25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 02:41
Жамият 👁 853

ЗАБАРЖАД КИТОБ

ЗАБАРЖАД  КИТОБ

– Янги китоблар келди, – деб қолди “Жайхун илҳомлари ” ННТ раиси А.Нафас.

Бордим. Тилла ҳал билан “То қуёш сочгайки нур” деб таниш мисра билан номланган китобни кўрдим ва:

– Олтин китоб обкебсиз-да, – дедим муқовага ишора қилиб.

– Олтини ичинда, устоз, ичинда, бир ўқинг ҳали...

Уйга келдим-у, ўқишга киришдим. Замонамиз адабиёт дарғалари нашрга тайёрлаган, тақриз қилган мақолаларни ўқиганим сайин, биридан-бирига ўтганим сайин...

Сиз Эркин Воҳидов асарларини, жумладан, “Ўзбегим” қасидасини ўқигансиз-а, яна бир ўқинг, сўнгра Хуршид Давроннинг ушбу китоб (“То қуёш сочгайки нур”)дан олган таассуротини ўқинг, ана шунда кўрасиз, шунда ҳис қиласиз юртдошингиздан ғурур, фахр туйғуси қандай бўлишини!

Сиз ўзингизнинг миллатпарвар (миллатчи эмас!), ватанпарварлигингизни тафтиш қилиб кўрмоқчимисиз?! Чет эллик ўзбекларнинг ҳам қалбини жунбушга солган “Ўзбегим”ни ўқиб, эшитиб кўринг! Агар юрагингиз “жиз-з” этмаса, Сиз Ўзбекистонда яшасангиз-да, ўзбекистонлик эмассиз, паспортда миллатингиз “ўзбек” бўлгани билан қалбингиз ўзбек эмас! Ёки “Инсон” қасидасини, “Ўзбек Навоийни ўқимай қўйса” шеърини ўқинг – қолганини гапирмаёқ қўяйин...

“Ўзбегим” чиққач, севимли домла Омонулла Мадаев айтганидек: “Дўппи кийганда ғоз юриш, гердайиб ўзбеклигини кўрсатиш одатга айланди”. (Мен 1992 йили онам вафотидан кейин дўппи кийганман. Ҳа, Хитой қишлоғида биринчи бўлиб. Сал илмоқли гап қилганларни “Ўзбегим”дан, Муҳаммад Юсуфнинг “Дўппи киймай қўйди одамлар”идан иқтибос келтириб, мот қилардим).

Эркин Воҳидов ижоди ва ўзбек адабиёти бўйича жуда чуқур тадқиқотлар олиб борган Вали Саваш Елок (Туркия. Гази университети. Фан доктори, профессор): “Шеърнинг (“Ўзбегим”) оҳанрабоси билан бирга, ундан ҳам қизиқ тарафи шу эдики, аудиторияни тўлдириб ўтирган етмиш беш талабанинг барчаси (Туркия университетида!) ҳеч овоз чиқармай бу шеърни тинглаган, шеър тугагандан кейин эса меҳмонимиз (Э.Воҳидов)ни тик туриб олқишлаган эди”, – дейди.

Академик Матёқуб Қўшжонов, Аҳмаджон Мелибоев, Султонмурод Олим, Абдуғафур Расуловларнинг салобатли фикрлари она тилимизга бўлган муҳаббат, ғурур туйғуларини шакллантиради. Шоирга таҳсинимизни тоблайди. Шеърлардаги илмий мушоҳадалар эса олимларни ҳам ҳайратга солади, фаолиятларида инсонийликни мезон қилиб олишга ундайди.

“... ҳар қандай тилнинг юксалиб, ривожланишини таъминлайдиган энг муҳим омиллардан бири халқнинг ўз тилига бўлган садоқати, муҳаббати билан биргаликда кундалик ҳаётда қўлланишидир”, – деб Ҳусайн Байдемир (Туркия. Арзирум. Отатурк университети. Фан доктори, профессор) Эркин Воҳидовнинг бу борадаги буюк амалий хизматларига таҳсин айтади.

Шуҳрат Ризаев, Наим Каримов, Иброҳим Ғафуров, Умарали Норматов каби забардаст олимлар эҳтироми, Сирожиддин Саййиднинг вазмин ҳаяжони сизни жўшқин ҳаяжонга солади, фикрдош бўласиз. Шоир сурати ва сийрати ҳақида унинг шахсига ва ижодига беқиёс муҳаббатни Азим Суюн, Ошиқ Эркин, Матёқуб Қўшжонов, Озод Шарафиддинов, Тоҳир Малик очган сирлардан англайсиз. Бу мақолаларни бепарво ўқий олмайсиз. “Фақат авлиёқалб одамгина инъом қилинган дўкон тўла тиллони олишдан кўра одамийлик тиллосини – жувонмардликни афзал кўради”, – дейсиз!

