ўзим қозоқ миллатиданман. Оиламиз аъзоларининг ярми ўзбек, – дейди чойкўллик Қурол Қурбонбоев. – Тўғрисини айтсам, келинларим, куёвларим ўзбек миллатига мансуб. Тўй-маъракаларимиз ҳам икки миллат урф-одатлари, маънавий қадриятлари асосида ўтади. Шундайин тотув, меҳр-оқибатли оиламиз билан фахрланаман.

“Чойкўл” овулида бундай оилалар талайгина. Pазия ане билан Аллоҳ раҳмат қилсин Камол оталар оиласи татар билан ўзбек, Абдулла оға билан Pезида оналар оиласи ўзбек ва бошқирд, Ўринбой ота ва Аллоҳ раҳмат қилсин Лида онамизнинг оиласи ўзбек ва украин миллатлари ҳосилалари.

Бу каби миллатлараро бирдамликнинг гултожига айланган осойишта ва тотув оилалар туманимизда анчагина.

Холимбег овулида Дарёбой ота Тўйлиев ва Дурдигул эже Гелдиеваларнинг оиласини азим Қиличбойда танимайдиганлар жуда кам. Серфарзанд бу оилада вояга етган фарзандларнинг барчаси элим, юртим, деган фидойилар.

– Ота-боболарим шу заминда туғилиб, шу элни – элим, халқим, шу юртни – ота маконим, деб яшаганлар, – ифтихор билан сўзлайди Дарёбой ота Тўйлиев. – Тўғрисини айтсам, қўшнимнинг оёғига тикан кирса, жоним оғрийди. Менинг елкамга оғир юк тушса, қўшним қараб турмайди, оғиримга ўз елкасини тутади. Эт билан тирноқмиз ахир. Ёшим бир жойга борганида ёлғон сўзлайми, бу бағри кенг юртда бирон киши: “сен туркмансан”, деган эмас. Ўзбегим – оғам, жони-жонимга, эти-этимга, томири-томиримга туташ жигарим.

Туманимизнинг Амир Темур овулида “Меҳнаткаш”, “Мусофир”, “Чорвоқ” номи билан танилган маҳаллалар бор. Мен ҳар гал бу овулга борганимда Тиркаш оға Омонов, Адай оға Тлепов, Холбой оға Гуважанов, Сатторберган оға Pаҳмонов, Эжегул эже, Бибизуҳра эже, Ўғилгул эжеларнинг бири-биридан меҳнатсевар, эл-юртга қайишган фарзандлари билан суҳбатлашганимда, айниқса, Бибизуҳра эже билан Эжегул эженинг ҳунарманд келинлари тўқиган, меҳр ила тиккан либосларини кўрганимда юз йиллардан бери бири-бирига эл бўлиб яшаётган бу инсонларнинг фидойиликларидан завқланаман. Айниқса, умрининг 35 йилини ёш авлод таълим-тарбиясига бағишлаган Бибизуҳра эже Аннасанованинг овулдаги қиз чиқариш тўйларида ҳам ўзбекча, ҳам туркманча ёр-ёрлар, лапарларни қийиб айтишлари, дастурхонларга зеб берган гўштли туркман чалпаклар тайёрлашларини, Наврўз – умумхалқ байрамларида ўзи тайёрлаган кунжутли ийжон тўла патнисларни ёруғ юз, меҳр-муҳаббат билан байрам дастурхонларига тортиқ қилганларини кўп бора кўрганман. Эжежоннинг бундайин меҳр-муҳаббат ила эврилиб туришларида ҳамиша халқимизгагина хос бўлган боқий маънавият – тотувликнинг минг бир ҳикматини юрак-юрагимдан ҳис этганман.

Ўзбегим айланиб-ўргилганида, қозоқ онажонларим бовурим, деб бағрини очиб турганларида, қорақалпоғим айнанайин чироғим, дея уйининг тўридан жой бериб, қўноқ қилиб сийлаганларида ҳамиша миллатлараро меҳр-муҳаббатнинг, тотувликнинг қудратидан кўнгиллар яшнаб кетади. Бу тўкислик, бу кенгфеъллик бизнинг Ўзбекистонга хос, бизнинг бағри кенг, қалби обод халқимизга хос. Халқимизга хос бу буюк маънавий қадрият Бош Қомусимизда мустаҳкамлаб қўйилгани – миллатлараро тенглик ва инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг дахлсизлиги эса халқимизнинг чинакам БАХТИДИP. Бу БАХТ қуёши мангу порлайверсин, азиз ва жонажон, қон-қардош, қариндош элим!

Гарчи мен ўзбекман, ўз туркманим бор,

Қорақалпоқ отли юрт – чаманим бор.

“Бовурим!” деб турган қозоқларимдай,

Борсам, жонлиқ сўйиб суюнганим бор.

Бири азиз оғам, бирлари эжем,

Уйи кенг, бағри кенг, кўнгли кенг анем –

Татарми ё бошқирд – барчаси азиз,

Қалбларни ёритган шамс-у моҳинам!

Pобия ЙЎЛДОШЕВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026