25.09.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
25.09.2026, 06:16
Жамият 👁 847

ИМОМ-ХАТИБ: ОИЛА МУСТАҲКАМ БЎЛИШИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕPАК?

ИМОМ-ХАТИБ: ОИЛА МУСТАҲКАМ БЎЛИШИ УЧУН НИМА ҚИЛИШ КЕPАК?

Ислом динида оилага катта эътибор берилиб, уни қандай ташкил этиш, унинг бошлиғи ким бўлиши, аъзоларининг хуқуқ ва бурчлари, фарзандлар тарбияси, умуман, оилавий ҳаётнинг барча масалалари атрофлича ўрганиб чиқилган ва керакли кўрсатмалар берилган.

Оила қуриш эр билан хотиннинг динимиз ҳукмлари асосида дўстлик, меҳр- оқибат, хурмат, муҳаббат, кечиримлилик, самимийлик каби инсоний фазилатлар билан ҳаёт кечиришга аҳдлашувидир.

Қуръони каримда никоҳ ва оила ҳақида 50 ортиқ оят бор. Pасулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳадиси шарифлари битилган китобларда никоҳ тўғрисидаги ҳадислар алоҳида бўлимларни ташкил қилади.

Минг афсус, кейинги пайтда оилани асраб-авайлаш ўрнига, дунёнинг арзимас сабаблари туфайли оилавий ажримлар кўпайиб бораётгани ачинарли ҳол. Никоҳни узрсиз ажримга олиб келувчи эркак ва аёл Аллоҳ таолонинг буйруғини ва Pасулуллоҳ (с.а.в)нинг суннатларини ижро қилмаган киши саналади.

Оилавий муносабатларнинг асосий талабларидан бири оила қурган ҳар бир инсоннинг жуфти билан иноқлик ва меҳрибонликда умр кечиришидир. Демак, ҳаётда оиланинг бардавомлиги  биринчи навбатда эр-хотиннинг ўзаро тотув яшаши, бир-бирининг яхши ёмон жиҳатларини кўтариши, айб ва камчиликларини кечириши, тинч-тотувликни барпо этишлари билан таъминланади.

Pасулуллоҳ (с.а.в): «Сизларнинг яхшиларингиз аҳли аёлига яхши муомалада бўлганларингиздир. Мен ҳаммангиздан кўра аҳли аёлига яхшироқ муомала қилувчингизман»-дедилар.

 Оилани бошқариш жараёнида эркак кишининг энг мураккаб масъулиятларидан бири, барча қўл остидагилар, яъни хотини, фарзандларининг моддий ва маънавий таъминотчиси бўлиши билан бирга оила тинч-тотувлигини сақлашдир.

Никоҳ алоқаси боғлангандан кейин эркаклар зиммасига масъулиятлар юклангани каби, аёлларга ҳам бир неча вазифалар юкланади. Кундалик ҳаётда келинлардан оила аъзоларига гўзал муомалада бўлиш, оиладаги тартиб-интизомга риоя қилиш, оила аъзоларининг муносабатларини тушунишга ҳаракат қилиш, қайнота-қайнонани  ҳурмат килиб, уларнинг ҳоҳиш-иродасига қарши бормаслик, оиланинг бошқа аъзолари билан муносабат-муомалада чидамли, кечиримли, ширинсўз бўлиш талаб этилади.

Оилавий турмуш бежизга “умр савдоси” дейилмаган. Бу савдо сотувчи ва олувчининг розилиги асосига қурилсагина, икки тарафга баравар фойда беради. Ё сотувчи фақат ўз фойдасини кўзлаб, харидор ҳақида ўйламаса ёки аксинча бўлса, бу савдонинг умри қисқа бўлади. Оила ҳаётида ҳам эр хотин “ҳалол савдо” қилишсагина турмушлари файзли, ҳаётлари фароғатли кечади.

Айниқса ҳозирги пайтда молпарастлик, бойликка ружу қўйиш, кимўзарга дунёсини кўз-кўз қилиш халқимизга қимматга тушаяпти. Қанча оилалар арзимас матоҳлар  деб бошланган жанжаллардан пароканда бўлаяпти.

Оила ҳаёти ҳеч қачон фақат шоду хуррамлик, бахт-саодатдан иборат бўлмайди. Турмушда ихтилоф ва ташвишлар, қийинчилик ва етишмовчиликлар, мусибат ва ғам-андуҳлар керагича учрайди. Эр-хотин биргалашиб курашсагина уларни енгиш осон кечади, оила хотиржамлиги барқарор бўлади. Агар бундай пайтларда муроса бузилса, ўзаро самимият чекинса, бирининг ташвишига иккинчиси томошабин бўлиб турса, бу оилада тотувлик бўлиши амри маҳол.

Фарзандининг бахтли-тахтли бўлиб кетишини чин дилдан истаган қайноналар келинини ўз қизлари ўрнида кўриб, унинг янги оилага кўникиб кетишида чин онадек ёрдам берадилар. Бунинг учун келин ҳам қайнона измига юриши керак. Қайнона бағрикенглик, катталарга ярашиқли мулоҳазакорлик билан келинни йўлга солиш керак.

