25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 03:57
Жамият 👁 862

ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК ОЙЛИГИ  УЮШҚОҚЛИК БИЛАН ЎТКАЗИЛМОҚДА

2018 йил 13 декабрь куни мамлакатимиз Президенти томонидан қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармойишда ушбу санани умумхалқ байрами сифатида кенг нишонлаш, аҳоли, айниқса, ёшлар кўнглида миллий армиямизга ҳурмат ва ишонч ҳиссини уйғотиш, она Ватанимиз сарҳадларини ишончли ҳимоя қилаётган аскарларимиздан ўрнак олишга даъват этиш мақсад қилиб қўйилган.

Фармонга мувофиқ мамлакатимизда 2018 йилнинг 15 декабридан 2019 йил 15 январига қадар ватанпарварлик ойлигини, ойлик давомида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган ғояни ифода этувчи кўплаб тадбирлар ўтказиш белгиланган эди.

Мазкур вазифаларнинг туманда ижро этилишини таъминлаш мақсадида туман ҳокимининг фармойиши қабул қилинди. Фармойишга мувофиқ туманимизнинг барча ҳудудларида аҳоли, айниқса, ёшларни жалб қилган ҳолда байрам тадбирлари ташкил қилинмоқда.

Таълим муассасаларида эса “Мардлик ва жасорат” мавзусида дарслар ўтказилмоқда.

Бу тадбирларда Ватанимизнинг тинч-осудалигини таъминлашдаги Қуролли кучларнинг ўрни ва аҳамияти, ҳарбий хизматчиларнинг ўз хизмат вазифаларини адо этишдаги жанговар қобилияти ва фидойилиги кенг тарғиб қилинмоқда.

“Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” деган ғояни ифода этувчи байрам тадбирларида туман Маданият бўлими ходимлари томонидан тайёрланган юртга садоқат ва фидойиликни, она Ватанни, ватанимиз сарҳадларида доимо сергак ва ҳушёр турган аскарларнинг ҳарбий қасамёдига содиқлигини ифода этувчи саҳна кўринишлари, қўшиқ ва рақслар ижро этилмоқда. Бу томошабинлар кўнглида миллий армиямизнинг жанговар қудратига ишонч ҳиссини мустаҳкамламоқда. Бундай тадбирларда ҳарбий хизматчилар оила аъзоларининг ҳам иштирок этаётгани, жанговар – хизмат фаолиятида юқори натижаларни қўлга киритган ҳарбий хизматчиларнинг меҳнати тақдирлангани, шунингдек, туманда ҳарбий ватанпарварлик йўналишида энг яхши фаолият кўрсатган маҳалла, ҳарбий қисмдаги энг яхши Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти, энг яхши чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчиси танловларининг ғолиблари аниқланиб, рағбатлантирилгани тадбирлар аҳамиятини янада оширди.

Бир ой давом этган ҳарбий ватанпарварлик ойлиги тадбирлари халқимизнинг миллий армиямизга, эртанги кунига ишончини мустаҳкамлади, юртимиз тинч-осойишталигини ишончли қўриқлаб турган ҳарбий ўғлонларга ҳурмат-ҳавас туйғуларини оширди ва Ўзбекистон Республика Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги байрам тантаналарига уланиб кетди.

Ойгул РАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026