Шоирнинг шахматсеварлиги ҳақида бир чимдим билмоқчи бўлсангиз, Омон Матчоннинг шеъри, Носир Муҳаммаднинг, Шодмон Отабекнинг эсдаликлари шу китобда. Нега шеъриятдаги муболаға-ю, “ёлғон”ларга чин деб ишонишимизга тушунасиз (Б.Каримов мақоласи). Бунинг сири шоир иқтидорида, маҳоратида эканлигига иқрор бўласиз. “Ёшлик девони” неча марталаб чоп қилинса ҳам, китоб дўконларидан топа олмаслигингиз сабабини англайсиз. Яна Анвар Обиджон, Эркин Аъзам, Абдулла Орипов, Савранбой Жусуев (Қирғизистон Қаҳрамони), Пошали Усмон ўғли (Туркия) каби буюк инсонлар Эркин Воҳидов ижоди ҳақида сўз юритаётиб, шунчаки сўз эмас, мўъжазгина асарлар яратиб қўйганига гувоҳ бўласиз.

Бу китобни ўқиб, Эркин Воҳидов асарларини қайтадан қўлга оласиз ва бошқача иштиёқ, ҳаяжон билан ўқийсиз. Улуғ устозларнинг сўзларидаги чексиз меҳр ва самимиятни туясиз. Шоирнинг этагидан тутган Иқбол Мирзога, Маҳмуд Тоирга ҳавас қиласиз. Шоирнинг “проба”си – “асиллик белгиси” (проф. Акмал Саидов) юқори Инсон бўлганлигига иймон келтира-сиз!

Худойберди Тўхтабоев: “...юмор айтаётганда қувонч эмас, балки қайғу, ҳасрат ҳам бўлиши мумкин”,– дейди. Эркин Воҳидовнинг “Нега япон юз йил яшар” шеърига қаранг:

Чунки япон биздек қоронғу

Саҳар туриб ошга бормайди.

Мотамида у обрў учун

Элни чорлаб зиёфат қурмас.

Ҳайити йўқ, бел боғлаб уч кун

Шамдек қотиб кўчада турмас.

Гарчи биздан юз бор фаровон,

Гарчи биздан юз карра тўқдир.

Тўй харжида юзта бой япон

Бир камбағал ўзбекча йўқдир.

-Фахрми бу, ўкинчми?

-Ўкинч бу! Фахрли ўкинч!

Ҳукуматимизнинг тўйларни, маросимларни ортиқча дабдабасиз, исрофгарчиликсиз ўтказиш борасидаги тадбирлари ҳам ана шундай ўкинчдан келиб чиқмадими ахир! Шоирона башоратми бу? Бу – шеърнинг ҳаётийлиги! “Ўзбегим”да бугунги истиқлол, орзу башорат қилинганлигини англайверинг, энди!

Қилсалар гар оқил, доно

Нозик имо, ишоратлар.

Билингки, бу келажакда

Рўй беражак башоратлар.

Матмуса ҳақидаги юмор-мутойиба шу куннинг мавзусида эмасми? “Матмусанинг дутори”ни озгина таҳлил этиб, айниқса, хулосага диққат қилинг:

Алқисса, шу машшоқлар

Қидиришни ташласин.

Керак пардани топган

Матмусалар яшасин!

Ўзи соз ҳам чалиб билмайдиган, шеъриятдан бехабар “Матмуса хонандалар” керакли пардани топиб “яша”(!)маяптими? Шунинг учун ҳам Президентимиз мақом санъатига эътиборни Фармон билан мустаҳкамладилар-да!

Шоир ижодининг яна бир олмос қирраси – таржимонлик маҳорати ҳақида Усмон Аъзим, Нажмиддин Комиловлар фикрингизни тўлиқтиради, ҳа, тўлиқтиради. Чунки сиз “Фауст” (Гёте), “Форс тароналари” (Есенин)ни ўқигансиз.. бу асарларни ўқиб, чуқур хаёлларга ҳам толгансиз..

Туманимизда сиз-у биз каби шайдолари кўп Эркин Воҳидов шеъриятининг, Рустам ҳожи шоир шеърларини ёддан ифодали ўқиганда қойил қоласиз. А.Нафаснинг яқинда нашрдан чиққан “Келдим довонлар ошиб” тўпламидаги “Ижодий жасорат ҳақида баллада”си ана шундай ихлос, муҳаббат акс этган татаббуъдир.

Парча:

– Шеъриятда шаклми ё,

Мазмун, – дея, бирламчи?

Неча олим баҳслашди,

Отига босиб қамчи.

Шунда шоир деди айлаб,

Ҳақиқатга таважжуҳ:

– Асли шакл билан мазмун

Тан либоси ичра руҳ.

Агар ижодда халқингга

Хизматни қилсанг ният,

Ҳар шеърингда қарор топсин

Умуммиллий қадрият.

Эл нафини куйламоқдек

Бахтдан топиб нашида.

Фахр билан яратганман

“Ўзбегим”дек қасида.

Эркин Воҳидов “Сўз – забаржад, сўз – гавҳар, олтин” мақоласида забаржадни гавҳар, олтиндан ҳам олдинга қўйибдилар. Бу китобда шоир шахсияти ва ижоди ҳақида буюк-буюк олимлар, ижод салафлари фикр билдирибдиларки, “унинг “Баракалла” бўлгани шудир” (Э.Воҳидов). Шунинг учун бу китобни “Забаржад китоб” десак арзийди. Бу забаржад китобни ўқигач, юқорида айтганимиздай, шоирнинг асарларини излашга, қайтадан синчиклаб ўқишга, “Сўз латофати”ни уқишга киришасиз, менга ўхшаб. Бунга ишончим комил! Сизга омад ва зако ёр бўлсин!

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026