Меҳрибон, иродали оналар янги келин билан муносабатда ўзи янги оила қурган даврда дуч келган муаммолар ечимини намуна тарикасида фарзандларига такдим килади, ўзлари ҳаётларида учраган қийинчиликларни фарзандларига раво кўрмайдилар ва шунинг учун аччик ва аламли ҳолатларнинг олдини олиш чораларини кўрадилар. Келиннинг оила аъзолари билан қариндошлик алоқаларини мустахкамлайдилар. Зеро, қайнота-қайнонасининг ота-онасига самимий ҳурматини кўргани сайин келиннинг янги хонадонга меҳри ортиб боради.

Кечиримли бўлиш фазилатдир. Кишилар бир-бирларининг нуқсон- камчиликларини кечиришлари билан кўп муаммолар ўз ечимини топади. Оилада ҳам, жамиятда ҳам кишиларнинг камчилик ва нуқсонларини кечира билиш алоҳида аҳамиятга эга. Хато қилмайдиган одам йўқ. Оиланинг ҳар бир аъзоси ҳам ўзи билиб билмаган ҳолда хато қилиши мумкин. Бунинг оқибатида хато қилувчининг ўзи ёки ўзгалар зарар кўрадилар. Зарар кўрганлар айбдорга нисбатан аламзада бўлиши табиий хол. Ҳиндларда: «Яхшиликлар ичидан ёмонликни топиш эмас, балки ёмонликлар орасидан яхшиликни топа билиш фазилатдир», деган мақол бор. Оила аҳли бир-бирининг яхши тамонларини тан олиб, қадрлаб, ҳурматласа, хатоларини кечириш осон бўлади.

 

А.Матсапоев, Юсуф эшон бобо жомеъ масжиди имом хатиби.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди ▶ Ўқувчилар ўртасида соғлом турмуш тарзи тарғиб қилинди 23.09.2026 Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади ▶ Бобур номли овулда 54 оила имтиёзли кредит эвазига ўз ишини бошлади 23.09.2026 Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди ▶ Амударё нуронийлари ёшлар тарбияси бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олди 22.09.2026 Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди ▶ Қорақалпоғистонда 8 ойда 13,2 миллиард сўмлик ноқонуний электр истеъмоли аниқланди 22.09.2026 Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди ▶ Депутатлар Амударё туманида тиббиёт, ижтимоий ҳимоя ва таълим соҳаларини ўрганди 22.09.2026 Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда ▶ Сув таъминоти иншоотлари куз-қиш мавсумига тайёрланмоқда 21.09.2026 Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди ▶ Хайрия тадбири доирасида эҳтиёжманд оилалар ва нуронийлар ҳолидан хабар олинди 21.09.2026 Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди ▶ Амударё туманида қишлоқ хўжалиги бўйича республика семинари бўлиб ўтди 21.09.2026 Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган ▶ Дарё бўйи маҳалласида ижтимоий ҳимоя ишлари манзилли йўлга қўйилган 21.09.2026 Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда ▶ Чекка ҳудудлар аҳолиси ҳам тоза ичимлик суви билан таъминланмоқда 17.09.2026 Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар ▶ Синфдошлар 60 йилдан кейин яна мактаб биносида дийдорлашдилар 15.09.2026 “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди ▶ “Бирлашиб, буюк тарих яратамиз” шиори остида “Маърифат карвони” лойиҳаси доирасида маданий-маърифий тадбир ўтказилди 14.09.2026 Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди ▶ Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг муаммолари манзилли ўрганилди 11.09.2026 Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди ▶ Амударёда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди 10.09.2026 Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита ▶ Совитгичли омборлар – бозорларда нарх барқарорлигини сақлашда муҳим восита 10.09.2026 Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари ▶ Саҳна орқали фикрлашув: муҳокама марказида – аёл ҳуқуқлари 09.09.2026 Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда ▶ Оилавий зўравонликка қарши мутахассислар салоҳияти оширилмоқда 09.09.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот ▶ Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги 24-сессияси ҳақида ахборот 08.09.2026 Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди ▶ Мактаб ўқувчилари учун йўл хавфсизлиги сабоқлари ўтказилди 08.09.2026 Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди ▶ Нукусда юк ташувчи ҳайдовчилар билан тарғибот тадбирлари ўтказилди 08.09.2026 Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди ▶ Янги китоблар тақдимоти ва ижодий мулоқот: Ахборот-кутубхона марказида ижодкорлар билан учрашув ўтказилди 08.09.2026 Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда ▶ Маҳаллий бюджет ижроси: даромад, ер ва мол-мулк солиқларида барқарор ўсиш кузатилмоқда 05.09.2026 Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги ▶ Бобур номли овулдаги кўп тармоқли фермер хўжалиги 04.09.2026 Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди ▶ Ўйинга асосланган таълим: педагогик инновациялар ва дидактик ўйинлар фестивали юқори савияда ўтказилди 03.09.2026 Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударёда қутқарув қисмининг янги биноси фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди ▶ Электр тармоқлари филиалида коррупцияга қарши курашиш масалалари муҳокама этилди 02.09.2026 Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди ▶ Байрам арафасида янги бинолар фойдаланишга топширилди 02.09.2026 Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди ▶ Мустақиллик байрами арафасида фронторти меҳнат фахрийлари ҳолидан хабар олинди 02.09.2026 Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди ▶ Умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалиниб, Билимлар куни кенг нишонланди ва янги ўқув йили бошланди 02.09.2026 Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида янги амфитеатр фойдаланишга топширилди 31.08.2026