25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 02:41
Жамият 👁 532

МЕНИ ТАНЛАЙСИЗМИ, УНИМИ?

МЕНИ ТАНЛАЙСИЗМИ, УНИМИ?

Агар мен ушбу саволни хоҳлаган бир дўстимга берсам, етмиш фоизи, шубҳасиз, уни танлаши аниқ! Хўш, у нима, демоқчимисиз? У бугунда дунёнинг 4 миллиардлик қатламини, Ўзбекистоннинг эса 20 миллион аҳолисини битта доира атрофида бирлаштирган – “Халқаро ўргимчак тўри” аталмиш интернетдир.

Ҳолбуки, бу глобал тармоқ ҳали айтганимдай, инсонларни дўстларидан, яқинларидан айиришгача етиб келибдими, демак, унга енгил-елпи қараб бўлмайди. Ахир бугун, ушбу “ўргимчак тўри” исканжасига тушиб қолиб, нафақат дўстидан, балки ота-онасидан, ўз ватанидан воз кечиб, одам савдоси-ю диний оқимлар гирдобига ғарқ бўлаётганлар қанча... Турли жангари ўйинлар қурбонлари-чи?..

Бугунги кунда интернетда 20 мингга яқин бузғунчи ва динни нотўғри тарғиб қилувчи сайтлар мавжуд. Ёшларнинг онгини заҳарлаб, қимматли вақтини ўғирлаётган интернетдаги турли ўйинлар ҳам кундан-кун болалаб кетаяпти. Шулардан энг хавфлилари - “Кўк кит”, “Момо” ва бошқа шу каби ўйинлардир. Биргина мана шу “Момо” ўйини сабаб 2018 йилнинг июль ойигача Россияда 130 нафар ўсмир ўз жонига қасд қилган...

Энди ўйланиб қоласан киши, интернет ҳаётимизни эгаллаб олган ривожланиш даракчисими ёки чекланилиши лозим бўлган фожиа!?

Йўқ, менимча бу иккала фикр ҳам нотўғри. Биз унга йигирма биринчи аср “дастёри” дея аниқ бир мақтов таърифини беролмаймиз. Ва шунингдек, ундан воз кечиб, ўн тўққизинчи аср одами ҳам бўлолмаймиз. Энг мақбул жавоб эса интернет фойдаланувчиларининг фойдаланиш маданиятига боғлиқ. Ахир у жамиятдаги барча жабҳаларда етакчи кучга айлангани шубҳасиз. Ҳозирги глобаллашиб бораётган даврда ҳаётимизни интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Қани, айтинг-чи, кундалик тезкор хабарлар сайтларига кирмасдан, ижтимоий тармоқ ва мессенжерлардан фойдаланмасдан қанча вақт яшай оласиз? Агарда мендан: “интернет нима?” – деб сўрашганида, мен ҳеч иккиланмай: “барча соҳанинг “учинчи қўли”, дея жавоб берган бўлардим.

Интернетдан фойдаланиш маданияти бир қарашда айтилавериб, ёзилавериб, сийқаси чиққан мавзу. Бироқ виртуал дунёда яшаётган айрим кимсалар (айниқса, ёшлар) тўғри хулоса чиқармагунича, бу ечимини кутаётган муаммо бўлиб қолаверади.

Кимгадир ундай қил, бундай қил, дейишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Ахир маънавиятли, ўзини-ўзи идора қила оладиган одамга бундай дейишнинг ўзи ноўрин.

“Қалам – ижодкор учун ё ҳаёт, ё мамот”, – деган эди ёзувчилардан бири. Интернет ҳам худди шундай, у инсон ҳаётида тўғри фойдаланилган ҳолатда вергул, нотўғри фойдаланилган ҳолатда нуқта бўлиши мумкин...

Азиза МАДРАҲИМОВА,

ҚДУ талабаси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026